Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилова Хурлиман Нажиматдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
“Михаил Шолоховнинг ўзбек адабиётига таъсири масаласи: услуб ва жанр уйғунлиги (О.Ёқубов,  Ш.Холмирзаев, Ў.Умарбеков ижоди асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3492.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.    
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Эрметова Жамила Исмаиловна, филология фанлари номзоди, доцент; Бобохонов Мавлон Рахматуллаевич, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар инситути.
Диссертасия йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рус ёзувчиси М.Шолоховнинг поетик изланишлари: ҳикоя ва романларидаги маҳорат, жанрий-композицион яхлитлик, давр муаммоси, замон талқинини очиб бериш, унинг ўзбек адабиётига таъсири масаласини О.Ёқубов, Ш.Холмирзаев, Ў.Умарбеков сингари ёзувчиларнинг поетик изланишлари, бадиий маҳорат ва ижодкор консепсиясидаги ўзига хослигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон адабиётшунослигида адабий таъсир ва унинг генезиси, поетик тафаккур сарҳадларининг кенгайиши билан боғлиқ тенденсиялар М.Шолохов ижоди орқали ўзбек адабиётида рецепсияга учраганлиги аниқланиб, М.Шолохов анъаналарининг ўзбек замонавий насрида акс этиш принциплари ва бадиий психологик талқин қонуниятлари асосланган;
О.Ёқубов, Ш.Холмирзаев, Ў.Умарбеков ижодий консепсиясида учрайдиган мифология ва фолклор мотивларидан фойдаланишдаги параллеллик М.Шолохов поетикасига хос шакл ва мазмунга доир тажрибалар, композицион яхлитлик синтезида жамланганлиги асосланган;
ҳикоя жанрининг тадрижий бадиий хронотоп ва сюжет қисмлари билан уйғунлиги портрет ва пейзаж асосида юзага келиши далилланган;
ҳикоя жанрининг сюжетида қабариб кўрилган ифода хусусиятлари, макон ва замон эврилишларидаги акс этиши алоҳида модус сифатида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Михаил Шолоховнинг ўзбек адабиётига таъсири масаласи: услуб ва жанр уйғунлиги тадқиқ қилиш ҳамда уни ўзаро таъсир доирасини аниқлаш йўсинларини ишлаб чиқиш асосида:
жаҳон адабиётшунослигида адабий таъсир ва унинг генезиси, поетик тафаккур сарҳадларининг кенгайишини М.Шолохов ижоди билан боғлиқ жиҳатлари аниқланган ва ўзбек адабиётида М.Шолохов анъаналарининг акс этиш принциплари ва бадиий психологик талқин қонуниятлари асосланган хулосаларидан ФА-Ф1, ГОО2 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳаси ва 2017-2020-йилларда амалга оширилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023 йил 21 июлдаги 301/1-сон маълумотномаси). Натижада, ихтисослик фанларини ўқитиш, малака ошириш курслари, шунингдек, ўзбек ва рус гуруҳларида ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг дарс самарадорлигини оширишга эришилган;
О.Ёқубов, Ш.Холмирзаев, Ў.Умарбеков ижодий концепциясининг ўзига хос қирралари рус ёзувчиси М.Шолоховдан олган шакл ва мазмунга доир тажрибалар намойиши композицион яхлитлик синтезида бўй кўрсатиши асосланган илмий хулосалар 574099-ЭПП-1-2016-1-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СП рақамли “Олий таълим соҳасида потенциални ривожлантириш ёналишидаги ПАWЕР- ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” номли амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Термез давлат университетининг 2023 йил 20 июлдаги 06/12 – 3055-сон далолатномаси). Натижада, умумий ўрта ва олий таълим муассасалари ҳамкорлиги асосида ёшлар орасида китобхонлик маданиятининг шаклланиш ва  дунёқарашини кенгайтиришга имкон яратган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши ихтисослик фанларини ўқитиш, малака ошириш курслари, шунингдек, она тили ва адабиёт ўқитувчиларининг дарс самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
Ўзбек адабиётида ҳикоя жанрининг кейинги ривожи танқидий реализм билан уйғун кечишида, шунингдек, ўзбек носирлари асарларидаги хронотопнинг мустақил усули сифатида М.Шолохов поетик тамойиллари қабул қилинишини асослашга оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги рухсатномаси билан чоп этилган “Теория литературы: Введение в литературоведение” (“Адабиёт назарияси: Адабиётшуносликка кириш”) номли дарсликни тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли “Дарсликни нашр этишга лицензия бериш тўғрисида”ги 391186-сон буйруғи). Тадқиқотнинг амалий натижаларини қўллаш ўзбек адабиётида ҳикоя жанрининг кейинчалик танқидий реализм йўналишида кенгайиш билан уйғунлашувида намоён бўлган М.Шолохов поетик тамойилларининг қабул қилинишини асослашга хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish