Турдиалиев Умид Мухтаралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бентонит гиллари қўшимчаси билан модификациялаштирилган аммиакли селитра олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т3.
Илмий раҳбар: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор; Жуманиязов Максуд Жаббиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Фарғонаазот» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аммоний нитрати суюқланмасига бентонит гилларини қўшиш асосида физик-кимёвий ва истъемолчилик хусусиятлари яхшиланган модификациялаштирилган аммиакли селитра олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бентонит гилларининг физик-механик хусусиятларини аниқлаш натижалари орқали уларни аммиакли селитрага модификатор сифатида қўллаш мумкинлиги исботланган;
аммоний нитрати суюқланмасига дастлабки намлиги 1,0% бўлган бентонит гилларини АС : БГ = 100 : (1-1,5) нисбатда қўшиш аммиакли селитра (АС) доналар ёпишқоқлигини брусит ва магнезит каби импорт қўшимчаларида олинган селитрага нисбатан 2–3 баробар камайиши, доналар мустаҳкамлиги эса 1,5–2 баробар ортиши аниқланган;
бентонит гили қўшимчаси селитра ғовакчалари ва микроёриқларини тўлдириши, натижада селитра доналарининг анча такомиллашган ички тузилиши ва юзасини ҳосил қилиши, шу орқали доналар мустаҳкамлигини ошириши ва уларнинг ғоваклигини камайтириши исботланган;
бентонит қўшилган селитра суюқланмасини совитишда тоза селитрадан фарқли улароқ III фазага ўтмасдан тўғридан-тўғри IV®II га полиморф ўтиши ҳароратнинг ўзгаришида (25-55°С) маҳсулотни сақлаш ва ташишда унинг АС доналари бузилмасдан барқарор қолишини таъминлаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Аммоний нитрати суюқланмасига бентонит гилларини қўшиш, кейинчалик бентонит-нитратли суюқланмани сепиш йўли билан ёпишқоқлиги бўлмаган донадор АС олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
АС нинг ёпишқоқлигини олдини олувчи магнезит қўшимчалар ўрнини босувчи маҳаллий бентонит гилларга алмаштириш технологияси «Навоиазот» АЖда амалиётга татбиқ этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2017 йил 21 июлдаги 03-3961/П-сон маълумотномаси). Натижада таркибида 0,5÷1,5 %-ли бентонит бўлган ёпишқоқлиги бўлмаган, яхши физик-кимёвий ва истъемолчилик хоссаларига эга бўлган АС олиш имконни берган;
магнезитни бентонитга алмаштириш йўли билан ёпишқоқлиги бўлмаган АСни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича X Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида (2017) «Фарғона азот» АЖ билан шартнома тузилган (11.05.2017 й., 259-сон рақам билан рўйхатга олинган). Натижада четдан келтирилаётган магнезит қўшимчасини маҳаллий бентонитларга алмаштириш орқали АСнинг таннархини 7,9 баробар камайтириш имконини беради.