Sayt test rejimida ishlamoqda

Лутпидинов Шухрат Закирджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда фрилансерликни ташкил этиш», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2. PhD/Iqt1753.
Илмий раҳбар: Абдулхакимов Зухрали Турсуналиевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Махмудов Бахриддин Жураевич,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;   Юлдашев Дониёр Тоирович,  иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлик фаолиятида фрилансерлик йўналишларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича илмий тавсия ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра фан-техника тараққиёти асосида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва ўзини-ўзи банд қилиш орқали хизмат кўрсатувчи фаолият сифатидаги “фрилансерлик” тушунчасига аниқлик киритилиб, фрилансерлик турлари билан шуғулланувчиларнинг меҳнат фаолиятидаги ўзгаришлар кўпроқ мамлакатдаги жиддий таркибий ўзгаришлар ва дунё хўжалигида юз бераётган глобал иқтисодий инқирозлар билан узвий боғлиқлиги асосланган;  
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган Савдо-саноат палатаси бўлимлари ва ҳудудий бошқармалари иштирокидаги “Фрилансер-тадбиркор” виртуал марказини ташкил этиш орқали фрилансерлик фаолиятини ривожлантириш таклифи асосланган;
ахборот технологиялари ҳамда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда фрилансерлик фаолиятини ташкил этишнинг муваффақиятлилик даражасини ифодаловчи индикатор кўрсаткичлари (ФФТТ=23,4; ЮДМ=20,2; МОИ=15,7; СЙБ=11,2; ҲФМ=12,5 ва ФЕИ=12,5) мезонлари асосланган;
Ўзбекистон иқтисодиётидаги таркибий ўтиш даврида юз бераётган таркибий ўзгаришлар, ишлаб чиқаришни модернизасиялаш ва диверсификасиялаш жараёнлари таъсирини баҳолаш асосида фрилансерлик фаолияти кўрсаткичининг 2026 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлик фаолиятини жадаллаштиришда фрилансерлик йўналишларини ташкил этиш ва ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра фан-техника тараққиёти асосида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва ўзини-ўзи банд қилиш орқали хизмат кўрсатувчи фаолият сифатидаги “фрилансерлик” тушунчасига аниқлик киритилиб, фрилансерлик турлари билан шуғулланувчиларнинг меҳнат фаолиятидаги ўзгаришлар кўпроқ мамлакатдаги жиддий таркибий ўзгаришлар ва дунё хўжалигида юз бераётган глобал иқтисодий инқирозлар билан узвий боғлиқлиги асослашга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Рақамли иқтисодиёт амалий машғулот” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инноасиялар  вазирлигининг 2023 йил 17 июлдаги 314-сонли буйруғи). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши ўзини-ўзи банд қилиш орқали хизмат кўрсатувчи фаолият сифатидаги “фрилансерлик” тушунчаси тўғрисидаги назарий билим ва амалий кўникмаларни янада кенгайтириш имконини яратган;
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган Савдо-саноат палатаси бўлимлари ва ҳудудий бошқармалари иштирокидаги “Фрилансер-тадбиркор” виртуал марказини ташкил этиш орқали фрилансерлик фаолиятини ривожлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудларда тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш билан боғлиқ фаолиятларни ривожлантириш дастури”ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 16 октябрдаги 11/01-30-13158-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятида қўшимча 327 та оилаларда фрилансерлик фаолиятини ташкил этилишига ва 515 нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш имкони яратган;
ахборот технологиялари ҳамда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда фрилансерлик фаолиятини ташкил этишнинг муваффақиятлилик даражасини ифодаловчи индикатор кўрсаткичлари (ФФТТ=23,4; ЮДМ=20,2; МОИ=15,7; СЙБ=11,2; ҲФМ=12,5 ва ФЕИ=12,5) мезонлари (Савдо-саноат палатаси Наманган ҳудудий бошқармасининг 2023 йил 10 октябрдаги 48-Ф-сонли буйруқ асосида тасдиқланган) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудларда тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш билан боғлиқ фаолиятларни ривожлантириш дастури”ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 16 октябрдаги 11/01-30-13158-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида оила хўжаликларида фрилансерлик фаолиятидан олинадиган даромадларни кўпайтиришнинг ички имкониятларини аниқлаш ва уларни кўпайтириш орқали фрилансерларни реал даромадларини 18,7%га ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистон иқтисодиётидаги таркибий ўтиш даврида юз бераётган таркибий ўзгаришлар, ишлаб чиқаришни модернизасиялаш ва диверсификасиялаш жараёнлари таъсирини баҳолаш асосида фрилансерлик фаолияти кўрсаткичининг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудларда тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш билан боғлиқ фаолиятларни ривожлантириш дастури”ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 16 октябрдаги 11/01-30-13158-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аҳоли фаровонлиги, яшаш даражаси ва сифатини ҳамда даромадини ошириш учун “комплекс ривожлантириш дастурлари” ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқишда фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish