Sayt test rejimida ishlamoqda

Элмаматов Обид Нурмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қайталанувчи қовуқ саратонида иммуно-генетик диагностика усулини такомиллаштириш» 14.00.14 – Онкология, 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1928.
Илмий раҳбар: Рахимов Нодир Махамматқулович, тиббиёт фанлари доктори.
Илмий маслахатчи: Зиядуллаев Шухат Худойбердиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Камышов Сергей Викторович, тиббиёт фанлари доктори; Юлдашев Илхом Рўзиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қовуқ саратони қайталаниш омилларни башоратлашда TNF-αхамда IL-1B-511 ген полиморфизм ва иммунологик кўрсаткичларининг гомеостаздаги аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уротелиал қовуқ саратони билан касалланган қайталанмаган беморларда CД3 ва CД20 ҳужайрали иммунитет кўрсаткичларининг ошиши ҳамда ва қайталанган беморларда CД3 ва CД20 кўрсаткичларининг пасайиши иммун тизимининг жавоб реакциясининг ҳолатини башорат қилиш тартиби ишлаб чиқилган;
мушак ноинвазив қовуқ саратонининг қайталаниши билан хасталанган беморларда яллиғланишга қарши цитокинларнинг номутаносиблиги ИЛ-1β ва TNF-α нисбати ва даражасининг сезиларли даражада ошиши исботланган;
қовуқ саратони билан хастиланган беморларда TNF-308(G/A) полиморфизми касалликнинг қайталанишига мойил бўлиши ва башорат омилларнинг генетик  хусусиятларининг ўрни исботланган;
IL-1β экспрессиясини кучайтирувчи IL-1β полиморфизмларининг моноцит-макрофаг тизимининг таъсири натижасида қовуқ саратони қайталаниш хавфининг ортиши даражасига боғлиқлиги исботланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йилдаги 3 августдаги 43-сон хулосасига кўра:
уротелиал қовуқ саратони билан касалланган қайталанмаган беморларда CД3 ва CД20 ҳужайрали иммунитет кўрсаткичларининг ошиши ҳамда ва қайталанган беморларда CД3 ва CД20 кўрсаткичларининг пасайиши иммун тизимининг жавоб реакциясининг ҳолатини башорат қилиш тартиби асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2023 йилнинг 03 августдаги 58-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2023 йилнинг 07 августдаги 40-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган ташхислаш тартиби қуйидагилардан иборат: уротелиалқовуқ саратони билан хастланган қайталанмаган беморларда CД3 ва CД20 ҳужайрали иммунитет кўрсаткичларининг ошиши ҳамда ва қайталанган беморларда CД3 ва CД20 кўрсаткичларининг пасайиши иммун тизимининг жавоб реакциясини натижалари асосида беморларнинг ўз вақтида ихтисослаштирилган тиббий ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланиши касалликнинг натижаси ва беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиши баҳоланган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:уротелиалқовуқ саратони билан касалланган қайталанмаган беморларда CД3 ва CД20 ҳужайрали иммунитет кўрсаткичларининг ошиши ҳамда ва қайталанган беморларда CД3 ва CД20 кўрсаткичларининг пасайиши иммун тизимининг жавоб реакциясининг ҳолатини башорат қилиш орқали сарф харажатларга 42000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: уротелиалқовуқ саратони билан хастланган қайталанмаган беморлардакомплекс ташхислашда1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир курс учун 42000 сўмга иқтисод қилиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.
Қовуқ саратони билан хасталанган беморларда TNF-308(G/A) полиморфизми касалликнинг қайталанишига мойил бўлиши ва башорат омиллардан бири эканлиги генетик даражада исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2023 йилнинг 03 августдаги 58-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2023 йилнинг 07 августдаги 40-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлигитаклиф этилган ташхислаш тактикаси қовуқ саратони билан хасталанган беморларда TNF-308(G/A) полиморфизми касалликнинг қайталанишига мойил бўлиши ва башорат омиллардан бири эканлиги генетик даражада улушини ошиш ва натижада беморларнинг умр кўриш давомийлигини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат:қовуқ саратони билан хасталанган беморларда TNF-308(G/A) полиморфизми касалликнинг қайталанишига мойил бўлиши натижасида умумий харажатлар ўртача бир нафар беморга 450 000 сўмгача давлат бюджетидан иқтисод қилиш, такрорий текширишларни тежамкорлиги ҳисобига иқтисод қилинадиган маблағлар 3 карра ошириш орқали юқори технологияли асбоб-ускуналардан фойдаланишдаги тежамкорлик ҳисобига 11000000 сўм бюджет маблағи тежалиши ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган  иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: қовуқ саратони билан хасталанган беморларда TNF-308(G/A) полиморфизми касалликнинг қайталанишига мойил бўлишини олдини олиш учун бир нафар беморга 450 000 сўм бюджет маблағи тежалиши ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.
мушак ноинвазив қовуқ саратонининг қайталаниши билан хасталанган беморларда яллиғланишга қарши цитокинларнинг номутаносиблиги ИЛ-1β ва TNF-α нисбати ва даражасининг сезиларли даражада ошиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2023 йилнинг 03 августдаги 58-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2023 йилнинг 07 августдаги 40-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган мушак ноинвазив қовуқ саратонининг қайталаниши билан хасталанган беморларда яллиғланишга қарши цитокинларнинг номутаносиблиги ИЛ-1β ва TNF-α нисбати ва даражасининг сезиларли даражада ошишини қиёслаш имконини берган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат:
мушак ноинвазив қовуқ саратонининг қайталаниши билан хасталанган беморларда яллиғланишга қарши цитокинларнинг номутаносиблиги ИЛ-1β ва TNF-α нисбати ва даражасининг сезиларли даражада ошишини қиёслашбеморларни даволаш курсини камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш орқали сарф-харажатларни камайтириш ва 170000 сўм иқтисод қилишга эришилган. Хулоса:мушак ноинвазив қовуқ саратонининг қайталаниши билан хасталанган беморларда яллиғланишни олдини олиш ва даволаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир кунга 26520000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
IL-1βэкспрессиясини кучайтирувчи ИЛ-1б полиморфизмларининг моноцит-макрофаг тизимининг таъсири натижасида қовуқ саратони қайталаниш хавфининг ортиши даражасига боғлиқлиги, Т1N0М0босқичида ташхислаш ва самарали даволаш тактикасини танлаш, бу беморларнинг умр кўриш давомийлиги ва сифатига ижобий таъсир қилиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2023 йилнинг 03 августдаги 58-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2023 йилнинг 07 августдаги 40-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлигитаклиф этилган ташхислаш тартиби IL-1βэкспрессиясини кучайтирувчи IL-1β полиморфизмларининг моноцит-макрофаг тизимининг таъсири натижасида қовуқ саратони қайталаниш хавфининг ортиши даражаси,Т1N0М0босқичида ташхислаш ва самарали даволаш тактикаси беморлар ҳаёт сифатининг пасайиши, ногиронликнинг олдини олишга қартилганлигини кўрсатиб ўтилган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат:IL-1βэкспрессиясини кучайтирувчи IL-1β полиморфизмларининг моноцит-макрофаг тизимининг таъсири натижасида қовуқ саратони қайталаниш хавфининг ортиши даражаси муддатини ўртача 1,5 кунга қисқартириш натижасида йилига ўртача 28146000 сўм бюджет маблағлари тежаш, қайта мурожаатлар сонини 12,2% га камайтириш ҳисобига умр кўриш давомийлилигини узайтириштириш имконини берган. Хулоса: IL-1βэкспрессиясини кучайтирувчи IL-1β полиморфизмларининг моноцит-макрофаг тизимининг таъсири натижасида қовуқ саратони қайталаниш хавфининг ортиши олдини олиш учун шифохонада бўлиш муддатини ўртача 1,5 кунга қисқартириш ва йилига ўртача 28146000 сўм бюджет маблағлари тежаш имконини берган.
О.Н. Элмаматовнинг «Қайталанувчи қовуқ саратонида иммуно-генетик диагностика усулини такомиллаштириш» мавзусидаги диссертацион тадқиқотида олинган юқоридаги 4 та илмий янгилик бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йилдаги 15 июндаги 01-4/255-сон хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish