Sayt test rejimida ishlamoqda

Аслонов Зафар Ахроровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир чандиқли ичак тутилиши ташхиси ва даволашини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия ихтисослиги (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Tib788.
Илмий раҳбар: Баймаков Сайфиддин Рисбаевич, DSc, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Олим Мирзохидович, тиббиёт фанлари доктори., профессор; Саттаров Ойбек Тохирович, DSc, доцент.
Етакчи ташкилот: General Surgery of CHA University  (Жанубий Корея).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш орқали ўткир чандиқли ичак тутилиши бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир чандиқли ичак тутилишининг странгуляцион шакллари аниқланганда, чандиқлар турига ва чандиқнинг тарқалиш даражасига қараб олдинги операциялар сонида, клиникага келиб тушган вақти, шифохонада ётиш давомийлиги, баъзи операция вақтидаги ва операциядан кейинги асоратларнинг ривожланишида фарқлар мавжудлиги аниқланган.
даволаш тактикасини танлашни мақбуллаштириш учун ўткир чандиқли ичак тутилишининг босқичи, шакли ва мураккаблигини, шунингдек, чандиқларнинг тури ва тарқалиш ҳажмини аниқлаш учун қорин бўшлиғининг ултратовушли текширувини ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланган.
қорин бўшлиғининг турли соҳаларидаги чандиқлар тури ва жойлашувини операциядан олдинги ултратовушли текширувининг юқори сезувчанлиги ва махсуслиги исботланган.
илк бор консерватив терапия самарадорлигини назорат қилиш, жарроҳлик аралашувига ўз вақтида ўтиш заруриятини аниқлаш ва тегишли жарроҳлик ёндашувини танлаш имконини берадиган клиник-лаборатория ва УТТ мезонларини интеграл баҳолашга асосланган ўткир чандиқли ичак тутилишини даволаш-ташхислаш алгоритми ва даволаш тактикасини танлаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 20.07.2023 йилдаги №11 сон хулосасига кўра:
Ўткир чандиқли ичак тутилишининг странгуляцион шакллари қорин бўшлиғидаги чандиқлар тури ва чандиқнинг тарқалиш даражасига қараб барвақт ва тўғри аниқлаши, операциялар вақтини ва сифатини сезиларли даражада ўзгартириб, беморларни стационарда ётиш муддати ва операциядан кейинги асоратларни сонини сезиларли даражада ўзгаришига сабаб бўлиши аниқланган. Ўткир чандиқли ичак тутилишини даволаш ва диагностика алгоритми буйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари 1-сонли Тошкент шахар клиник шифохонаси ва Тошкент вилояти Олмалиқ шахар тиббиёт бирлашмаси буйча (05.05.2023й.; № №90, 17.07.2023 й.; №94) билан уларнинг клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оператив амалиётларнинг кечикмасдан (барвақт-эрта) бошланиши беморлирни касалхонада ётиш муддатини камайишига (43,2%), ичаклар ишемияси туфайли ўтқазиладиган резекциялар сонини камайишига, операцияларнинг давомийлиги (16%) ва операциядан кейинги енгил ва оғир асоратларнинг камайиши, қайта операция қилиш ва ўлим кўрсаткичини камайишига олиб келди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: патологик жараённи давомийлигини ва ўткир чандиқли ичак тутилишини оғирлик даражасини бахолаш учун стандарт лаборатор-инструментал текширувларни ва таклиф қилинган усулни қўллаш етарли. Ўткир чандиқли ичак тутилишини даволаш тактикасини танлаш усули шифохонада бўлиш даврини камайиши имконини беради ва шу ҳисобига битта беморга бир кунда 268 минг сўм маблағни кам талаб этади (прейскурантига кўра 1 кунга 245 000 сўм ўрин куни ва 23 000 сум овқатланиш). Хулоса: Ўткир чандиқли ичак тутилишини даволаш тактикасини танлаш усулини қўллаш, ўз вақтида даволаш ва ташхислаш тактикасини жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бир кунга бюджет маблағларини 245 000 сўмга ва овқатланиш 23 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди ва шифохонада бўлиш даврини камайтиради.
Даволаш тактикасини танлашни мақбуллаштириш учун ЎЧИТ нинг босқичи, шакли ва мураккаблигини, шунингдек, чандиқларнинг тури ва тарқалиш ҳажмини аниқлаш учун қорин бўшлиғининг ултратовушли текширувини ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланган. Тадқиқот давомида фойдаланилган ултратовушли текширувини ўтказишилиши ЎЧИТнинг босқичига қараб ингичка ичаклардаги ўзгаришларни аниқлаш, шу билан биргаликда чандиқларнинг турлари ва уларнинг жойлашувини аниқлаш имконини яратади, бу эса ўз навбатида тўғри жарроҳлик тактикасини танлашга замин яратади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўткир чандиқли ичак тутилишини даволаш ва диагностика алгоритми буйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари 1-сонли Тошкент шахар клиник шифохонаси ва Тошкент вилояти Олмалиқ шахар тиббиёт бирлашмаси буйча (05.05.2023й.; № №90, 17.07.2023 й.; №94) билан уларнинг клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: умумий жарроҳ учун жаррохлик амалиётини давомийлигини қисқартиради; қорин бўшлигида жойлашган чандиқларни тури ва жойлашуви ҳақида маълумотга эга бўлади, жарроҳлик амалиётига ижобий натижа бериб беморларда ҳаёт сифатини қисқа даврда яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ўткир чандиқли ичак тутилишини ташхислашда УТТ қўллаш қўшимча текширув усулларни камайтириб, умумий сарф харажатни камайтириш имконини беради. Битта бемор учун қорин бўшлиғи УТТ текшируви 79 000 ни ташкил қилса, қўшимча қорин бўшлиғи МСКТ, МРТ текширувлари ўтқазилганида ушбу кўрсаткич 263 000 – 324 000 мингни ташкил қилади.  Хулоса: ЎЧИТ нинг босқичи, шакли ва мураккаблигини, шунингдек, чандиқларнинг тури ва тарқалиш ҳажмини аниқлаш учун қорин бўшлиғининг ултратовушли текширувини ўтказилишини амалиётига  жорий қилиниши бир нафар бемор учун 185 000 дан 245 000 сўмгача маблағни тежаш имконини беради
Қорин бўшлиғининг турли соҳаларидаги чандиқлар тури ва жойлашувига нисбаттан операциядан олдинги ултратовушли текширувининг юқори сезувчанлиги ва махсуслиги исботланган. Операциядан олдинги даврда беморда ултратовуш текширувининг ўтқазилиши орқали қорин бўшлиғида жойлашган чандиқларни жойлашиши ва уларни турлари ҳақида маълумотга эга бўлади, шу билан бирга ушбу текшириш усули 74,5% ва 94,9% ҳолларда  диффуз чандиқлар, 82,6% ва 95,4% ҳолларда шнурсимон чандиқларни аниқлашни имконини беради.    Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўткир чандиқли ичак тутилишини даволаш ва диагностика алгоритми буйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари 1-сонли Тошкент шахар клиник шифохонаси ва Тошкент вилояти Олмалиқ шахар тиббиёт бирлашмаси буйича (05.05.2023й.; № №90, 17.07.2023 й.; №94) билан уларнинг клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: операциядан олдинги даврда беморларни қорин бўшлиғида чандиқли жараён борлигига қараб саралаш имконини беради, кераксиз очиқ жарроҳлик аралашувини камайтиради, операциядан кейинги асоратлар сонини камайтиради, жаррохлик амалиётидан кейинги даврда беморларни эрта реабилитация бўлишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: операциядан кейинги дастлабки ва кечки асоратларни, стационарда ётоқ кунларни камайтириш ва умумий сарф харажатни камайтириш имконини беради. ЎЧИТ тавсия қилинган методикани қўллаш ўртача 1 кунга ўрин куни қисқартирилиши 400 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади; ва шошилнич абдоминал патологияда ўртача 1 кунга ўрин куни қисқартирилиши 100 минг сўмлик эҳтиёжни кам талаб этилади. Хулоса: тадқиқот давомида фойдаланилган трансабдоминал УТТ  ўтказиш орқали 1 нафар бемор ҳисобига бир кунга ўрин куни қисқартирилиши 400 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади ва ургент абдоминал патологияда ўртача бир кунга ўрин куни қисқартирилиши 100 минг сўмлик боғланмалар кам ишлатишга олиб келади.
Илк маротаба консерватив терапия самарадорлигини назорат қилиш, жарроҳлик аралашувига ўз вақтида ўтиш заруриятини аниқлаш ва тегишли жарроҳлик ёндашувини танлаш имконини берадиган клиник-лаборатория ва УТТ мезонларини интеграл баҳолашга асосланган ЎЧИТ ни даволаш-ташхислаш алгоритми ва даволаш тактикасини танлаш усули ишлаб чиқилган. Тадқиқод давомида фойдаланилган ушбу даволаш-ташхислаш алгоритми ва даволаш тактикасини танлаш усули ёрдамида беморларнинг қорин бўшлиғидаги чандиқли зоналарининг кам ёки куплиги ва странгуляция, обтурация турлари ва перитонит бўлган ҳолатларда тўғри жарроҳлик тактикасини танлашга ёрдам беради. Бу эса жаррохлик амалиётида учрашиши мумкин бўлган хатоликларни олдини олиб қайта операцияга мухтожликни бартараф этади (Ихтиро патенти билдириш хати №IAP 18533, 24.01.2023). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўткир чандиқли ичак тутилишини даволаш ва диагностика алгоритми буйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари 1-сонли Тошкент шахар клиник шифохонаси ва Тошкент вилояти Олмалиқ шахар тиббиёт бирлашмаси буйича (05.05.2023й.; № №90, 17.07.2023 й.; №94) билан уларнинг клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жаррохлик ёндошуви, операция турини тўғри танланиши ва техник жиҳатларини оптималлаштириш орқали ўткир чандиқли ичак тутилишида даволаш босқичларини такомиллаштиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: УЧИТ да даволаш-ташхислаш алгоритми ва даволаш тактикасини танлаш усулини жорий қилиш ҳисобига 1 нафар беморни шифохонада  бўлиш даврининг 1,1 кунга қисқартирилиши ҳисобига 268 минг сўм кам талаб этилади (прейскурантига кўра 1 кунга 245 000 сўм ўрин куни ва 23 000 сум овқатланиш), ушбу патологияда ўртача бир нафар бемор учун 1 кунга ўрин куни қисқартирилиши 400 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади, ута шошилинч ҳолатларда ўртача 1 нафар беморга 1 кунда ўрин куни қисқартирилиши 100 минг сўмлик боғланмалар кам талаб этилади. Хулоса: Ўткир чандиқли ичак тутилишида даволаш-ташхислаш алгоритми ва даволаш тактикасини танлаш усулини қўллаш жами йиллик иқтисодий самарадорлик 24 000 000 сўмни ташкил этади (ўртача 1 йил давомида 1 нафар бемор учун ЎЧИТ билан даволанса 800 000х30= 24 000 000 сўмни ташкил этади).
Аслонов Зафар Ахроровичнинг «Ўткир чандиқли ичак тутилиши ташхиси ва даволашини такомиллаштириш» мавзусида диссертацион тадқиқотда олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент давлат стоматология институти  2023 йил 5 июндаги 04-з/14-сон хулосаси тақдим этилган. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ўткир чандиқли ичак тутилишида даволаш-ташхислаш алгоритми ва даволаш тактикасини танлаш усулини қўллаш орқали жами бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни йиллик иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи 23 040 000 сўмни ташкил этади (ўртача 1 йил давомида 1 нафар бемор учун 768 000х30= 23 040 000 сўмни ташкил этади).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish