Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакбердиев Абдумурад Абдусаидовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистонда низоларни ҳакамлик судида ҳал этиш жараёни: назарий ва амалий масалалар”, 12.00.04 – Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Yu205.
Илмий маслаҳатчи: Мамасиддиқов Музаффар Мусажонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Рўзиназаров Шухрат Нуралиевич, юридик фанлар доктори, профессор; Синдаров Комил Ойдинович, юридик фанлар доктори, профессор; Камалов Ойбек Ахматович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация ёʼналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳакамлик судлари юрисдикцияси нуқтаи назаридан, улар фаолиятини тартибга солишни янада такомиллаштириш, уларнинг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ва ижрога қаратишни соддалаштириш истиқболларини, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишда иштирок этувчи шахсларнинг ушбу низони ҳакамлик судига ёки арбитражга кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишуви мавжуд бўлиб, ҳакамлик судига ёки арбитражга мурожаат қилиш имконияти бой берилмаган бўлса ва агар ишнинг иқтисодий судда кўрилишига қарши бўлган жавобгар низонинг мазмуни бўйича ўзининг биринчи аризасидан кечиктирмай низони ҳакамлик судининг ёки арбитражнинг ҳал қилувига ўтказиш тўғрисида илтимоснома берса, даъво аризасини кўрмасдан қолдирилишига асос бўлиши асослантирилган;
даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар жавобгарга ва учинчи шахсларга юборилганлигини, агар ҳакамлик (арбитраж) битимида бу назарда тутилган бўлса, даъво аризасига тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозимлиги асослантирилган;
арбитрлар, арбитраж таркиби томонидан тайинланган экспертлар, арбитраж муссасасининг ходимлари, ҳакамлик судялари – арбитраж ёки ҳакамлик муҳокамаси давомида ўзларига маълум бўлиб қолган ҳолатлар тўғрисида гувоҳ сифатида чақирилиши ва сўроқ қилиниши мумкин эмаслиги асослантирилган;
ҳакамлик судлари томонидан фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий низолар ҳал этилишидан келиб чиққан ҳолда, фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низолар ҳам арбитраж томонидан кўриш мумкинлиги асослантирилган;
агар илгари ҳакамлик суди судяси ёки арбитр сифатида ишни кўришда иштирок этган бўлса, иқтисодий суднинг судяси ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилиниши лозимлиги асослантирилган;
ҳакамлик судининг ёки арбитраж судининг иш юритишида айни бир шахслар ўртасида, айни бир предмет тўғрисида ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этилиши учун асос бўлиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистонда низоларни ҳакамлик судида ҳал этиш жараёни: назарий ва амалий масалалар” тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишда иштирок этувчи шахсларнинг ушбу низони ҳакамлик судига ёки арбитражга кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишуви мавжуд бўлиб, ҳакамлик судига ёки арбитражга мурожаат қилиш имконияти бой берилмаган бўлса ва, агар ишнинг иқтисодий судда кўрилишига қарши бўлган жавобгар низонинг мазмуни бўйича ўзининг биринчи аризасидан кечиктирмай низони ҳакамлик судининг ёки арбитражнинг ҳал қилувига ўтказиш тўғрисида илтимоснома берса, даъво аризасини кўрмасдан қолдирилишига асос бўлиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси иккинчи банди таҳрирда баён қилинишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022-йил 14-октябрдаги 04/2-09/4769-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлар таъминланиб, ҳакамлик ёки арбитраж судларига мурожаат қилиш, юрисдиксияси масаласи юзасидан қарорлар қабул қилиш ва ижрога қаратиш бўйича ваколат доирасини белгилашга хизмат қилган;
даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар жавобгарга ва учинчи шахсларга юборилганлигини, агар ҳакамлик (арбитраж) битимида бу назарда тутилган бўлса, даъво аризасига тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Халқаро арбитраж судлари бирлашмасининг регламент лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқаро арбитраж судлари бирлашмасининг 2022-йил 17-августдаги 88-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши учинчи шахслар ҳакамлик муҳокамасининг субектлари сифатида иштирок этишга, ўзларинг фуқаролик ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишга хизмат қилган;
арбитрлар, арбитраж таркиби томонидан тайинланган экспертлар, арбитраж муссасасининг ходимлари, ҳакамлик судялари – арбитраж ёки ҳакамлик муҳокамаси давомида ўзларига маълум бўлиб қолган ҳолатлар тўғрисида гувоҳ сифатида чақирилиши ва сўроқ қилиниши мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 53-моддаси иккинчи қисми учинчи хатбоши билан тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022-йил 14-октябрдаги 04/2-09/4769-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши натижасида ҳакамлик суди судялари, арбитраж ва улар томонидан иш доирасида тайинланган экспертларнинг  ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга хизмат қилган;
ҳакамлик судлари томонидан фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий низолар ҳал этилишидан келиб чиққан ҳолда, фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низолар ҳам арбитраж томонидан кўриш мумкинлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Халқаро арбитраж судлари бирлашмасининг регламент лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқаро арбитраж судлари бирлашмасининг 2022-йил 17-августдаги 88-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши ишда иштирок этувчиларнинг нафақат ҳакамлик судларига балки арбитраж судларига ҳам мурожаат қилиш мумкинлиги бўйича ҳуқуқлари таъминланганлигига хизмат қилган;
агар илгари ҳакамлик суди судяси ёки арбитр сифатида ишни кўришда иштирок этган бўлса, иқтисодий суднинг судяси ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилиниши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 20-моддаси иккинчи бандидаги “ҳакамлик суди судяси” деган сўзлар “ҳакамлик суди судяси, арбитр” деган сўзлари билан алмаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022-йил 14-октябрдаги 04/2-09/4769-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши иқтисодий суд томонидан иқтисодий ишлар бўйича одил судлов принципини илмий асосларини ривожлантиришга ва амал қилишга хизмат қилган;
ҳакамлик судининг ёки арбитраж судининг иш юритишида айни бир шахслар ўртасида, айни бир предмет тўғрисида ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этилиши учун асос бўлиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 154-моддаси биринчи қисми учинчи бандидаги “ҳакамлик судининг” деган сўзлар “арбитраж судининг” деган сўзлари билан тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022-йил 14-октябрдаги 04/2-09/4769-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши иқтисодий судлар томонидан биринчи инстанцияда амалдаги қонун ҳужжатларини қўллашни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish