Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшпулатова Саодат Махматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мунаққид Норбой Худойбергановнинг ўзбек адабий танқидчилигида тутган ўрни”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil2082.
Илмий раҳбар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Милиев Сувонқул, филология фанлари доктори, етакчи илмий ходим; Мирзаева Зулхумор Иномовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Мунаққид Норбой Худойбергановнинг ўзбек танқидчилигидаги ўрни, унинг адабий танқид тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳамда ўзига хос услубини илмий-назарий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Норбой Худойберганов  ижодидаги кескинлик, танқиднинг келиб чиқиши, унинг мумтоз ва жаҳон адабиёти тарихи билан боғлиқлиги, адабиётдаги муҳим бир муаммони  кўтариб чиқиш, мунаққид  ва  китобхонларнинг шу масалага диққатини  тортиш,  тортишувга асосланиш хусусиятлари очиб берилган;
танқидчиликда муҳокама, мунозара тараққиёти белгиланиб, ҳар бир даврдаги муҳим жиҳатлари Норбой Худойберганов ижодига боғлиқ равишда кўрсатилиб, адабий-танқидий баҳснинг илмий ва эстетик тафаккур намунаси сифатида адабиёт ривожидаги тизимли иштироки ва ўрни асосланган;
бадиий матн мукаммаллигини таъминлашда катта ўрин тутадиган танқидчиликнинг уч элементи (адабиётдаги гўзалликни ҳис қилиш, фикрлаш қобилияти, сўз санъатига нисбатан муҳаббат) ҳақида ички шакллари аниқланган ҳамда уларнинг яратилишига сабаб бўлган омиллар далилланган;
Н.Худойберганов ва бошқа мунаққидларнинг ўз нуқтайи назари, мунозара жараёнида таҳлиллардаги аниқлик, обектив ва субектив қарашларнинг ўрни, шу орқали танқидчининг позицияси ҳамда ролининг муҳимлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мунаққид Норбой Худойбергановнинг ўзбек адабий танқидчилигида тутган ўрни тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:    
Норбой Худойбергановнинг ўзбек адабий танқидчилигида тутган ўрни, давр адабиётига ўз вақтида билдирган фикрлари, муносабатлари, олим ижодидаги кескинлик, асарларнинг жанрий хусусияти  ва тараққиёти, танқиднинг келиб чиқиши, унинг мумтоз ва жаҳон адабиёти тарихи билан боғлиқлиги,  адабиётдаги муҳим бир муаммони  кўтариб чиқиш, мунаққид ва китобхонларнинг шу масалага диққатини тортиш, тортишувга асосланган хусусиятларидан, бадиий матн мукаммаллигини таъминлашда катта ўрин тутадиган танқидчиликнинг уч элементи  ҳақида ички шакллари ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан   Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида  2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ – 2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформаси”ни яратиш” мавзусидаги  амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 27-апрелдаги 04/1-821-сон маълумотномаси). Натижада электрон платформа Норбой Худойбергановнинг  ўз  нуқтайи назари, мунозара жараёнида таҳлиллардаги аниқлик, обектив ва субектив қарашларнинг ўрни, шу орқали  танқидчининг  позицияси ҳамда ролининг муҳимлиги каби илмий материаллар билан бойитилган;
олим ижодини ўрганиш жараёнида унинг таҳлилларидаги кескинлик, муросасизлик, асар сюжетини мукаммал билиш, ўрни келганда, халқ оғзаки ижодидан кенг фойдаланганлик, танқидчиликда муҳокама, мунозара тараққиёти, адабий- танқидий баҳснинг илмий ва эстетик тафаккур намунаси сифатида  адабиёт  ривожидаги  тизимли  иштироки  ва ўрни ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабий танқид ижодий кенгаши ҳисобот йиғилишларида, “Ёш мунаққидлар” тўгараги фаолиятида, таниқли мунаққид Норбой Худойбергановнинг хотира кечалари, маҳорат дарслари дастурларини тайёрласда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг  2023-йил 19-апрелдаги 01-03/544-сон маълумотномаси). Натижада бадиий ва публицистик асарларни танқид қилишда мунаққиднинг маҳорати, асар тилига эътибор бериши, таҳлил жараёнига оид материаллар билан бойиган;
Норбой Худойберганов билан замондош бўлган мунаққидлар Матёқуб Қўшжонов, Озод Шарафиддинов, Умарали Норматовларнинг ижоди, асарлари, таҳлил услуби, ўзбек адабий танқидчилиги ривожига қўшган ҳиссаси ҳақидаги маълумотлар, ХХ асрнинг етук мунаққидлари, адабиётшунослари сифатида эътироф этилганлиги ҳақидаги илмий маълумотлардан “Менинг юртим” нодавлат телеканалида эфирга  узатиб келинаётган  “Омон-омон”  тонгги  дастури, “Ҳудуд”  информацион дастури ҳамда “Ўзимизнинг гап” каби кўрсатувлар дастурини тайёрлашда фойдаланилган (“Менинг юртим” нодавлат телеканалининг 2023-йил 25-апрелдаги 410/22-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар илмий савияси юксалишига ва  Норбой Худойбергановнинг адабиётимиз ривожидаги аҳамиятини кенг тарғиб қилишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish