Sayt test rejimida ishlamoqda

Израильбекова Камила Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёллар репродуктив тизимининг бирламчи кўплаб хавфли ўсмаларини эрта ташхислашда молекуляр-генетик маркерларнинг аҳамияти» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1190.
Илмий раҳбар: Камышов Сергей Викторович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Атаханова Нигора Эргашевна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алимходжаева Лола Тельмановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аёллар репродуктив тизими аъзолари полинеоплазиясининг клиник ва молекуляр -генетик тавсифини баҳолаш, эрта ташхислаш самарадорлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи авлод қариндошларнинг анамнезида онкопатологиялар мавжуд бўлганда аёллар репродуктив тизимининг синхрон ва метахрон бирламчи кўплаб хавфли ўсмалари ривожланишига ирсий мойиллигининг таҳлика аҳамиятининг юқорилиги исботланган;
турли онкомаркерларнинг СА-125, СА-15-3, СА-19-9, АФП ва РЭА қўшма панелидан фойдаланиш сут бези ва тухумдонлар саратони ташхисланган беморларда полинеоплазия ривожланиш хавфи BRСA1/2 генида герминал мутациясининг мавжудлиги бирламчи кўп хавфли ўсмалари ривожланиши исботланган;
BRСA 1/2 генларида герминал мутациялар мавжуд бўлганда аёллар жинсий тизимининг бирламчи кўплаб хавфли ўсмалари ривожланиши хавфи ошиши исботланган;
BRCA 1/2 генида герминал мутациянинг борлигини ўз ичига олувчи бирламчи ўсманинг нохуш морфологик белгилари, бир нечта онкомаркерлар даражасининг ошиши аёллар репродуктив тизими хавфли ўсмалари ташхисланган беморларда метахрон саратон ривожланиш мониторинги ва хавф гуруҳини шакллантириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йилдаги 15 июндаги сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Илмий янгиликнинг аҳамияти: анамнезида онкопатологиялар мавжуд бўлган биринчи авлод қариндошлар аёллар репродуктив тизимининг синхрон ва метахрон бирламчи кўплаб хавфли ўсмалари ривожланишига ирсий мойиллиги борлиги сабабли, уларда касалланишни олдини олиш ва эрта босқичларда аниқлаш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида бошлаш имкони яратади.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали нур ва кимётерапия бўлимида 2023 йилнинг 19 августдаги 23-I сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали нур ва кимётерапия бўлимида 2022 йилнинг 01 июлдаги 41-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган ташхислаш тартиби аёллар репродуктив тизимининг хавфли ўсмалари кузатилган беморларда бирламчи кўплаб хавфли ўсмалар бирикмаси турли вариантларининг учраш даражасини баҳолаш, энг кўп учрайдиган варианти сут бези саратони билан бошқа онкогинекологик ўсмаларнинг бирикиши, метахрон ўсмаларнинг синхрон ўсмаларнинг учрашидан устунлигини эрта ташхислаш ва беморларнинг меҳнатга лаёқатини белгилаш, ҳамда беморлар умр давомийлигини узайишига қаратилган замонавий ташхислаш тартиби яхшиланган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Аёллар репродуктив тизимининг хавфли ўсмалари кузатилган беморларда бирламчи кўплаб хавфли ўсмалар бирикмаси турли вариантлари самарали ташхислаш орқали сарф харажатларга 288000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Аёллар репродуктив тизимининг хавфли ўсмалари кузатилган беморларда бирламчи кўплаб хавфли ўсмалар бирикмаси турли вариантларининг учраш даражасини баҳолашда 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир курс учун 1850000 сўмга иқтисод қилиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: «Сут бези саратони беморларида метахрон онкогинекологик ўсмалар диагностикасида молекуляр-генетик маркерлар» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича 2023 йил 20 апрелдаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан №8н-р/77-сонли маълумотнома юборилган.
иккинчи илмий янгилик: Илмий янгиликнинг ахамияти: Аёллар репродуктив тизимининг бирламчи кўплаб хавфли ўсмалари BRCA 1/2 генларида герминал мутациялар мавжуд бўлган аёлларда ривожланиши хавфининг юқори бўлишини ахамияти шундаки, бундай аёллар хавф гурухига киритилиб, назорат остига олиниб, мунтазам профилактик кўрикдан ўтказиб турилади ва бирламчи кўплаб ўсма белгилари аниқланган тақдирда, эрта босқичларда самарали даволаш имкони туғилади.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: СА-125, СА-15-3, СА-19-9, АФП ва РЭА турли онкомаркерларининг қўшма панелидан фойдаланиш орқали СБС ва ТС аниқланган беморларда полинеоплазия ривожланиш хавфи эҳтимоли ташхисотини ошириши, BRСA 1/2 генида герминал мутациянинг борлиги аёллар репродуктив тизимининг бирламчи кўплаб хавфли ўсмалар ривожланиш хавфи ошишини исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали нур ва кимётерапия бўлимида 2023 йилнинг 19 августдаги 23-I сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали нур ва кимётерапия бўлимида 2022 йилнинг 01 июлдаги 41-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
 Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги : Таклиф этилган усул онкологик шифохонада бирламчи сут бези саратонини текшириш ва даволашда асосий эътибор BRCA1/2 генларида герминал мутацияларнинг борлиги, яқин қариндошлари оилавий анамнезида саратон кузатилиши, ажратилган нохуш морфологик белгиларни мавжудлиги хасталикни эрта самарали ташхислаш имконини берган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: Онкологик шифохонада бирламчи сут бези саратонини текшириш ва даволашда асосий эътибор BRCA1/2 генларида герминал мутацияларнинг борлиги, яқин қариндошлари оилавий анамнезида саратон кузатилиши, ажратилган нохуш морфологик белгиларни мавжудлиги самарали ташхислаш учун сарф-харажатларни камайтириш ва 150000 сўм иқтисод қилишга эришилган.  Онкологик шифохонада бирламчи сут бези саратонини текшириш ва даволашда асосий эътибор BRCA1/2 генларида герминал мутацияларнинг борлиги, яқин қариндошлари оилавий анамнезида саратон кузатилиши, ажратилган нохуш морфологик белгиларни мавжудлигини баҳолаш имконини берган 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир кунга 375000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сут бези саратони беморларида метахрон онкогинекологик ўсмалар диагностикасида молекуляр-генетик маркерлар» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича 2023 йил 20 апрелдаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан №8н-р/77-сонли маълумотнома юборилган.
учинчи илмий янгилик: Илмий янгиликнинг ахамияти: Онкологик муассасаларда сут бези саратони кузатилган беморларнинг тўлақонли ташхисоти самарадорлигини яхшилаш учун, шунингдек, уларда аёллар репродуктив тизими метахрон ўсмалари ривожланиши хавф гуруҳларида метахрон ўсмалар ривожланишининг энг кўп учрайдиган хавф омиллари, унга ўсманинг гистологик шакли, шунингдек, унинг морфологик тавсифи, ўсманинг дифференцировка даражаси ташхислаш тартиби ишлаб чиқилган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Биринчи даражали қариндошларнинг анамнезида онкопатологиялар мавжуд бўлганда, аёллар репродуктив тизимининг синхрон ва метахрон бирламчи кўплаб хавфли ўсмалари ривожланишига ирсий мойилликни таҳлил қилишнинг аҳамияти юқори эканлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали нур ва кимётерапия бўлимида 2023 йилнинг 19 августдаги 23-I сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали нур ва кимётерапия бўлимида 2022 йилнинг 01 июлдаги 41-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Таклиф этилган ташхислаш тактикаси яқин қариндошларда онкопатологияни метахрон ўсмалар ривожланишининг энг кўп учрайдиган хавф омиллари, унга ўсманинг гистологик шакли, шунингдек, унинг морфологик тавсифи, ўсманинг дифференцировка даражаси, онкомаркерлар экспрессия даражаси тааллуқли бўлиб, улар BRCA1/2 генларида герминал мутациянинг борлиги ҳамда оилавий онкологик анамнез маълумотлари билан бир қаторда уларда аёллар репродуктив тизимининг метахрон бирламчи кўплаб хавфли ўсмалар ривожланиш мониторинги учун фойдаланиш мумкинлиги орқали ва ходимларнинг ёрдамини ишончлигини ошириш ва самарали ташхислаш имконини берган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Аёллар репродуктив тизимининг синхрон ва метахрон бирламчи кўплаб хавфли ўсмалари ривожланишига ирсий мойиллиги таҳлили, қариндошчиликнинг биринчи даражасидаги яқин қариндошлар анамнезида онкопатология мавжудлиги ташхислаш учун, бир онкомаркердан фойдаланганлик сабабли 15000 минг сўм иқтисод қилишга эришилган.  Аёллар репродуктив тизимининг синхрон ва метахрон бирламчи кўплаб хавфли ўсмалари ривожланишига ирсий мойиллиги таҳлили қариндошчиликнинг биринчи даражасидаги яқин қариндошлар анамнезида онкопатология мавжудлигини самарали ташхислаш учун умумий харажатлар ўртача бир нафар беморга 150 000 сўмгача давлат бюджетидан иқтисод қилиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: «Сут бези саратони беморларида метахрон онкогинекологик ўсмалар диагностикасида молекуляр-генетик маркерлар» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича 2023 йил 20 апрелдаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан №8н-р/77-сонли маълумотнома юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: Илмий янгиликнинг ахамияти: аҳамиятли хавф омиллари асосида метахрон сут бези саратонини эрта ташхислаш алгоритми ишлаб чиқилган. Онкологик шифохонада бирламчи сут бези саратонини текшириш ва даволашда асосий эътибор BRCA 1/2 генларида герминал мутацияларнинг борлиги, яқин қариндошлари оилавий анамнезида саратон кузатилиши, ажратилган нохуш морфологик белгиларни мавжудлиги баҳоланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: BRCA1/2 генида герминал мутациянинг борлигини ўз ичига олувчи клиник-лаборатор кўрсаткичлари, яқин қариндошлари оилавий анамнезида саратон мавжудлиги, бирламчи ўсманинг нохуш морфологик белгилари, шунингдек, бир нечта онкомаркерлар даражасининг ошиши аёллар репродуктив тизимининг хавфли ўсмалари ташхисланган беморларда метахрон саратон ривожланиш мониторинги ва хавф гуруҳини шакллантириши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали нур ва кимётерапия бўлимида 2023 йилнинг 19 августдаги 23-I сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали нур ва кимётерапия бўлимида 2022 йилнинг 01 июлдаги 41-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
 Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги : Таклиф этилган ташхислаш тартиби BRCA1/2 генида герминал мутациянинг борлигини ўз ичига олувчи клиник-лаборатор кўрсаткичлари, яқин қариндошлари оилавий анамнезида саратон мавжудлиги, бирламчи ўсманинг нохуш морфологик белгилари, шунингдек, бир нечта онкомаркерлар даражасининг ошиши аёллар репродуктив тизимининг хавфли ўсмалари ташхисланган беморларда метахрон саратон ривожланиш мониторинги ва хавф гуруҳини шакллантириши орқали беморлар ҳаёт сифатининг пасайиши, ногиронликнинг ортиши, доимий равишда дори таъминоти, ўзгалар парваришига муҳтожлик ва умр давомийлигининг кескин қисқаришига олиб келиши кўрсатиб ўтилган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: BRCA1/2 генида герминал мутациянинг борлигини ўз ичига олувчи клиник-лаборатор кўрсаткичлари, яқин қариндошлари оилавий анамнезида саратон мавжудлиги, бирламчи ўсманинг нохуш морфологик белгилари, шунингдек, бир нечта онкомаркерлар даражасининг ошиши аёллар репродуктив тизимининг хавфли ўсмалари ташхисланган беморларда метахрон саратон ривожланиш мониторинги самарали ташкиллаштириш натижасида пациентларнинг шифохонада бўлиш муддатини ўртача 1,5 кунга қисқартириш натижасида йилига ўртача 1546000 сўм бюджет маблағларини тежаш, қайта мурожатлар сонини қисқартириш, умр кўриш давомийлилигини узайтириштириш имконини берган. BRCA1/2 генида герминал мутациянинг борлигини ўз ичига олувчи клиник-лаборатор кўрсаткичлари, яқин қариндошлари оилавий анамнезида саратон мавжудлиги, бирламчи ўсманинг нохуш морфологик белгиларини ўз вақтида самарали ташхислаш орқали шифохонада бўлиш муддатини ўртача 1,5 кунга қисқартириш ва йилига ўртача 1546000 сўм бюджет маблағлари тежаш имконини берган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сут бези саратони беморларида метахрон онкогинекологик ўсмалар диагностикасида молекуляр-генетик маркерлар» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича 2023 йил 20 апрелдаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан №8н-р/77-сонли маълумотнома юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish