Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурматова Саида Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дори препаратларига сезувчанликнинг молекуляр-генетик ва метаболик маркерлари тавсифи», 03.00.01 – Биокимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/B384.
Илмий раҳбар: Далимова Дилбар Акбаровна, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.B.01.13.
Расмий оппонентлар: Далимова Сурайё Нугмановна, биология фанлари доктори, профессор; Убайдуллаева Хуршида Абдуллаевна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дори препаратларига сезувчанликнинг молекуляр- генетик маркерларини учраш частотасини ва метаболом профилни тадқиқ қилиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шартли соғлом одамларда CЙП2Д6 (C100Т) ва МДР1 (C1236Т, Г2677Т/А, C3435Т) генларининг полиморфизмлари бўйича генотип ва аллелларини учраш частоталари аниқланди;
илк марта ядро магнит резонанси методи ёрдамида шартли соғлом одамларнинг баъзи метаболитлари таҳлил қилинди;
айрим метаболитларнинг (лейтсин, аланин, атсетат, гликопротеин (атсетиллар), пироузум кислота, глутамин, креатинин, пролин, глюкоза, формиат) контсентратсияси ёшга қараб ортиб бориши аниқланди;
дори препаратларини метаболизмида (CЙП2Д6) ва транспортида (МДР1) иштирок этадиган генлар полиморфизмлари (C100Т, C1236Т, Г2677Т/А, C3435Т) билан метаболитларни бог'лиқлиги о'рганилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дори препаратларига сезувчанликнинг молекуляр-генетик ва метаболик маркерлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ПCР-РФЛП протоколларидан фойдаланган ҳолда П450 ситохромини ва транспортер оқсилини полиморфизмлари генотипларини аниқлаш натижалари Готҳенбург университетининг “Департмент оф Молеcулар анд Cлиниcал Медиcине” лойиҳасида қо'лланилган (Гётебург университетининг 2023 йилнинг 12 майдаги маълумотномаси). Натижада, ПCР-РФЛП реактсияларини оптималлаштиришга сарфланган вақтни тежаш мумкин бо'лди, шунингдек П450 ситохроми ва транспортер оқсил полиморфизмларини фармакогенетик тестлар учун дори препаратлари метаболизмининг муҳим молекуляр-генетик маркерлари сифатида ишлатилиши мумкин;
дори препаратларини метаболизмида иштирок этувчи оқсиллар генлари полиморфизмларини аниқлаш учун праймерлар, ферментлар, оптимизатсия қилинган реакция шароитларидан ва натижаларни интерпритатсия қилиш ҳамда генотипларни учраш частотаси статистикасидан ФЗ-201811215 “Ўзбек популятсиясидаги юрак қон-томир касалликлари билан касалланган шахсларни персоналлаштирилган даволашда молекуляр-генетик маркерларни қўллаш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлигининг маʼлумотномаси). Натижада, юрак-қон томир касалликлари беморларида дори препаратлари метаболизмида иштирок этувчи оқсилларни генлари полиморфизмлари бўйича генотипланди ва аллеллар учраш частотаси аниқланди. Шунингдек, мазкур илмий натижалардан дори препаратларига сезувчан молекуляр-генетик ташхислаш орқали беморларга дори препаратларини ва уларнинг дозаларини индивидуал тарзда белгилаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish