Sayt test rejimida ishlamoqda

Қулбулов Шерқузи Тоштемировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электрон изоҳли луғатлар ва уларни яратишнинг лингвистик асослари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil490.
Илмий раҳбар: Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01(бир марталик кенгаш).
Расмий оппонентлар: Ўразбоев Абдулла Дурдибоевич, филология фанлари доктори, доцент; Абдурахманова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги автоматлаштирилган изоҳли луғатлар тузишнинг лингвистик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
луғатларни таснифлашнинг тиллар бўйича, сўз қамровига кўра, лексик бирликларни тақдим этиш тартибига кўра  таснифлаш зарурати асосланган;
ўзбек тилидаги электрон изоҳли луғат мақолаларининг берилишини такомиллаштириш бўйича тегишли матнлар, графикалар, чизмалар, расмлар, формулалар, лексикографик маълумотлар базалари, матнлар, қидириш, корпус статистикаси, овоз ва видеолардан фойдаланиш каби тавсиялар ишлаб чиқилган;
ўзбек тилидаги электрон изоҳли луғатлар тузишнинг манбаларга таяниш, изоҳларда миллийликка урғу бериш, халқ менталитетини ҳисобга олиш, тил ва маънавият, тил ва маданият тамойилларига амал қилиш зарур эканлиги асосланган;
ўзбек тилидаги электрон изоҳли луғатларга киритилаётган лексик бирликларни лингвистик экспертизадан ўтказиш зарур эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон изоҳли луғатлар ва уларни яратишнинг лингвистик асосларини ишлаб чиқиш бўйиcа олинган илмий натижалар асосида:
луғатларни таснифлашнинг тиллар бўйича, сўз қамровига кўра, лексик бирликларни тақдим этиш тартибига кўра  таснифлаш зарурати асосланганлиги ҳамда ўзбек тилидаги электрон изоҳли луғат мақолаларининг берилишини такомиллаштириш бўйича тегишли матнлар, графикалар, чизмалар, расмлар, формулалар, лексикографик маълумотлар базалари, матнлар, қидириш, корпус статистикаси, овоз ва видеолардан фойдаланиш каби тавсиялар ишлаб чиқилганлиги каби тавсиялар бўйича олинган илмий-назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020-йилларда бажарилган БВ-Атех-2018-(143) рақамли “Кўзи ожиз шахслар учун компютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи, ўзбек тилига асосланган, гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 29-ноябрдаги 04/1-3254-сон маълумотномаси). Натижада “УзНутқ Синтезатор” компютер дастури” ва “Ўзбек тили ўзлашма сўзларининг урғули луғати”ни тайёрлашга хизмат қилган;
ўзбек тилидаги электрон изоҳли луғатлар тузишнинг манбаларга таяниш, изоҳларда миллийликка урғу бериш, халқ менталитетини ҳисобга олиш, тил ва маънавият, тил ва маданият тамойилларига амал қилиш зарур эканлиги асосланганлиги ҳамда ўзбек тилидаги электрон изоҳли луғатларга киритилаётган лексик бирликларни лингвистик экспертизадан ўтказиш зарур эканлиги исботлангангига доир илмий-назарий хулосалардан 2017-2020-йилларда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган “Девелопмент оф тҳе интердисcиплинарй мастер програм он Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан Университиес” номли ЭРАСМУС CЛАСС лойиҳасида  фойдаланилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 29-ноябрдаги 04/1-3255-сон маълумотномаси). Натижада электрон изоҳли луғтларга доир илмий-амалий маълумотлар  лойиҳа доирасида тузилган луғатларнинг бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish