Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳасанова Лобар Юсуф қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Амидаза продуценти бўлган бактерия штаммини ажратиб олиш ва тавсифлаш», 03.00.04–Микробиология ва вирусология  (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/В777.
Илмий раҳбар: Давранов Қахрамон Давранович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Микробиология институти, DSc.02/30.12.2019.В.38.01.
Расмий оппонентлар: Шакиров Заир Саатович, биология фанлари доктори, профессор; Умарова Гулбахор Базарбоевна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: амидаза продуценти бўлган бактерия штаммини ажратиб олиш, тавсифлаш ва амидлар биотрансформацияси жараёнида қўллаш шароитларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда Rhodococcus авлодига мансуб амидаза ферменти синтез қилувчи маҳаллий Rhodococcus sp.-3/4/3 бактерия штамми ажратиб олинган ҳамда морфологик-културал, физиологик-биокимёвий ва молекуляр-генетик хусусиятларини аниқлаш асосида Rhodococcus ruber турига мансублиги аниқланган;
штаммнинг амидаза ферменти синтез қилиши, индуцибеллик механизми асосида ўтиши аниқланган ва бу ферментни формамидаза/ацетамидаза (FmdA_AmdA) металлоферментлар оиласига мансуб эмаслиги ва индуктор сифатида озуқа муҳитига ацетамид қўшилганда, фермент фаоллигини 2 маротаба ошганлиги (1,5-2,0 бир./мг) исботланган;
Rhodococcus ruber-3/4/3 штамми синтез қиладиган амидаза ферментининг нитрилгидратаза-амидаза ферментатив системасига эга эмаслиги, фақат амидаза фаоллигидан иборат эканлиги асосланган;
акриламидни акрил кислотасига ферментатив конверсия қилишнинг оптимал шароитлари танланган: бунда реакцион муҳит ҳарорати 20-35 оС, биомасса миқдори 1,5-20,0 мг/мл, субстрат концентрацияси 0,5-3,0% ва буфернинг рН кўрсаткичи 6,0-8,0 бўлган шароитларда синалиб, реакцион муҳитнинг ҳарорати 30 оС, биомасса миқдори 6,0 мг/мл, акриламид миқдори 0,5% ва рН кўрсаткичи 7,0±0,5 бўлганда 100% конверсия даражасига эришиш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Фаол амидаза продуценти бўлган маҳаллий Rhodococcus ruber-3/4/3 штаммини ажратиб олиш ва тавсифлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 “Navoiyazot” АЖнинг оқава сувларни тозалаш иншооти лойқаси намунасидан фаол амидаза продуценти Rhodococcus ruber–3/4/3 бактерия штамми ажратиб олинган ва унинг 16S рРНК гени нуклеотидлар кетма-кетлиги аниқланиб, National Center for Biotechnology Information (NCBI) маълумотлар базасида тегишли рақам билан (OQ 676950.1) рўйхатдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 5 апрелдаги 4/1255-708-сон маълумотномаси). Натижада, Rhodococcus ruber–3/4/3 штамми биотехнологик усуллар ёрдамида акриламиддан акрил кислотасини синтез қилишда истиқболли штамм сифатида фойдаланиш имконини берган;
Rhodococcus ruber 3/4/3 штаммидан MRB-2021-528 рақамли “Атроф муҳитни тозалаш учун янги биопрепаратларни яратиш мақсадида сурфактант ҳосил қилувчи суперпродуцент – микроорганизмларнинг саноат штаммларини олиш” амалий лойиҳасида амидаза продуценти сифатида, акриламидни акрил кислотасига  конверсия даражаси аниқлаш ҳамда биотрансформация қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 22 июндаги 4/1255-1358-сон маълумотномаси). Натижада, Rhodococcus ruber – 3/4/3 штамми ёрдамида акриламиддан акрил кислотаси олиш биотехнологиясини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish