Sayt test rejimida ishlamoqda

Улугбеков Бобур Бобомуратовичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Cув омборлари тўғонларининг ишончлилик ва хавфсизлик ҳолатини баҳолашнинг гидравлик усулларини такомиллаштириш (Оқдарё сув омбори мисолида)”, 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т4035
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Хўжақулов Рустам – Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти, Гидравлика ва гидро-иншоотлар кафедраси профессори, техника фанлари доктори, профессор (05.09.07).
Сайидов Малик Темирович – Ирригация сув муаммолари илмий тадқиқот институти, Дарё, канал ва иншоотлар гидравликаси лабораторияси мудири, PhD. (05.09.07).
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сув омборлари грунтли тўғонларининг гидростатик босим кучлари ва фильтрация оқимлари таъсирида вертикал ва горизонтал деформацияланишини ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гидростатик босим ва фильтрация оқим таъсирини ҳисобга олиб сув омбори тўғони танасида содир бўладиган вертикал деформация жараёнини ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган;
комплекс ўзгарувчилар функциялари назарияси асосида, фильтрация оқими ва гидростатик босим кучлари таъсирида тўғон танасида содир бўладиган вертикал ва горизонтал деформациясини ифодаловчи  математик модел ишлаб чиқилган;
Эйлер мезони асосида, гидростатик босим кучи ва фильтрация натижасида сув омбори тўғонининг қуйи бьеф бермаси ва гребенида горизонтал деформацияни ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган;
экспериментал тадқиқотлар асосида Оқдарё сув омбори тўғонининг вертикал ва горизонтал деформация параметрларини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув омборлари грунтли тўғонларининг гидростатик босим кучлари ва фильтрация оқимлари таъсирида горизонтал деформацияланишини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
Оқдарё сув омбори тўғонининг ишончлилик ва хавфсизлик ҳолати баҳоланган. Оқдарё сув омбори тўғонининг вертикал ва горизонтал деформациянинг экспериментал тадқиқотлари асосида аниқланган параметрлари Оқдарё сув омборидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 27 сентябрдаги 03/37-3094-сонли маълумотномаси). Натижада сув омборидан фойдаланиш самарадорлиги ошиб, вегетация даврида 5-7 фоиз сув ресурсларини тежаш имконияти яратилган;
комплекс ўзгарувчилар  функциялари назарияси асосида, фильтрация оқими ва гидростатик босим кучлари таъсирида тўғон танасида содир бўладиган деформацияда тўғон гребени ва бермаларидаги маркаларнинг координаталарини вертикал ва горизонтал ўзгаришини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усуллари Оқдарё сув омборидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 27 сентябрдаги 03/37-3094-сонли маълумотномаси). Натижада Оқдарё сув омбори тўғонини ҳавфсиз ва ишончли ишлаш ҳолатини мониторинг қилиш тизими яхшиланган;
фильтрация оқими таъсирида сув омбори тўғони танасида содир бўладиган деформация ҳолатини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усуллари ҳамда гидростатик босим ва фильтрация натижасида сув омбори тўғонининг юқори бьеф бермаси ва гребенида горизонтал деформацияни баҳолашнинг такомиллаштирилган мезонлари Оқдарё сув омборидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 27 сентябрдаги 03/37-3094-сонли маълумотномаси). Натижада Сув омбори тўғонининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фильтрация сарфи ҳисобини тўғри юритиш натижасида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги 4-5 фоизга ортишига эришилган;
сув омбори тўғони танасидан бўладиган фильтрация миқдорларини аниқлаш ва кузатиш усулларини такомиллаштириш орқали тўғонда содир бўладиган фильтрациянинг қайта қурилган депрессия эгри чизиғи Оқдарё сув омборидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 27 сентябрдаги 03/37-3094-сонли маълумотномаси). Натижада тўғон танасидаги фильтрация жараёнларини кузатиш, содир бўладиган авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда тўғон мустаҳкамлигини баҳолаш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish