Sayt test rejimida ishlamoqda

Баходирова Хилола Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

        I. Умумий маълумотлар.
        Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог'и номи): “Cовершенствование механизмов активизации инновационно-инвестиционной деятельности  промышленных предприятий (на примере энергетической отрасли)”, 08.00.03 - Саноат иқтисодиёти
        Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2023.2. PhD/Iqt1179.
        Илмий раҳбар: Хошимова Наима Абитовна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
        Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
        ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Дсc. 03/30.12.2019. I.03.05 рақамли Илмий кенгаш.
        Расмий оппонентлар: Тростянский Дмитрий Владимирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муратова Шоҳиста Ниматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
        Этакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик технологиялари институти.
        Диссертация ё'налиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
        II.Тадқиқотнинг мақсади энергетика саноати корхоналарининг инновацион ва инвестиция фаолиятининг фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
        III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    электр энергияни “ишлаб чиқариш – истеъмол қилиш” хослигига кўра унинг товар сифатидаги хусусияти асосида самарадорлик нуқтаи-назаридан электроенергия соҳасида инновацияларни таснифлаштиришга ёндашув уни технологик ва бозор ўзгаришларига кўра икки гуруҳга ажратган ҳолда амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
яшил  энергетикани жадал ривожлантириш ва яшил энергия мақсадли лойиҳаларига сармоя киритишни рағбатлантиришда “яшил” таксономияга кўра иқтисодиётни декарбонизатсиялаш бўйича фаолият турларини белгилаш имконини кенгайтириш ҳамда энергетика саноати корхоналарини гуруҳларга ажратиш (етакчи; ўртача; қолоқ) асосланган;
 соҳа ишлаб чиқариш корхоналарининг инновацион-инвестиция самарадорлигини баҳолаш ёндашуви мезонларини шакллантириш (таҳлилий блок), мақсадли лойиҳалар самарадорлиги (синтетик блок), баҳолашни мақсадли усуллари (воситалари) асосида ташкил қилиш (услубий блок) ва экпорт баҳолаш алгоритмига кўра такомиллаштириш;
инновацион салоҳиятни оширишга кўра энергетика саноати корхоналарини ривожлантиришнинг 2023-2027 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
        IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Энергетика саноати корхоналарини инновацион ривожлантириш самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Электр энергияни “ишлаб чиқариш – истеъмол қилиш” хослигига кўра унинг товар сифатидаги хусусияти асосида самарадорлик нуқтаи-назаридан электроенергия соҳасида инновацияларни таснифлаштиришга ёндашув уни технологик ва бозор ўзгаришларига кўра икки гуруҳга ажратган ҳолда амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф “Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги” томонидан тармоқ корхоналарининг инновацион фаолиятини таснифлаштириш мезонларини ишлаб чиқишда инобатга олинган (“Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги” 2023 йил 9 октябр 03-05/6046-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши электр энергия корхоналарининг инновацион ва инвестиция имкониятларини услубий таҳлилини такомиллаштиришга кўра самарадорликни баҳолаш ва мавжуд инновацион имкониятлардан мақсадли фойдаланиш даражасини янада оширишга хизмат қилган.
Яшил энергетикани жадал ривожлантириш ва яшил энергия мақсадли лойиҳалариги сармоя киритишни рағбатлантиришда “яшилъ таксономияга кўра иқтисодиётни декорбанизатсиялаш бўйича фаолият турларини белгилаш имконини кенгайтириш ҳамда энергетика саноати корхоналарини гуруҳларга ажратиш (етакчи; ўртача; қолоқ) бўйича таклифлар “Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги” томонидан тармоқ корхоналарида иқтисодиётни декарбонизатсиялашга ҳизмат қилувчи “яшил таксономия”ни жорий этиш йўналишларини белгилашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги” 2023 йил 9 октябр 03-05/6046-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга тадбиқ этилиши корхоналарнинг инвестицион жозибадорлиги ва инвестиция ва инвестиция фаоллигини ошириш, инвесторлар учун иқтисодиётни декарбонизатсиялаш имконини берувчи фаолият турларини аниқлаш учун энергетика корхоналарини етакчи (0,67-1), ўртача (0,34-0,66) ва қолоқ (0-0,33) гуруҳларга ажратиш бўйича услубий асос яратилиб берилган;
Соҳа ишлаб чиқариш корхоналарининг инновацион-инвестиция самарадорлигини баҳолаш ёндашуви мезонларни шакллантириш (таҳлилий блок), мақсадли лойиҳалар самарадорлиги (синтетик блок), баҳолашни мақсадли усуллар (воситалар) асосида ташкил қилиш (услубий блок)ва эксперт баҳолашнинг такомиллаштирилган алгоритми “Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги” томонидан тармоқ корхоналарини инновацион ва инвестицион фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштиришда фойдаланилган (“Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги” 2023 йил 9 октябр 03-05/6046-сон маълумотномаси). Ушбу алгоритмнинг жорий этилиши энергетика секторини инновацион ривожлантириш йўналишларини янада аниқлаштирилиши, шунга кўра мақсадли чора-тадбирларнинг ташкил қилиниши корхоналарнинг энергия самарадорлигини 3% оширишга муайян даражада хизмат қилган;
Инновацион салоҳиятни оширишга кўра энергетика саноати корхоналарини ривожлантиришнинг 2023-2027 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари “Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги” томонидан энергетика саноати корхоналарини инновацион салоҳиятини ошириш асосида стратегиc ривожланиш ва ишлаб чиқишнинг асосий прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги” 2023 йил 9 октябр 03-05/6046-сон маълумотномаси). Прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш натижасида энергетика корхоналари инновацион салоҳиятини ошириш захираларини аниқлаш имконини кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish