Sayt test rejimida ishlamoqda

Арзиқулова Хуршида Акбаралиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХВИИ аср француз драматургиясининг жанр хусусиятлари (Корнел ва Расин ижоди мисолида)”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.02.PhD/Fil823.
Илмий раҳбар: Қаршибаева Улжан Давировна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil/Ped.83.01.
Расмий оппонентлар: Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна, филология фанлари доктори (ДСc), профессор;  Файзуллаева Умида Илҳомовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XVII аср француз драматургияси жанр хусусиятларини Корнелнинг “Сид”, “Горасий” ва Расиннинг “Федра”, “Андромаха” асарлари орқали очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XVII аср француз драматурглари классицизм йўналишида ижод қилгани ва драматургия жанрида яратилган Корнелнинг “Сид” трагикомедияси “уч бирлик” қоидаларидан четга чиққанлиги асосланган;
француз классицизм адабиётида драматургия жанрининг хусусиятлари, Корнелнинг “Сид” ва “Горасий” асарларида трагедиянинг юқори даражага кўтарилиши, “Сид” асаридаги бош қаҳрамонлари ҳаётининг бахтли якуни трагикомедия анъаналарига хослиги  Родриго ва Химена тақдири асосида далилланган;
Расиннинг “Федра”, “Андромаха” асарларида антик анъаналар билан трагедия жанридаги классицизм ва барокко анъаналари давом этиши, классицизм жанрида яратилган асарларда қирол образини тўлиқ очиб бериш қоидаларга зид эканлиги “Андромаха” трагедияси қаҳрамони Пирр образида акс этгани аниқланган;
XVII аср француз драматургиясининг трагедия, комедия ва трагикомедия жанрларининг ўзига хос хусусиятлари Корнел ва Расин асарлари қаҳрамонлари орқали очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XVII аср француз драматургиясининг жанр хусусиятлари ва вазифаларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Француз драматургиясининг трагедия ва трагикомедия жанрида ёзилган асарлар қаҳрамонларининг жамият ва оила олдидаги бурчи масаласига доир адабий-бадиий таҳлилига оид хулосалар,  таклиф  ва тавсиялардан Европа иттифоқи томонидан  Эрасмус +  дастурининг 2016-2018- йилларга мўлжалланган  561624-EPP-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS+CBHE IMEP: “Ўзбекистонда олий таълим тизимини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 15-июндаги 1762/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, Европа адабиётига, айнан француз драматургиясига бўлган қизиқишнинг ошиши ва олий таълимда ўрганилишига аҳамият қаратишга ёрдам берган;
XVII аср француз  драматургиясининг   жанр хусусиятларини Корнел ва Расин драматургияси тадқиқига бағишланган хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан 2018-2020-йилларда амалга оширилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 15-июндаги  1762/30.0201-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва француз адиблари асарларининнг жанр хусусиятларини чуқур ўрганилишига асос бўлганлиги ва уларни ўқув жараёнига тадбиқ қилишга аҳамият бериш лозимлигига эътибор қаратишга эришилган;
Француз адабиёти ихлосмандлари учун адабий тур ва жанр хусусиятларини ўзида мужассам этган диссертация ишига оид хулосалардан Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги адабиёт соҳасидаги маданий алоқаларда фойдаланилган (“Alliance Française”нинг 2022-йил 16-июндаги 19-сон маълумотномаси). Натижада XVII аср француз драматургияси жанр хусусиятларини алоҳида мавзу сифатида ўрганиш имконияти яратилган ва  жаҳон адабиётидаги бадиий талқинига хос хусусиятлар ҳақидаги илмий тасаввур ва тушунчаларни бойитишга ёрдам берган;
XVII аср француз классицизм даври адабиёти Корнел ва Расин драматургияси нуқтаи назаридан ўрганилган диссертация ишининг хулосаларидан Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 12-март куни намойиш этилган “Махсус репортаж” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 11 октябрдаги 09-01/307-сон маълумотномаси). Натижада буюк француз драматурглари Корнел ва Расин ижодини ўрганиш орқали антик ва классицизм давр адабиёти тадқиқ қилинган ушбу ишда илгари сурилган муҳим илмий маърифий аҳамиятга эгатавсияларидан кейинги кўрсатувларда ҳам фойдаланиш кўзда тутилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish