Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Анора Бахтиеровна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Автомобил йўлларидаги узлюксиз темирбетон кўприк ва йўлўтказгичларнинг зилзилабардошлиги”, 05.09.02 – “Геотехника” (Кўприклар, транспорт тоннеллари ва метрополитенлар) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т3396.
Илмий раҳбар: Шермухамедов Улугбек Забихуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Юлдашев Шарафитдин Сайфитдинович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Шерзод Баходирович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси сейсмик шароитларида ҳақиқий зилзила ёзувлари асосида автомобил йўлларидаги узлюксиз темирбетон кўприк ва йўлўтказгичларнинг зилзилабардошлигини таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
–    ҳақиқий зилзилаларнинг инструментал ёзувлари бўйича грунтда тарқалаётган уч компонентли сейсмик тўлқинлар таъсирини ҳисобга олган ҳолда узлюксиз темирбетон кўприк ва йўлўтказгичлар фазовий конструксияларининг сонли ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
–    чекли элементлар ва чекли айирмалар усуллари асосида ҳақиқий зилзила ёзувларини қўллаган ҳолда динамик юк остидаги кўприк конструктив элементларининг бўйлама ва вертикал силжишлари ҳамда максимал нормал кучланишлари математик ифодалар ёрдамида аниқланган ва илмий асосланган;
–    спектрал назария ва зилзилаларнинг ҳақиқий ёзувлари асосида автомобил йўлларидаги узлюксиз темирбетон кўприк ва йўлўтказгичлар сейсмоҳимоявий таянч қисмларининг параметрларини танлаш ва уларнинг тебранишларини сўндиришга таъсирини баҳолаш усули Мидас Cивил ва ШАРК дастурларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган;
–    Ўзбекистон Республикаси сейсмик шароитларини ҳисобга олган ҳолда тўсинли-узлукли ва тўсинли-узлюксиз статик схемали кўприк ва йўлўтказгичларнинг фойдаланиш давридаги харажатлари техник-иқтисодий қиёсланиши натижасида узлюксиз темирбетон кўприкларнинг самарадорлиги ва ишончлилиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Автомобил йўлларидаги узлюксиз темирбетон кўприк ва йўл ўтказгичларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш бўйича олинган натижалар асосида:
“Кўприкқурилиш” трести унитар корхонасининг қурилиш ҳудуди (Самарқанд шаҳридаги М39 автомобил йўлининг 1083-км) даги монолит йўлўтказгични лойиҳалаш ва қуриш жараёнида ҳақиқий зилзила ёзувлари асосида сейсмоҳимоявий таянч қисмларнинг параметрларини танлаш орқали унинг сейсмик мустаҳкамлиги таъминланган ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Кўприкқурилиш” трести УК да жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023 йил 17 январдаги 01/182-23-сон маълумотномаси). Натижада, ҳақиқий зилзила ёзувларидан фойдаланиб, автомобил йўлларидаги узлюксиз темирбетон кўприк ва йўлўтказгичларни сейсмик мустаҳкамлигини ҳисоблаш ҳамда сейсмоҳимоя воситаларининг параметрларини тўғри танлаш орқали нафақат кўприкнинг эксплуатация жараёнида ишончлилигини кафолатлаш, балки йиғма кўприкларга қараганда 10 ва 20 йиллик эксплуатация ҳаражатларини мос равишда 1.36 ва 2.87 баробар камайтириш имконини берган. Тўсинли-узлукли ва тўсинли-узлюксиз статик схемали йўлўтказгичлар учун 50 йил давомида прогноз қилинган эксплуатация сарф-харажатлари узлюксиз темирбетон вариантида ҳар йили 435 803 803 сўм тежалишини кўрсатган;
Ўзбекистон Республикаси сейсмик шароитларида узлюксиз темирбетон кўприкларнинг сейсмоҳимоявий таянч қисм конструксиялари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Кўприкқурилиш” трести УКда жорий қилиш учун қабул қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023 йил 17 январдаги 01/182-23-сон маълумотномаси). Натижада, сейсмоҳимоявий таянч қисмлари параметрларини тўғри танлаш орқали конструксиянинг кучланиш-деформацияланиш ҳолатини олдиндан баҳолаш ҳамда оралиқ қурилмаларда энергияни йўқотилиши ҳисобига кучланишлар чап оралиқдагига нисбатан 1,5 ва 4 баробар (тегишлича, ўрта оралиқда – 1.1614 МПа, ўнг оралиқда – 0.41634 МПа) камайиши туфайли йўлўтказгичнинг сейсмик мустаҳкамлиги таъминланган.
Кўприк иншоотларининг конструктив ечимлари ва ишлаб чиқилган усулни лойиҳалаш амалиётига татбиқ этилиши натижасида 50 йил давомида фойдаланиш харажатларини 3,43 баробарга қисқартиради. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг кўприксозлик саноатини ривожланишига кумулятив самара берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish