Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмуратова Бахтигул Нурмухаммат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бирламчи бош оғриқлари клиник кечишининг гендер хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.2.PhD/Tib3566.
Илмий раҳбар: Рашидова Нилуфар Сафоевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, PhD.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Таджиев Мирхотам Мирхашимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Аликулова Нигора Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфэндияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бирламчи бош оғриқларида гендер фарқликни инобатга олган ҳолда касаллик клиник кечиш хусусиятларини ўрганиш ва ташхислашнинг дифференсиал ёндашувларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гендер фарқликни инобатга олган ҳолда бирламчи бош оғриқларнинг клиник кечиши хусусиятлари аниқланиб, бирламчи бош оғриқларни аёлларда гормонал бузилишлар туфайли эркакларга нисбатан оғирроқ кечиши илмий асосланган;
бирламчи бош оғриқлар билан оғриган беморларда бош мия нейротрофик омилининг ўрни ва аҳамияти баҳоланиб, унинг бош оғриғи хуружи вақтида ошиши, шунингдек, гормонал статус билан корреляцион боғлиқлиги исботланган;
бирламчи бош оғриқларида учрайдиган клиник-неврологик ва гормонал бузилишлар беморлар қон зардоби таркибидаги БДНФ миқдори билан корреляцион боғлиқлик аниқланган;
ўтказилган клиник-неврологик, нейропсихологик ва бикимёвий текшириш натижалари асосида бирламчи бош оғриқларини ташхислашнинг дифференсиал ёндашуви мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2023 йилдаги 4 майдаги 03-23/08-х-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йилдаги 29 июндаги 03/2381-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: гендер фарқликни инобатга олган ҳолда бирламчи бош оғриқларнинг клиник кечиши хусусиятлари аниқланиб, бирламчи бош оғриқларни аёлларда гормонал бузилишлар туфайли эркакларга нисбатан оғирроқ кечиши илмий асослангани Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси Неврология бўлими бўйича (20.09.2023 й.; № 93), Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича (02.02.2023 й.; № 18) ҳамда Самарқанд вилояти Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси бўйича (06.02.2023 й.; № У-11)  буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморлардаги гендер хусусиятларни ўрганиш орқали бирламчи бош оғриқларига диагноз қўйишда дифференсиал ёндашувга эришилади ва бирламчи бош оғриқлари билан касалланиш сонини камайтириш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диагностик усули тадбиқ этилгунга қадар беморнинг ушбу хасталик бўйича меҳнатга лаёқацизлик кунлари ўртача сони 11 кунни ташкил этган; таклиф этилган диагностик усулидан фойдаланиш натижасида (Эвр= (15-5) × (140000+50000) × 70 - 0.15× 700000) 132895000 сўм иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: таклиф қилинган усул бирламчи бош оғриқларидан азият чекаётган беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш учун хизмат қилиб, 1 нафар бемор ҳисобидан буджет маблағларини 37,6% га иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: бирламчи бош оғриқлар билан оғриган беморларда бош мия нейротрофик омилининг ўрни ва аҳамияти баҳоланиб, унинг бош оғриғи хуружи вақтида ошиши, шунингдек, гормонал статус билан корреляцион боғлиқлиги исботлангани Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси Неврология бўлими бўйича (20.09.2023 й.; № 93), Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича (02.02.2023 й.; № 18) ҳамда Самарқанд вилояти Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси бўйича (06.02.2023 й.; № У-11)  буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Татбиқ этиш натижалари бирламчи бош оғриқларини, жумладан, мигрен касаллигини клиник кечишини баҳолаш ёрдамида аҳоли ўртасида касалликни эрта аниқлашга ва профилактика чора-тадбирларини ўтказиш учун ёрдам беради. Беморлар саломатлигининг қайта тикланиши ҳамда касалликни кучайишини олдини олиб, ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўтказган текширувлардан олинган маълумотларга кўра, мигрен касаллигидан азият чекаёт беморларда тавсия этилган усул касалликни эрта аниқлаш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифати яхшланишига олиб келди. Эришилган натижа мигрен касаллигининг асоратлари ва меҳнатга лаёқацизликни камайтириб, (Эвр= (8-5) × (100000+80000) × 70 - 0.15× 600000) 37710000 сўм иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: олинган натижаларга кўра мигрен касаллигининг клиник кечишини баҳолаш учун ушбу усулнинг қўлланилиши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 128000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: бирламчи бош оғриқларида учрайдиган клиник-неврологик ва гормонал бузилишлар беморлар қон зардоби таркибидаги БДНФ миқдори билан корреляцион боғлиқлик аниклангани Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси Неврология бўлими бўйича (20.09.2023 й.; № 93), Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича (02.02.2023 й.; № 18) ҳамда Самарқанд вилояти Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси бўйича (06.02.2023 й.; № У-11)  буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган текшириш усулидан фаойдаланиш касалликни эрта ташхислашга ёрдам беради ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бирламчи бош оғриқларида жинсий гормонлар билан бош мия нейротрофик фактори миқдорининг ўзгаришини касаллик клиник шакллари ва оғирлик даражаси бўйича солиштирма таҳлил қилиш орқали беморларда  диагностика-даволаш кунларининг қисқариши натижасида беморлар иш кунларига тезроқ қайтишлари ва ўз кўрсаткичларини тиклашлари мумкин бўлади. Бу усул қўлланилганда даволашнинг 4 кунида тўлиқ тузалиш кузатилган. Назорат гуруҳида эса даволаш ўртача 10 кунни ташкил қилади. Бундан иқтисодий самарани қуйидагича ҳисоблаш мумкин: ИқС = (ДКанъанавий – ДКБДНФ) х КДХ = (13 – 10) х 38000 = 113990. Бу ерда, ДКанъанавий  – анъанавий даво олган беморнинг даволаниш кунлари; ДКБДНФ – даволанган беморларнинг даволаниш кунлари; КДХ – кунлик даволаниш харажатлари сўмда. Хулоса: беморлар БДНФ ва жинсий гормонлар миқдорини ўрганиш ва уларни таққослаш орқали даволаниш 3 кунга қисқариб, ҳар бир ҳолат ҳисобига буджет маблағларни 113990 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: ўказилган клиник-неврологик, нейропсихологик ва бикимёвий текшириш натижалари асосида бирламчи бош оғриқларини ташхислашнинг дифференсиал ёндашуви мезонлари ишлаб чиқилгани Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси Неврология бўлими бўйича (20.09.2023 й.; № 93), Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича (02.02.2023 й.; № 18) ҳамда Самарқанд вилояти Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси бўйича (06.02.2023 й.; № У-11)  буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: клиник тадқиқотлар натижаларига кўра беморларда бош оғриқ хуружлари вақтида бош мия нейротрофик фактори миқдорининг аниқланиши ҳамда беморларнинг ўзига хос гендер хусусиятлари (феминин, маскулин) текширилиши касаллик клиник кечишини баҳолашда ёрдам беради. Гендер хусусиятларни аниқлаш учун таклиф этилаётган Сандра Бем сўровномаси фойдаланиш учун жуда қулай бўлганлиги сабабли неврология амалиётида кенг кўламда фойдаланиш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олиб борилган комплекс инновацион диагностика усули касалликларнинг қайталаниш ҳолатини 8,9 мартага камайтирган, диагностика самарадорлигини 54,7% га оширган. Беморларнинг диагностика учун пуллик харажатлари 2,5 баробарга камайган, яъни шифохонада йилига амбулатор даволаниш жараёнига сарф қилинадиган харажатлар тўлов миқдорини 78 нафар беморга бир йилда 11000000 сўмга камайтирган ва иқтисод қилган. Хулоса: бирламчи бош оғриқлари билан хасталанган беморлар амбулатор шароитида янги диагностика усулларини қўллаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига 1 кунга буджет маблағларини 141000 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 141000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish