Sayt test rejimida ishlamoqda

Зарипов Лочин Рустамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кредит-модул тизими асосида бўлажак технология ўқитувчилари касбий тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Ped481.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази.
Илмий маслаҳатчи: Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази, DSc.03/29.10.2021.Ped.140.01.
Расмий оппонентлар: Байбаева Мухайё Худайбергеновна, педагогика фанлари доктори, доцент; Туракулов Олим Холбутаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кредит-модул тизими асосида бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари илмий-технологик жараённинг индустриал босқичидан янги даврга ўтиш, билимларнинг яхлит тасаввурини шакллантириш ва маданий жиҳатдан мос келадиган трансформацион фаолияти тажрибасини ҳамда касбий тайёрлашнинг тадқиқот жараёнларини босқичларга ажратиш ва ижобий тенденсияларини уйғун аниқлаш, шахсий хусусиятлари, сифатлари ва тажрибани интеграциялаш асосида аниқланган;
бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш жараёни педагогика олий таълим муассасаларининг мутахассислик фанлари, педагогик-психологик ва методик фанлар таркибини технология фани талабларига босқичма-босқич мослаштириш, таълим субектларининг ўзини ўзи тарбиялаш, англаш қобилиятларини уйғун ривожлантириш ҳамда касбий билимларнинг эристемологик, аксиологик ва праксиологик компонентларини синтезлаш ҳамда технологик ғоялар банкини, дизайн ҳужжатларини, шахслараро муносабатлар ва инсоннинг ижтимоий қадриятларга бўлган муносабатини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини такомиллаштиришнинг ташкилий-тузулмавий модели касбий фаолият функсияларининг мотивацион, интеллектуал, амалий, ҳиссий-иродавий, таркибий қисмларининг ўзаро алоқадорлиги ҳамда касбий фаолият натижаларининг репродуктив, продуктив ва креатив даражалари узвийлигини адекват таъминлаш босқичларини таълим блоклари ва ўқув фанлари даражасига мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш самарадорлиги таълимий, технологик ва ташкилий шакллар, таълим траекторияси, талаба шахсининг ўқув фаолияти субекти сифатида намоён бўлиши ҳамда умумкасбий ва ихтисослик фанлардан билимларни баҳолаш мезонларига шахсий фаолиятли ёндашув ва ижодий қобилятларини босқичма-босқич ривожлантиришга қаратилган кредит-модул тизимига киритиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини креатив (юқори), продуктив (ўрта) ва репродуктив (қуйи) даражада баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонларини модулли ўқитиш технологияларини индикаторли тузилма билан адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кредит-модул тизими асосида бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини илмий-технологик жараённинг индустриал босқичидан янги даврга ўтиш, билимларнинг яхлит тасаввурини шакллантириш ва маданий жиҳатдан мос келадиган трансформацион фаолияти тажрибасини ҳамда касбий тайёрлашнинг тадқиқот жараёнларини босқичларга ажратиш ва ижобий тенденсияларини уйғун аниқлаш, шахсий хусусиятлари, сифатлари ва тажрибани интеграциялаш асосида аниқлашга оид тавсиялари “Технология таълими методикаси” ва “Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси” номли дарсликлар мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2023-йил 8-февралдаги 02/01-01-14-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарликлигини такомиллашишига эришилган;
бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш жараёнини педагогика олий таълим муассасаларида мутахассислик, педагогик-психологик ва методик фанлар таркибини технология фани талабларига босқичма-босқич мослаштириш, таълим субектларининг ўзини ўзи тарбиялаш, англаш қобилиятларини уйғун ривожлантириш ҳамда касбий билимларнинг эристемологик, аксиологик ва праксиологик компонентларини синтезлаш ҳамда технологик ғоялар банкини, дизайн ҳужжатларини, шахслараро муносабатлар ва инсоннинг ижтимоий қадриятларга бўлган муносабатини аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялари асосида “Технология таълими методикаси” номли дарслик яратилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2023-йил 8-февралдаги 02/01-01-14-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлиги, касбга йўналтириш ҳамда ижодий қобилиятларни таркиб топтириш маҳоратини ривожлантириш учун шароит яратилган;
бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини такомиллаштиришнинг ташкилий-тузулмавий моделини касбий фаолият функсияларининг мотивацион, интеллектуал, амалий, ҳиссий-иродавий, таркибий қисмларининг ўзаро алоқадорлиги ҳамда касбий фаолият натижаларининг репродуктив, продуктив ва креатив даражалари узвийлигини адекват таъминлаш босқичларини таълим блоклари ва ўқув фанлари даражасига мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлари “Технология таълими методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2023-йил 8-февралдаги 02/01-01-14-сон маълумотномаси). Натижада кредит-модул тизими асосида бўлажак технология ўқитувчиси учун муҳим бўлган “касбий фаолият турлари”ни, уларнинг тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган ташкилий-тузулмавий моделини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш самарадорлиги таълимий, технологик ва ташкилий шакллар, таълим траекторияси, талаба шахсининг ўқув фаолияти субекти сифатида намоён бўлиши ҳамда умумкасбий ва ихтисослик фанлардан билимларни баҳолаш мезонларига шахсий фаолиятли ёндашув ва ижодий қобилятларини босқичма-босқич ривожлантиришга қаратилган кредит-модул тизимига киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлари асосида “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” номли дарслик яратилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғига асосан берилган 314-74-сон нашр рухсатномаси). Натижада кредит-модул тизими асосида бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш, ўқитишнинг мазмуний-технологик ва ташкилий-методик таъминотини ривожлантириш учун шарт-шароит яратилган;
бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини креатив (юқори), продуктив (ўрта) ва репродуктив (қуйи) даражаларини баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонларини модулли ўқитиш технологияларини индикаторли тузилма билан адаптив уйғунлаштириш орқали таълим самарадорлигини обектив баҳолаш усулига оид илмий тавсиялар “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” номли дарслик яратилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғига асосан берилган 314-74-сон нашр рухсатномаси). Натижада кредит-модул тизими асосида бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини тадқиқот мазмунига мослаштириш технологияларини такомиллаштириш учун имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish