Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайназарова Дилором Хайруллаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик саноати корхоналарида рискларни баҳолаш ва пасайтириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2PhD/Iqt2880
Илмий маслаҳатчи: Усмонов Ботир Шукруллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.07.2022.I.16.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турдиев Абдулла Сагдуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноати корхоналарининг иқтисодий рискларини баҳолаш ва пасайтириш механизмларини такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик корхоналарида иш фаолиятининг узлюксизлиги ва ишончлилигини ошириш, ишлаб чиқариш цикли муддати, рискини қисқартиришга йўналтирилган сервитизация модели асосида матонинг инновацион авлодларини яратиш орқали маҳсулот барқарорлигини оширишнинг (БМмин ≈ 27%) минимал чегараси асосланган;
тўқимачилик корхоналарида мижозларга хизмат кўрсатиш стандартларига инкрементал инновацияларни киритиш асосида мижознинг хизматдан қониқиш даражасини [6,87 ≤ ФҚ ≤ 72] чегараларда таъминлаш орқали рискларни минималлаштириш таклифи асосланган;
“Алким Текстил” МЧЖда чиқиндиларсиз ишлаб чиқариш занжири асосида қичитқи ўтдан кулир матосини ишлаб чиқаришнинг 2027 йилга қадар, ёпиқ циклни иқтисодий тизим асосида ишлаб чиқариш орқали рискларни сўндириш натижасида имкониятларга эга бўлиш даражасининг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
тўқимачилик саноати корхоналарида мавжуд ҳамда вужудга келиши мумкин бўлган рискларнинг сервитизация модели, инкрементал инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш механизми ҳамда динамик имкониятлар тизими асосида қолдиқ рискларни прогнозлаш моделига кўра “ОСБОРН ТЕХТИЛЕ” МЧЖнинг 2032 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик саноати корхоналарида рискларни баҳолаш ва пасайтириш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
тўқимачилик корхоналарида иш фаолиятининг узлюксизлиги ва ишончлилигини ошириш, ишлаб чиқариш цикли муддати, рискини қисқартиришга йўналтирилган сервитизация модели асосида матонинг инновацион авлодларини яратиш орқали маҳсулот барқарорлигини оширишнинг (БМмин ≈ 27%) минимал чегарасидан фойдаланиш таклифи “Алким Текстил” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 21-июлдаги №03/14-1573-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Алким Текстил” МЧЖда инновацион лойиҳалар сони 3 тага, инвестицион лойиҳалар сони 4 тага ошиб, риск даражаси 11 %га пасайган, лойиҳалар билан ишлаш бўлимларининг лойиҳаларни баҳолаш оперативлиги 4,2 %га ошиб, корхонанинг 244 млн. сўм маблағини тежаш таъминлаган;
тўқимачилик корхоналарида мижозларга хизмат кўрсатиш стандартларига инкрементал инновацияларни киритиш асосида мижознинг хизматдан қониқиш даражасини [6,87 ≤ ФҚ ≤ 72] чегараларда таъминлаш орқали рискларни минималлаштириш таклифи “Алким Текстил” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 21-июлдаги №03/14-1573-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жамиятдаги инновацион фаолияти самарадорлиги 7,4 %га ошиши ҳисобида корхонага 13,3 млрд. сўм даромад олиш имконини берган;
“Алким Текстил” МЧЖда чиқиндиларсиз ишлаб чиқариш занжири асосида қичитқи ўтдан кулир матосини ишлаб чиқаришнинг 2027 йилга қадар, ёпиқ циклни иқтисодий тизим асосида ишлаб чиқариш орқали рискларни сўндириш натижасида имкониятларга эга бўлиш даражасининг 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Алким Техтиле” МЧЖнинг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 21-июлдаги №03/14-1573-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жамият таркибидаги корхоналарнинг инвестицион жозибадорлиги 5,2 %га, меҳнат унумдорлиги 3,1 %га ва экологик самарадорлик эса 3,7 %га ошган;
тўқимачилик саноати корхоналарида мавжуд ҳамда вужудга келиши мумкин бўлган рискларнинг сервитизация модели, инкрементал инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш механизми ҳамда динамик имкониятлар тизими асосида қолдиқ рискларни прогнозлаш моделига кўра “ОСБОРН ТЕХТИЛЕ” МЧЖнинг 2032 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “ОСБОРН ТЕХТИЛЕ” МЧЖ фаолиятида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 21-июлдаги №03/14-1573- сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2023-йилнинг дастлабги чорагида 455 млн. сўм маблағ тежашга эришилиб, Инновацион ишланмаларни ривожлантириш фондига 54 млн. сўм маблағ реинвестиция қилинган ҳамда рискларни бошқаришни муқобиллаштириш натижасида рисклар 5,2 %га сўндирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish