Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураева Дилноза Даврон қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизматлар соҳасини инновацион бошқариш самарадорлигини ошириш”, 08.00.13–Менежмент, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt909
    Илмий раҳбар: Отажонов Шуҳрат Ибрайимжонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат Университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
    Расмий оппонентлар:, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ханкелдиева Гўзал Шеровна, и.ф.ф.д (PhD) Г.Солиева;
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хизматлар соҳасини инновацион бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион инфратузилма субъектлари томонидан инновацион хизматларни жорий қилиш бўйича қабул қилинган бошқарув қарорларининг аниқ мезонлари асосида таъсирини аниқлашга кўра соҳани давлат томонидан тартибга солишга йўналтирилган бошқарувнинг инновацион усуллари ва технологиялари самарадорлигини баҳолаш ёндашуви таклиф этилган;
краудфандингга асосланган инновацион молиявий хизматлар ҳамда акселерация-инкубация хизматларини амалга оширадиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини “Инновацион хизматлар учун “Патент-бох” режими асосида қўллаб-қувватлаш асосланган;
инновацион фаолият субъектларининг рақобатбардошлигини таркибий ўзгартиришлар ҳамда рақамли ахборот моделлари ҳисобига инновацион фаолиятни бошқариш тамойилларини такомиллаштиришга кўра ошириш асосланган;
инновацион фаолиятга қўшимча молиявий ресурсларни эркин ва марказлашган ҳолда жалб қилиш, хусусан, хусусий сектор маблағларини киритиш  ҳисобига инновацион хизматлар ривожланишининг 2025 йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизматлар соҳасини инновацион ривожлантиришни бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
инновацион инфратузилма субъектлари томонидан инновацияларни жорий қилиш бўйича қабул қилинган бошқарув қарорларининг аниқ мезонлари асосида таъсирини аниқлашга кўра соҳани давлат томонидан тартибга солишга йўналтирилган бошқарувнинг инновацион усуллари ва технологиялари самарадорлигини баҳолаш ёндашуви Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги “Яшнобод” инновацион технопарки фаолиятига жорий этилган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 9 мартдаги 14/1-18256-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш натижасида, бошқарувнинг инновацион усуллари ва технологиялари самарадорлигини қўллаш ҳисобига технопарк томонидан 2021 йилда қўшимча 223 млн сўм даромадга эришилган;
краудфандингга асосланган инновацион молиявий хизматлар ҳамда акселерация-инкубация хизматларини амалга оширадиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини “Инновацион хизматлар учун “Патент-бох” режими асосида қўллаб-қувватлаш таклифи Инновацион ривожланиш агентлигининг Илмий-техника ахбороти маркази ҳамда “Инновативе Девелоперс” масъулияти чекланган жамиятига жорий этилган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 9 мартдаги 14/1-18256-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш натижасида, “Инновативе Девелоперс” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2021 йилда қўшимча 87,8 млн сўм даромадга эришилган;
инновацион фаолият субъектларининг рақобатбардошлигини таркибий ўзгартиришлар ҳамда рақамли ахборот моделлари ҳисобига инновацион фаолиятни бошқариш тамойилларини такомиллаштиришга кўра ошириш таклифи ИТ-парк резиденти “Перспеcтиве Теам” масъулияти чекланган жамиятига жорий этилган (ИТ-парк резиденти “Перспеcтиве Теам” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 23 апрелдаги 329-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий этиш натижасида “Перспеcтиве Теам” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2021-2022 йилларда қўшимча 367,1 млн сўм даромадга эришилган;
инновацион фаолиятга қўшимча молиявий ресурсларни эркин ва марказлашган ҳолда жалб қилиш, хусусан, хусусий сектор маблағларини киритиш  ҳисобига инновацион хизматлар ривожланишининг 2025 йилгача ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Инновацион ривожланиш агентлиги амалиётида фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 9 мартдаги 14/1-18256-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш асосида инновацион хизматларни молиялаштириш механизмларининг такомиллаштирилиши соҳага хусусий маблағларнинг қўшимча жалб этилишига кўра истиқбол кўрсаткичларини мақсадга мувофиқ белгилаш асосида бошқариш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish