Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтабоева Ҳулкарой Ҳамидулло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Меҳмет Акиф Эрсўй ва Фитрат асарларида маърифатчилик ғояларининг бадиий талқини”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.PhD/Fil2536.
Илмий раҳбар: Кенжаева Пошшажон Умидовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Tar.21.01.
Расмий оппонентлар: Халлиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари доктори, профессор; Темур Хўжа ўғли, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг I чорагида турк ва ўзбек адабий алоқалар контекстида Меҳмет Акиф Эрсўй ва Абдурауф Фитрат ижодидаги маърифатчилик ғоялари ҳамда уларнинг бадиий ифодасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Меҳмет Акиф Эрсўйнинг “Истиқлол марши” ва миллий маърифатчилик ғоялари акс этган шеърлари билан Абдурауф Фитратнинг “Ўзбек ёш шоирлари” тўпламидаги асарлари асосида ХХ асрнинг I чорагидаги турк-ўзбек шеъриятининг жанрлар таркиби, мавзулар доираси, образлар тизими каби асосий хусусиятлари аниқланган;
“Сафаҳот” асари орқали турк маърифатчилигининг шаклланиши ва тараққиёти билан “Мунозара” асаридаги маърифий қарашлар натижасида умумтурк жадид маърифатчилигидаги публисистик руҳ, мадраса тизимига танқидий муносабат, жадид мактабларини улуғлаш мотивлари  муаллиф позицияси орқали исботланган;
“Сафаҳот” асаридаги ХХ аср бошларидаги Туркия ҳаёти билан “Ҳинд сайёҳи баёноти”даги Бухоро амирлиги муҳити тарихий даврнинг туркий бадиий адабиётда акс эттиришда ҳужжатлилик, асар сюжетида сафарнома унсурларининг учраши, тасвирнинг қаҳрамон тилидан олиб борилиши каби тамойиллари ишлаб чиқилган;
турк ва ўзбек жадид адабиётида маърифатчилик қарашларининг акс этишида Меҳмет Акиф Эрсўй ва Абдурауф  Фитрат асарларининг тарихий ўрни белгиланиб, диний ислоҳотчилик масалалари “Сафаҳот” ва “Нажот йўли” асарлари мисолида асосланган;
умумтурк жадид адабиётидаги маънавий-маърифий масалаларининг бадиий ижодда акс эттиришнинг маърифатчиликни асар ғоясининг устувор хусусияти деб белгилаш,  услубнинг диалогик асосга қурилиши, фикр баёнида Қуръон ва ҳадис намуналарига таяниш сингари бадиий-эстетик хусусиятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турк ва ўзбек маърифатчилик адабиётининг дарғалари Меҳмет Акиф Эрсўй ва Абдурауф Фитрат ижодидаги маърифий ғоялар ва уларнинг бадиий инъикосига оид тадқиқот натижасида эришилган назарий кузатиш, методик хулоса ва амалий тавсиялар қуйидаги илмий-амалиётда ўз тасдиғини топган:
Меҳмет Акиф Эрсўйнинг “Истиқлол марши” ва миллий маърифатчилик ғоялари акс этган шеърлари билан Абдурауф Фитратнинг “Ўзбек ёш шоирлари” тўпламидаги асарлари асосида ХХ асрнинг И чорагидаги турк-ўзбек шеъриятининг жанрлар таркиби, мавзулар доираси, образлар тизими каби асосий хусусиятлари аниқланганлиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида Давлат илмий-техника дастури доирасида амалга оширилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва тарихи тадқиқи” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 13-декабрдаги 515/1-сон маълумотномаси). Натижада бадиий матнлар таҳлилида тавсия этилган қиёсий-тарихий метод қорақалпоқ адабиёти тарихи ва фолклорини ўрганишга таъсир кўрсатган;
умумтурк жадид адабиётидаги маънавий-маърифий масалаларининг бадиий ижодда акс эттиришнинг маърифатчиликни асар ғоясининг устувор хусусияти деб белгилаш,  услубнинг диалогик асосга қурилиши, фикр баёнида Қуръон ва ҳадис намуналарига таяниш сингари бадиий-эстетик хусусиятлари асосланганлигига оид таклифлар Озарбойжон Миллий илмлар академияси Низомий номидаги Адабиёт институтининг “ХХ аср Озарбойжон адабиёти” ва “Озарбойжон-Ўзбекистон-Туркманистон” бўлимларида фойдаланилган (АМЕА Низомий номидаги Адабиёт институтининг 2022-йил 30-ноябрдаги маълумотномаси). Натижада Меҳмет Акиф Эрсўй ва Абдурауф Фитратнинг истиқлол руҳидаги асарларидаги ғоявий мақсад муштараклиги аниқланган;
турк ва ўзбек жадид адабиётида маърифатчилик қарашларининг акс этишида Меҳмет Акиф Эрсўй ва Абдурауф  Фитрат асарларининг тарихий ўрни белгиланиб, диний ислоҳотчилик масалалари “Сафаҳот” ва “Нажот йўли” асарлари мисолида асосланганлигига оид хулосалардан Республика маънавият марказида олиб борилаётган ўзбек жадид адабиётига доир тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 7-декабрдаги 01/01-1382-рақамли маълумотномаси). Натижада марказ фаолиятида Абдурауф Фитратнинг маърифий қарашлари изчил илмий тизимга киритилган;
“Сафаҳот” асари орқали турк маърифатчилигининг шаклланиши ва тараққиёти билан “Мунозара” асаридаги маърифий қарашлар натижасида умумтурк жадид маърифатчилигидаги публисистик руҳ, мадраса тизимига танқидий муносабат, жадид мактабларини улуғлаш мотивлари  муаллиф позицияси ҳамда “Сафаҳот” асаридаги ХХ аср бошларидаги Туркия ҳаёти билан “Ҳинд сайёҳи баёноти”даги Бухоро амирлиги муҳити тарихий даврнинг туркий бадиий адабиётда акс эттиришда ҳужжатлилик, асар сюжетида сафарнома унсурларининг учраши, тасвирнинг қаҳрамон тилидан олиб борилиши каби таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу”, “Тақдимот” кўрсатувлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 6-декабрдаги 02-13/2004-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек жадид адиби Фитрат, ХХ аср бошлари турк адабиёти тарихини ёритишда эса Меҳмет Акиф Эрсўй ижоди билан ўзбек телетомошабинларини таништириш таъминланган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish