Sayt test rejimida ishlamoqda

Салиев Сухроб Муратжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Елка бўғими айланитирувчи манжета узилишида ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3396.
Илмий раҳбар: Ирисметов Муроджон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01
Расмий оппонентлар: Каримов Муродилла Юлдашевич тиббиёт фанлари доктори; Парк Веон Вук, PhD.
Етакчи ташкилот: Академик Н.Д. Батпенов номли травматология ва орттопедия миллий амалий маркази, Астана, Қозоғистон
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: диагностикани такомиллаштириш ва жарроҳлик даволаш усулини ишлаб чиқиш орқали елка бўғими айлантирувчи манжетининг дегенератив шикастланишлари билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилашда иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соннинг m. tensor fascia latae пайи билан аутотрансплантация қилиш орқали ротатор манжетнинг дегенератив шикастланишини жарроҳлик даволашнинг нисбатан юқори самарали усули ишлаб чиқилган бўлиб, бунда аутотрансплант ташқаридан ичкарига уч қават букланган ҳолда акромион пастки юзаси бўйлаб маҳкамланади, ва шу орқали акромион ўсиғининг очиқ суяк юзаларини қоплаш учун шароит яратилиши асосланган;
соннинг ўлчамлари 10х5 см2 ва қалинлиги 3 мм бўлган m. tensor fascia latae пайи ташқи қисмини резекция қилиш техникаси қўлланилган, бундан сўнг ўлчамлари 5х3 см2 ва қалинлиги 9 мм бўлиб шаклланган уч қаватли аутотрансплант эркин силжиш учун оптимал ҳисобланади ва мушак фасциясининг ўзаги кам травматик бўлиб қолгани асосланган;
соннинг m. tensor fascia latae пайидан олинган, елка бўғими субакромиал бўшлиғи акромионнинг ташқи-орқа юзасига аутотрансплант четларини, тери остига учта мустақил тугун билан тикиш техникаси ишлаб чиқилган, ва бу усул анъанавий фиксация усулларига нисбатан паст шикастли эканлиги исботланган;
аниқланишича, акромиал - елка рентгенологик масофа ротатор манжет жароҳатларини ташхислашда ўзининг юқори информацион қийматини ишончли исботлайди ва жарроҳлик даволашнинг оптимал тактикасини белгилайдиган операцион давонинг узоқ муддатли натижаларини тахмин қилиш аниыланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази Эксперт кенгашининг 03/18-сон 23.08.2023 йилдаги хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Cоннинг m. tensor fascia latae пайи билан аутотрансплантация қилиш орқали ротатор манжетнинг дегенератив шикастланишини жарроҳлик даволашнинг нисбатан юқори самарали усули ишлаб чиқилган бўлиб, бунда аутотрансплант ташқаридан ичкарига уч қават букланган ҳолда акромион пастки юзаси бўйлаб маҳкамланади, ва шу орқали акромион ўсиғининг очиқ суяк юзаларини қоплаш учун шароит яратилган усули Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази (01.06.2023й.;№ 102а), Гулистон тиббиёт кластери (31.07.2023й.; №289/1) ва Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Андижон филиали (31.07.2023й.; №16) клиникалари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • жарроҳлик даволаш усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар беморларда ҳаёт сифатини ошиши 36% даражада кузатилди; • елка бўғимида альтернатив методикага нисбатан бўғимлар функцияси қониқарсиз натижалар улушини 15% гача камайтиришга олиб келди; • елка бўғимини эндопротезлаш муддатини узайтириш имконини берди; таклиф этилган жарроҳлик даволаш усулидан фойдаланиш елка айлантирувчи манжета дегенератив жарохатларини даволаш сифатини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) Елка бўғими айлантирувчи манжет дегенератив жарохатларланган беморларда даволаш тактикаси ва даволашни прогнозлаш самародорлигини ошиши туфайли 18 ойдан сўнг олинадиган 36% ҳаёт сифатини яхшиланиши  аниқланди. Демак беморларда 15% кўпроқ хаёт сифатини олиш имконияти мавжуд ва давлат учун ишлаш қобилияти бор инсонларни ортишига сабаб бўлиши аниқланди. 2) беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 5 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1475000 сўмга камаяди. 3) эндопротезлаш операциясига кўрсатмаларни камайиши ва бу усулда иштатиладиган протез имланти тўловидан тежалади. Хулоса: Cоннинг m. tensor fascia latae пайи билан аутотрансплантация қилиш орқали ротатор манжетнинг дегенератив шикастланишини жарроҳлик даволашнинг нисбатан юқори самарали усули ишлаб чиқилган бўлиб, бунда аутотрансплант ташқаридан ичкарига уч қават букланган ҳолда акромион пастки юзаси бўйлаб маҳкамланади, ва шу орқали акромион ўсиғининг очиқ суяк юзаларини қоплаш учун шароит яратилган усули 1та бемор учун 1475000 сўм ва елка эндопротезлаш имлантини иқтисод қилишга имкон берди.
иккинчи илмий янгилик: соннинг ўлчамлари 10х5 см2 ва қалинлиги 3 мм бўлган m. tensor fascia latae пайи ташқи қисмини резекция қилиш техникаси қўлланилган, бундан сўнг ўлчамлари 5х3 см2 ва қалинлиги 9 мм бўлиб шаклланган уч қаватли аутотрансплант эркин силжиш учун оптимал ҳисобланади ва мушак фасциясининг ўзаги кам травматик бўлишига эришиш Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази (01.06.2023г.; № 102 а) Гулистон тиббиёт кластери (31.07.2023й.; №289/1) ва Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Андижон филиали (31.07.2023й.; №16) клиникалари амалиётига жорий этилди. илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • Олинган натижалар  елка бўғимида айлантирувчи манжет дегенератив жарохатларида аутотрансплантдан фойдаланиш туфайли айланртирувчи манжет қайта шикастланиши олдини олиш имконин берди;  • яхши натижаларни 50% гача олиб келди; • асоратлар фоизи камлиши туфайли ногиронлик сонини камайишига олиб келди; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) Аутотрансплантдан фойдаланиш аллотрансплант имплантларини жаррохлик амалиётида ишлатмаслик сабабли 1 та беморга 5000000 сўм тежаш имконини берди. Хулоса: соннинг ўлчамлари 10х5 см2 ва қалинлиги 3 мм бўлган m. tensor fascia latae пайи ташқи қисмини резекция қилиш техникаси қўлланилган, бундан сўнг ўлчамлари 5х3 см2 ва қалинлиги 9 мм бўлиб шаклланган уч қаватли аутотрансплант эркин силжиш учун оптимал ҳисобланади ва мушак фасциясининг ўзаги кам травматик бўлишига эришиш 1 та беморга 5000000 сўм тежаш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: соннинг m. tensor fascia latae пайидан олинган, елка бўғими субакромиал бўшлиғи акромионнинг ташқи-орқа юзасига аутотрансплант четларини, тери остига учта мустақил тугун билан тикиш техникаси ишлаб чиқилган, ва бу усул анъанавий фиксация усулларига нисбатан паст шикастли ҳолат муҳимлиги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази (01.06.2023й. №102а) Гулистон тиббиёт кластери (31.07.2023й.; №289/1) ва Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Андижон филиали (31.07.2023й.; №16) клиникалари амалиётига жорий этилди; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:• жарроҳлик даволаш усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар беморларда ҳаёт сифатини ошиши 36% даражада кузатилди; •  елка бўғими айлантирувчи манжет дегенератив жарохатларида аутотранслантни қўллаш туфайли жаррохлик амалиётидан сўнг беморларда 53% яхши натижалар олинди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) елка бўғими айлантирувчи манжет дегенератив жарохатларида аутотранслантни қўллаш аллопластик имлантлардан фойдаланмаслик имконини бериш ҳисобига 1 беморга 5500000 сўм иқтисод қилиш имкони берди. Хулоса: соннинг m. tensor fascia latae пайидан олинган, елка бўғими субакромиал бўшлиғи акромионнинг ташқи-орқа юзасига аутотрансплант четларини, тери остига учта мустақил тугун билан тикиш техникаси ишлаб чиқилган, ва бу усул анъанавий фиксация усулларига нисбатан паст шикастли ҳолат туфайли ва аллотрансплантдан фойдаланмаслик сабабли 1 нафар бемор учун 5500000 сўм иқтисод имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: аниқланишича, акромиал - елка  рентгенологик масофа ротатор манжет жароҳатларини ташхислашда ўзининг юқори информацион қийматини ишончли исботлайди ва жарроҳлик даволашнинг оптимал тактикасини белгилайдиган операцион давонинг узоқ муддатли натижаларини тахмин қилиш имконини бериши Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази (01.06.2023й. № 102а), Гулистон тиббиёт кластери (31.07.2023й.; №289/1) ва Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Андижон филиали (31.07.2023й.; №16) клиникалари амалиётига жорий этилди;  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • клиник, рентгенологик, МРТ маълумотларини таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган усулдан фойдаланиб олинган натижалар елка бўғимида дегенератив жарохатлари бўлган беморларни эрта ташхислаш самарадорлигини ошириш орқали сифатли даволанишга, ҳамда асоратлар олдиги олиш имконини берди; • жарроҳлик даволашнинг оптимал тактикасини белгилайдиган операцион давонинг узоқ муддатли натижаларини тахмин қилиш орқали даволашнинг функционал ва анатомик натижаларини яхшилади ва елка бўғими функциясини тиклаш имконини берди.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг эрта ташхисланиши туфайли, асоратли ҳолатдаги беморларни жаррохлик амалиётига етиб бормаслиги сони камаяди, оқибатида консерватив даволанишни олиши туфайли жаррохлик амалиёти харажатлари тежалади: 2) беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 5 кунга қисқартириб, 1 та беморга шифохонада қолиш тўлов миқдори 1475000 сўмга камаяди; 2) юқоридаги кўрсатмалар бўйича барча касалхоналарда клиник ташхислашни амалиётга тадбиқ этилган ҳолда, беморларнинг эрта махсус даволаниш оқибатида кейинчалик ногиронлик сабабларини бартараф этиш имконини беради. Хулоса: аниқланишича, акромиал - елка  рентгенологик масофа ротатор манжет жароҳатларини ташхислашда ўзининг юқори информацион қийматини ишончли исботлайди ва жарроҳлик даволашнинг оптимал тактикасини белгилайдиган операцион давонинг узоқ муддатли натижаларини тахмин қилиш имконини бериши орқали 1 та беморга шифохонада қолиш тўлов миқдори 1475000 сўмга камаяди ва ногиронлик сабабларини бартараф этиш имконини беради. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish