Sayt test rejimida ishlamoqda

Адилова Марғуба Турсуналиевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон минтақаларини барқарор  ривожлантиришнинг иқтисодий-экологик жиҳатлари» мавзусидаги, 08.00.12 – “Минтақавий  иқтисодиёт” ихтисослиги бўйича (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1384
Илмий раҳбар: Исламов Анвар Аширқулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 03/30.07.2022.I.16.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтиёр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Фармон Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улугʻбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини иқтисодий-экологик жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда барқарор ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра мамлакат минтақаларини барқарор  ривожлантиришнинг  иқтисодий-экологик жиҳатларини ҳисобга олган ҳамда сабаб ва оқибат алоқалари таҳлили, ҳолатни баҳоловчи индикаторлар, муаммони ҳал қилишга йўналтирилган дастурлардан фойдаланган ҳолда ҳудудларни барқарор  ривожлантиришни баҳолашнинг экологик жиҳатларини аниқлашнинг вазиятли таҳлил усули ишлаб чиқилган;
минтақанинг иқтисодий-экологик ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда унинг таркибидаги
асосий параметрларнинг тизимли ёндашув асосида ялпи ҳудудий маҳсулот ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш харажатларининг аҳоли жон бошига табақаланиш индекслари бўйича “юқори” [1,000 -2,562], “ўрта” [0,660-0,922] ва “паст” [0,504-0,556] даражаларига мувофиқлигини таъминлаш таклифи асосланган;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини диагностик  баҳолашни географик ахборот тизим технологиясига барқарор ривожлантириш индикаторларини интеграция қилиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;  
ҳудудларнинг рақобатбардошлиги ўсишини чекловчи экологик омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда Тошкент вилояти саноат маҳсулоти ҳажмининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилганн.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини иқтисодий-экологик жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда барқарор ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра мамлакат минтақаларини барқарор  ривожлантиришнинг  иқтисодий-экологик жиҳатларини ҳисобга олган ҳамда сабаб ва оқибат алоқалари таҳлили, ҳолатни баҳоловчи индикаторлар, муаммони ҳал қилишга йўналтирилган дастурлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган ҳудудларни барқарор ривожлантиришни баҳолашнинг экологик жиҳатларини аниқлашнинг вазиятли таҳлил усулидан олий ўқув юртларининг 60310100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 60310300 – Минтақавий иқтисодиёт та'лим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган “Атроф-муҳит ва табиий ресурслар иқтисодиёти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 14-июлдаги 228-сон буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда мамлакат минтақаларини барқарор ривожлантиришнинг иқтисодий-экологик жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни барқарор ривожлантиришни баҳолашнинг экологик жиҳатларини аниқлашнинг вазиятли таҳлил усулидан фойдаланиш бўйича назарий-услубий билимларни кенгайтиришга имкон яратилган;
минтақанинг иқтисодий-экологик ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда унинг таркибидаги асосий параметрларнинг тизимли ёндашув асосида ялпи ҳудудий маҳсулот ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш харажатларининг аҳоли жон бошига табақаланиш индекслари бўйича “юқори” [1,000 -2,562], “ўрта” [0,660-0,922] ва “паст” [0,504-0,556] даражаларига мувофиқлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан «2022-2026-йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси» дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2023-йил 5-апрелдаги 05-10/765-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши таҳлилий ишланмалар ва эксперт хулосаларига кўра, минтақаларнинг ривожланишида экологик омилларни ҳисобга олган ҳолда стратегик мақсад ва вазифалари белгилаш, улар мамлакат ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатли устувор йўналишлари билан бевосита боғлиқлигини таъминлаган;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини диагностик баҳолашни географик ахборот тизим технологиясига барқарор ривожлантириш индикаторларини интеграция қилиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2023-йил 5-апрелдаги 05-10/765-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида минтақавий барқарор ривожланиш дастурларини амалга оширишнинг иқтисодий-экологик жиҳатларини ҳисобга олиш ва маҳаллий бошқарув органлари томонидан ижро қарорларини асосланган ҳолда қабул қилиш, ҳудудларни стратегик ривожланишида экологик жиҳатларини эътиборга олишда ахборот-таҳлилий электрон харита ахборот алмашуви, институционал ўзгаришлар, экологик талаблар ва чекловлар, экологик саводхонлик соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиш (онлайн тренинглар), экологик консалтинг хизматларини кўрсатиш тўғрисида ишончли маълумотларни тақдим этиш имкони яратилган;
ҳудудларнинг рақобатбардошлиги ўсишини чекловчи экологик омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда Тошкент вилояти саноат маҳсулоти ҳажмининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2023-йил 5-апрелдаги 05-10/765-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши Тошкент вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича прогноз натижаларидан ҳудудий иқтисодиётнинг реал секторини модернизация қилиш дастурларини амалга ошириш ва унинг етакчи тармоқларини рақобатбардошлигини ошириш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish