Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Юлдуз Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достонида поетик тафаккур ва услуб масаласи”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти  (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2443.
Илмий раҳбар: Йўлдошхўжа Солижонов, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Муқаддас Абдураҳимовна, филология фанлари доктори; Олимов Султонмурод Ҳошимович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йоъналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий поетик тафаккурининг шаклланиш ва такомиллашув жараёни, “Лисон ут-тайр” достонида муаллиф ҳамда персонаж нутқи, монологик, диалогик нутқнинг шакл ва мазмунга таъсирини аниқлаш, достондаги ғоя ва хулосаларининг Шайх Фаридуддин Аттор асарларидан фарқли жиҳатларини изоҳлаш ҳамда шу фарқлар асосида Навоийгагина хос бадиий тафаккурни исботлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 Алишер Навоий поетик тафаккурининг шаклланишида ижтимоий муҳитнинг ҳамда давр тенденсияларининг етакчи ўрин тутганлиги, исломий ва тасаввуфий манбалар асосида шаклланганлиги далилланган;
“Лисон ут-тайр” достонидаги образларнинг адабий-эстетик вазифаси ҳамда достон ҳикоятларида ҳаёт моҳияти ва поетик тафаккур тадрижи шайх Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” достони билан қиёсий аспектда текширилиб, ижодкорга хос поетик тафаккур ва бадиий тасвирий воситаларининг янгилиги образлар ҳамда деталлар асосида очиб берилган;
мумтоз адабиётда, жумладан, “Лисон ут-тайр” достонидаги нутқ шакллари ва бадиий санъатларни тадқиқ этишда мумтоз илми бадеъга оид лафзий, маъновий ва муштарак санъатлар асосида ёндошилиб, ритмик бўлаклар таснифи ва Навоийнинг савол-жавоб, сўз такрори ҳамда қофияни шакллантирувчи бадиий санъатлардан фойдаланишдаги поетик маҳорати ва ўзига хос услуби аниқланган;
достондаги образлар тизимининг умумий тавсифи, ишоралар тизими, фалсафий маъно, давр ғоялари, бадиий нигоҳ, табиат – жамият – инсон ўртасидаги алоқаларни бадиий талқин этиш, ишқ талқини поетикасининг тасаввуфий қирралари, образларнинг ирфоний-маърифий ва рамзий-тимсолий маънолари исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достонида поетик тафаккур ва услуб масаласи мавзусида олиб борилган мазкур тадқиқот натижалари асосида:
мумтоз адабиётда, жумладан, “Лисон ут-тайр” достонидаги нутқ шакллари ва бадиий санъатларни тадқиқ этишда мумтоз илми бадеъга оид лафзий, маъновий ва муштарак санъатлар асосида ёндошилиб, ритмик бўлаклар таснифи ва Навоийнинг савол-жавоб, сўз такрори ҳамда қофияни шакллантирувчи бадиий санъатлардан фойдаланишдаги поетик маҳорати ва ўзига хослиги тўғрисидаги илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган (2017-2020 йй) Ф3-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг фолклор жанрига оид бўлимларини ёзишда муҳим назарий манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 29-июлдаги 174-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси бўйича илмий-назарий хулосалар янги маълумотлар билан бойитилган;
 Алишер Навоий поетик тафаккурининг шаклланишида ижтимоий муҳитнинг ҳамда давр тенденсияларининг етакчи ўрин тутганлиги, исломий ва тасаввуфий манбалар асосида шаклланганлиги оид илмий қарашлари ва хулосаларидан Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йилда эфирга узатилган “Хайрли кун” дастурида муаллиф билан суҳбат ўтказилди, шунингдек, “Маънавият – қалб кўзгуси” радиоешиттиришлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 1-августдаги 01-12-04/171-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатув ва радиоешиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далиллар билан бойитилган;
“Лисон ут-тайр” достонидаги образларнинг адабий-эстетик вазифаси ҳамда достон ҳикоятларида ҳаёт моҳияти ва поетик тафаккур тадрижи шайх Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” достони билан қиёсий аспектда текширилиб, ижодкорга хос поетик тафаккур ва бадиий тасвирий воситаларининг янгилиги образлар ҳамда деталлар асосида очиб берилганлиги хусусидаги хулосалар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлимининг Алишер Навоий адабий мероси тарғиботига бағишланган тадбирларда, уюшма аъзолари билан ўтказилган семинарлар, ёш ижодкорларнинг тўгарак машғулотларида ҳамда аҳоли ўртасида ўтказилган адабий учрашув, суҳбат, китоб тақдимотларида, шунингдек, “Адабиёт кунлари”, “Мумтоз асарлар поетикаси” сингари адабий-маърифий тадбирлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ссенарийларини тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлимининг 2023-йил 11-мартдаги маълумотномаси). Натижада мазкур семинар ҳамда тўгарак машғулотлари учун тайёрланган материалларнинг мазмуни чуқурлашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган ҳамда адабий-маърифий тадбирларда кўтарилган адабий масалаларнинг илмий асоси кучайтирилган
поетик тафаккур, бадиий нутқ ва услубий индивидуалликни белгилашда давр тенденсияларининг аҳамиятига оид хулосаларидан “Жадид адабиёти тарихи” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 13-апрелдаги 01-1508-сон маълумотномаси). Натижада дарслик илмий-назарий жиҳатдан мукаммаллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish