Бозарипов Сойибжон Жонибековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли хил этиологияли нефропатияда ўпканинг нореспиратор фаолиятини баҳолаш», 14.00.16–Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tib163.
Илмий раҳбар: Охунов Алишер Орипович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.12.2017.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Зокиров Ёрқин Узуевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сабиров Мақсуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: турли хил этиологияли нефропатияда ўпканинг нореспиратор фаолиятидаги патогенетик ўзгаришлар ва уларни башорат қилиш учун ноинвазив инновацион усулни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диабетик нефропатия фонидаги сурункали буйрак етишмовчилигини моделлаштиришнинг янги усули ишлаб чиқилган;
40-кундан бошлаб артериолаларда ангиопатияли характерли морфологик ўзгаришларнинг орқага қайтмайдиган хусусияти, қон томирларда гиалиноз ва склерознинг ривожланиши натижасида микроциркуляциянинг бузилиши буйраклар функционал қобилиятини издан чиқишига олиб келиши исботланган;
диабетик нефропатияда диабетик анигиопатия жараёни кечишини кескинлашишида ўпка тўқимасида морфоструктур ўзгаришлари босқичма-босқич кечишида I даврда ўпканинг респиратор ва қон томир тизими фаолиятида ўзгаришлар, II даврда ўпканинг ўзгармаган тўқималарида яллиғланишли ўзгариш ўчоқлари ва экссудатив бронхит ривожланиши, III даврда ўпканинг бутун респиратор тизимида қайтмас табиатли яққол ифодаланган яллиғланиш ҳолатларини юзага келиши исботланган;
турли хил этиологияли нефропатияда ўпкадаги эндотелиал тизимда ўзгаришларнинг ривожланиши, яллиғланиш олди цитокинлари миқдорининг қонда ошиши, iNOSнинг фаоллашуви, томирлар эндотелийсининг мембрана тузилмасида пероксинитритнинг ошиши фонида NO ишлаб чиқарилишининг пасайиши, ўпка капиллярларида қон тўхташи ва димланишини қўзғатувчи, ўпка эндотелиал дисфункциясини ривожлантирилиши исботланган;
ўпканинг эндотелиал дисфункцияси, яллиғланиш олди цитокинларини фаоллаштириш ва уларни артериал қон оқимига тушиши, NO ишлаб чиқарилишининг пасайиши фонида ўпканинг тўсиқ-фильтр фаолиятининг бузилишига олиб келувчи механизмини ишга соладиган вазоконструкция ривожланиши ва экссудатив бронхит ривожланишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Турли хил этиологияли нефропатияда ўпканинг нореспиратор фаолиятини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Диабетик нефропатия ҳолатида сурункали буйрак етишмовчилигини моделлаштириш усули» учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 20110462). Мазкур усул қандли диабет сурункали етишмовчилиги босқичларини ва патогенегентик жараёнларнинг кечиши даражасини аниқлаш, беморларда ўз вақтида патогенетик даво механизимини такомиллаштириш имконини берган;
«Тажрибавий диабетик нефропатия фонидаги сурункали буйрак етишмовчилигида ўпкадаги морфоструктуравий ўзгаришлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 8н-д/103-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма сурункали буйрак етишмовчилигида ўпкадаги морфоструктуравий ўзгаришларнинг босқичлари, касалликнинг кечишидаги морфологик ўзгаришлари ва касалликнинг олдини олиш механизмларини самарали татбиқ қилишга имкон яратган;
«Диабетик нефропатия фонидаги сурункали буйрак етишмовчилигининг янги тажрибавий морфологик тавсифи» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 8н-д/103-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма диабетик нефропатия фонидаги сурункали буйрак етишмовчилигининг янги тажрибавий морфологик тавсифи орқали касалликни аниқлаш имконини берган;
турли хил этиологияли нефропатияда ўпканинг нореспиратор фаолиятининг патогенетик механизмини аниқлаш самарасини ошириш, беморлар умрини узайтириш ва яшаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент тиббиёт академияси марказий институтлараро илмий лабораторияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти марказий лабораторияси, Фармация тиббиёт институти марказий илмий-тадқиқот лабораториялари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 апрелдаги 8н-з/66-сон маълумотномаси). Турли хил этиологияли нефропатияда ўпканинг нореспиратор фаолиятининг патогенетик механизмини аниқлаш орқали касалликнинг турли босқичларини эрта ташхислаш ва олдини олиш 40-кунидан бошлаб артериолаларда ангиопатияли характерли морфологик ўзгаришлар орқага қайтмайдиган хусусиятга эгалиги, оқибатда қон томирларда гиалиноз ва склерознинг ривожланиши натижасида микроциркуляциянинг бузилиши, бу ўз навбатида буйраклар функционал қобилиятини издан чиқишига имкон берган.