Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Мархабо Рахмонқуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий колоритни ифодаловчи фразеологизмлар таржимаси муаммолари (Агата Кристи асарларининг ўзбекча таржималари мисолида), 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fil3118.
Илмий раҳбар: Ҳамидов Хайрилло Худоёрович, филология фанлари доктори (DSc), досент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, ДСc.03/30.12.2019.Fil/Tar.21.01.
Расмий оппонентлар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, проффессор; Сиддиқова Ирода Абдузуҳуровна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Агата Кристи асарларининг ўзбекча таржимасини (таржимон Иззат Ахмедов ва Рустам Жабборовлар) аслият билан қиёслаб, бадиий таржимада миллий колоритни сақлаш принципларини аниқлаш ва таржимашунослик муаммоларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Агата Кристи асарларидаги фразеологизмлар таржимасининг миллий колоритнинг қайта ифодаланиши билан боғлиқ назарий асослари белгиланиб, инглиз ва ўзбек халқлари ҳаётидаги муштаракликларнинг билвосита таржимада берилиши асосланган;
фразеологизмларнинг аслият матнидаги функсионал хусусиятлари белгиланиб, танланган ҳикояларнинг ўзбек тилига таржималарининг аслиятга шакл, мазмун ва услуб жиҳатдан мутаносиблиги далилланган;
таржимон маҳоратини баҳолаган ҳолда таржима жараёнида юзага келадиган чалкашликларнинг сабаблари аниқланиб, уларни бартараф этишнинг усуллари аслият ва таржима матнига мувофиқ асосланган;
таржималар таҳлили жараёнида европача маданият, қадрият, кундалик турмуш тарзини акс эттирувчи фразеологизмларнинг ўзбекча талқини билан боғлиқ муаммолар, аслиятга хос миллийлик ва бадиийликнинг ўзбекча матнларда қанчалик тўлақонли сақланганлиги аниқланиб, таржималарнинг адекватлик даражаси далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий матн таржимаси амалга оширилганда сўзларнинг ўзга маданият майдонига кўчиши, таржима натижасида ма'ноларнинг кўчиши ҳамда миллий колоритни ифодаловчи фразеологизмларни ўзбек тилига бевосита таржима қилиш жараёнини ўрганиш натижасида олинган илмий таҳлиллар ва назарий хулосалар асосида:
Агата Кристи асарларидаги фразеологизмлар таржимасининг миллий колоритнинг қайта ифодаланиши билан боғлиқ назарий асослари белгиланиб, инглиз ва ўзбек халқлари ҳаётидаги муштаракликларнинг билвосита таржимада берилиши асосланганлиги юзасидан тавсиялар Тошкент давлат шарқшунослик университети 60220300 – Тарих (Шарқ мамлакатлари бўйича), 6020500 – Фалсафа (Шарқ фалсафаси ва маданияти) йўналишдаги талабалар учун “Энглиш фор Ҳисториан анд пҳилосопҳй” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил “25” декабрдаги “538” – сонли буйруғи билан нашр рухсатномаси берилган (538-267 рақам билан рўйхатга олинган)). Натижада таржимон маҳоратига доир фикр – мулоҳазалар ва тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган методик тавсиялар ўқув қулланмани илмий жиҳардан бойишига имкон яратган;
фразеологизмларнинг аслият матнидаги функсионал хусусиятлари белгиланиб, танланган ҳикояларнинг ўзбек тилига таржималарининг аслиятга шакл, мазмун ва услуб жиҳатдан мутаносиблиги далилланганлигига оид хулослалар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида 2021-2022 йилларда бажарилган “Ўзбекистон ҳарбий санъати тарихи” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  Мудофаа вазирлигининг 2023 йил 20 январдаги  10/136-сон маълумотномаси). Натижалар инглизча асарлар таржимаси устида олиб борилган илмий тадқиқотларда миллийлик ва бадиийликнинг сақланишига туртки берган;
таржимон маҳоратини баҳолаган ҳолда таржима жараёнида юзага келадиган чалкашликларнинг сабаблари аниқланиб, уларни бартараф этишнинг усуллари аслият ва таржима матнига мувофиқ асосланганлиги ҳамда таржималар таҳлили жараёнида европача маданият, қадрият, кундалик турмуш тарзини акс эттирувчи фразеологизмларнинг ўзбекча талқини билан боғлиқ муаммолар, аслиятга хос миллийлик ва бадиийликнинг ўзбекча матнларда қанчалик тўлақонли сақланганлиги аниқланиб, таржималарнинг адекватлик даражаси далилланганлигига оид таклифлар “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг 2022 йил март ва июл ойларидаги “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Адабий жараён” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2022 йил 1 августдаги 04-36/12110-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган ва айтилаётган фикрни телетомошабинларга мантиқан тўғри етказиш учун замин яратган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish