Sayt test rejimida ishlamoqda

Седих Татяна Томовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон жази: генезиси, тадрижиёти, ўзига хослиги», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/San40.
Илмий раҳбар: Ғофурбеков Тўхтасин Ботирович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасаноми (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.03/30.12.2021.San.54.01
Расмий оппонентлар: Улмасов Фируз Абдушукурович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Хакимова Африда Ходжаевна, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: илмий-назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда жаз санъатининг миллий мусиқа ва мумтоз жаз анъаналари билан чамбарчас боғлиқ бўлган замонавий мусиқа маданиятининг ўзига хос ҳодисаси сифатида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон композиторларининг жаз асарлари ва жаз жамоаларининг ижрочилик фаолиятига хос бўлган бадиҳа услуби ва афро-америка мусиқа жанрларида типологик умумийлик мавжудлиги исботланган;
ўзбек жазининг миллий замини негизида асарларнинг ижро талқини шаклланиши, бадиҳагўйлик тамойили жазнинг асосий мезони ўлароқ ритм, куй, лад-гармоник бадиий воситалари баробарида аранжировка, янгича тусдаги товуш-жаранги, инновацион чолғулар таркиби кабилар юзага келишида устувор аҳамиятга эгалиги аниқланган;
Ўзбекистонда жаз санъатининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари миллий мусиқий қадриятлар ва дунё маданиятлари билан боғлиқ ҳолда амалга ошгани аниқланган;
тингловчиларнинг бадиий дидини шакллантиришда этник бадиий услубларнинг муҳим ўринга эгалиги ритмик усул ва мелизмлар орқали далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда жаз санъатининг шаклланиш ва ривожланиш босқичларини ўрганиш жараёнида олинган тадқиқот натижаларига кўра қуйидагилар амалга оширилди:
Ўзбекистонда жаз санъатининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари миллий мусиқий қадриятлар ва дунё маданиятлари билан боғлиқ ҳолда амалга ошгани аниқланганлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 26 ноябрдаги 05-11-10-2150-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек жаз санъатидаги ташкилий-ижодий жараёнларни ўрганиш, Республика ва Халқаро фестиваллар, қўшма жаз жем-сейшнларни ташкил этиш имконини яратган;
Ўзбекистон композиторларининг жаз асарлари ва жаз жамоаларининг ижрочилик фаолиятига хос бўлган бадиҳа услуби ва афро-америка мусиқа жанрларида мавжуд типологик умумийлиги юзасидан хулоса “Фортепиано” ўқув қўлланмасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 274-сонли гувоҳнома). Натижада талабаларнинг жаз санъати, Ўзбекистон жази, ўзбек этно-жази тарихи соҳаларида асосли манбаларга эга бўлишларига хизмат қилган;
тингловчиларнинг кенг оммаси бадиий дидини шакллантиришда ритмик усул ва мелизмлар орқали этник бадиий услубларнинг муҳим ўринга эгалиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси ижодий-ташкилий фаолиятни такомиллаштишда қўлланилган (Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмасининг 2019 йил 12 апрелдаги 01-04/71-126-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари янги ижод этилган асарларда ўзбек миллий оҳангларнинг ўзига хослигини сақлаш ҳамда ўқув репертуарини бойитиш жараёнларига хизмат қилган;
ўзбек жазининг миллий замини негизида асарларнинг ижро талқини шаклланиши, бадиҳагўйлик тамойили жазнинг асосий мезони ўлароқ ритм, куй, лад-гармоник бадиий воситалари баробарида аранжировка, янгича тусдаги товуш-жаранги, иновацион чолғулар таркиби кабилар юзага келишида устувор аҳамиятига оид таклифлар «Ўзбекистон 24» радио каналида узатилган «Санъат дунёсида» дастурида «Ўзбекистон жази: кеча ва бугун» мавзусидаги эшиттиришнинг ссенарийси ва дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 14 мартдаги 03-09-183-сон маълумотномаси). Натижада эшиттиришда фойдаланилган диссертация материаллари ўзбек тингловчиларнинг Ўзбекистон жази, хусусан ўзбек этно-жази соҳасидаги билимларини кенгайтиришга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish