Sayt test rejimida ishlamoqda

Наимов Музафар Уриновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбек маросим қўшиқлари (ХХ аср Жанубий Ўзбекистон (Сурхон) воҳаси мисолида)», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/San45.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Рустамбек Самигович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.03/30.12.2019.San.54.01
Расмий оппонентлар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор; Қосимхўжаева Саида Ботировна, санъатшунослик фанлари номзоди (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек маросим қўшиқларининг (Сурхон воҳаси маросим қўшиқлари мисолида) жанрлар таркиби, мусиқий-поетик табиати, генетик асослари, ўзига хос бадиий хусусиятлари, мусиқий тили, ижрочилик анъаналарининг ўрнини аниқлаш ҳамда ўзаро таъсир тамойилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхон воҳаси услуби умумўзбек услуби заминида юзага келгани, ҳар бир қўшиқда воҳанинг ўзига хос мавсумий, оилавий маросимлар, анъаналар билан боғлиқ қўшиқчилик санъатида ижтимоий ҳаёт, тарихий шароит, табиатга бўлган муносабатлар, эътиқод ва тасарруфлар ўз изини қолдиргани, бу ҳодисалар қўшиқ ва айтимлар номларида, шеърий ва мусиқий матнларида, хусусан, маросим қўшиқлари мусиқий тили, ижро усуллари ва воситалари мисолида ўз аксини топгани кўрсатиб берилган;
Сурхон воҳаси қўшиқларида тарихийлик жуда кучлилиги, ибтидоий ҳаётга алоқадор чорвачиликка оид жанрлар ва чолғулар сақланганлиги, уларда айрим мифологик образлар учраши мавсумий ва оилавий маросимлар билан боғлиқ маросим қўшиқларидан бадик, қутлов, шоҳи нақшбанд, суст-хотин, марсия, хуёлло каби жанрлар фақатгина ушбу ҳудудга хос локал хусусият(тил ва ижро)лар эканлиги аниқланган;
Сурхонга хос мусиқий тил сўз ва куй мутаносиблиги, этносга хос ижрочилик усуллари, қўшиқчиликнинг маросимга хос ижодкорлик ва ижрочилик анъаналарининг тили ва маданиятининг муштараклиги очиб берилган;
Сурхон маросим қўшиқлари ҳудудда яшовчи этнослар (қўнғирот, лоқай, қатағон ва бошқалар)нинг жанр, ижро услубларига кўра маиший қўшиқ (Суст хотин, Яққу яқ ва ҳ.к.)лари бошқа воҳа фолклор-этнографик ансамбллари репертуаридан жой олганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сурхон воҳаси услуби умумўзбек услуби заминида юзага келгани, ҳар бир қўшиқда воҳанинг ўзига хос мавсумий, оилавий маросимлар, анъаналар билан боғлиқ қўшиқчилик санъатида ижтимоий ҳаёт, тарихий шароит, табиатга бўлган муносабатлар, эътиқод ва тасарруфлар ўз изини қолдиргани, бу ҳодисалар қўшиқ ва айтимлар номларида, шеърий ва мусиқий матнларида, хусусан, маросим қўшиқлари мусиқий тили, ижро усуллари ва воситалари мисолида ўз аксини топишига оид муҳим илмий маълумотлар “Фолклор қўшиқлари” ўқув қўлланмасида фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 2014 йил 23 августдаги 335-сон нашр рухсатномаси). Натижада ёш олимлар маросим қўшиқлари ҳақида янада янги илмий маълумотларга эга бўлишларига эришилган;
Сурхон воҳаси қўшиқларида тарихийлик жуда кучлилиги, ибтидоий ҳаётга алоқадор чорвачиликка оид жанрлар ва чолғулар сақланганлиги, уларда айрим мифологик образлар учраши мавсумий ва оилавий маросимлар билан боғлиқ маросим қўшиқларидан бадик, қутлов, шоҳи нақшбанд, суст-хотин, марсия, хуёлло каби жанрлар фақатгина ушбу ҳудудга хос локал хусусият(тил ва ижро)лари ҳақидаги маълумотлар Сурхондарё вилоят телерадиоком-паниясининг “Диёр янгиликлари” телекўрсатув сценарийсида фойдаланилган (Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 11 августдаги 01-01-89-сон маълумотномаси). Натижада тингловчилар шу асосда мавсумий ва оилавий маросим мусиқаси билан танишиш имкониятини берган;
Сурхонга хос мусиқий тили сўз ва куй мутаносиблиги, этносга хос ижрочилик усуллари, қўшиқчиликнинг маросимга хос ижодкорлик ва ижрочилик анъаналарининг тили ва маданиятининг ўзига хос муштараклиги очиб берилганлиги ҳақидаги маълумотлар Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Диёр янгиликлари” телекўрсатув сценарийсида фойдаланилган (Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 11 августдаги 01-01-89-сон маълумотномаси). Натижада тингловчилар шу асосда мусиқий қонуниятлар, ижрочилик усуллари ҳақидаги янги илмий маълумотларга эга бўлган;
Сурхон маросим қўшиқлари ҳудудда яшовчи этнослар (қўнғирот, лоқай, қатағон ва бошқалар)нинг жанр, ижро услубларига кўра маиший қўшиқ (Суст хотин, Яққу яқ ва ҳ.к.)лари бошқа воҳа фолклор-этнографик ансамбллари репертуаридан жой олганлиги далилланганлиги бўйича таклифлар “Фолклор қўшиқлари” ўқув қўлланмасида фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 2014 йил 23 августдаги 335-сон нашр рухсатномаси). Натижада маросим қўшиқлари бўйича янгича қарашлар ва назарий хулосалар қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish