Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллажанова Дилнозахон Султанбековнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистонда бошқарув кадрлари захирасини самарали шакллантиришнинг ижтимоий-психологик омиллари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/P86.
Илмий маслаҳатчи: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор; Баротов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Шоира Ҳамидовна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда бошқарув кадрлари захирасини самарали шакллантиришнинг ижтимоий-психологик омилларини эмпирик жиҳатдан очиб бериш ҳамда уни амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
имманент ва дискурсив сабабий перспективлар таъсирида бошқарув кадрларида ростгўйлик, психастеник, паранояллик шахс типларига мансублик, захира кадрларида эса рационал коррексия, мулоҳазакорлик, ишончлилик хусусиятларини устувор эканлиги туфайли ижтимоий статус ҳамда иерархик позиция омили кадрлар захирасини шакллантиришда психологик-дисфунксионал барер эканлиги исботланган;
бошқарув кадрларининг профессионал «номенклатура» шаклини юзага чиқишига кўра «иқтидорларни саралаш», «лидерларни аниқлаш» каби тушунчалар остида самарали кадрлар захирасини вужудга келтириш мотивига асосланган ҳолда «ижтимоий интеграция», «ҳалоллик индекси», «шахсий ташаббус», «профессионал аутоидентификация» каби касбий аттитюдлар муҳимлиги туфайли захирадаги кадрлар хулқ-атвор компонентларида топшириқни бажариш тезлигига, сифатига, иш самарадорлигини оширувчи таклифларни ишлаб чиқиш кўрсаткичининг юқори бўлишига дихотомик таъсир этувчи «профессионал-психологик предикторлар» эканлиги исботланган;
ижтимоий фасилитация, ингибиция механизмлари дифференциациясига кўра, «шадоwинг», «ауцорсинг», «супервизия», «cоунселлинг», «буддйинг», «менторинг», «cоучинг» технологияларини бошқарув кадрлари захираси профориентациясига татбиқи туфайли семантик майдондаги психологик маданиятда стратегик симбиоз устувор бўлиши далилланган;
рефлексивлик, экспрессивлик, рационал ва эмоционал лояллик, рефлексив коррексиясида автономияни мужассамлаштирувчи устувор шахс сифатлари ва гендер атрибутлари бошқарув ҳамда захира кадрлари фаолиятида «сепарацион-прагматик» кўринишда акс этишига асосланиб, кадрлар захирасини самарали шакллантиришда «гендер социализациянинг дифференциал-прогностик» модели такомиллаштирилган;
«кадрлар захираси самарадорлигининг омиллар трансформацияси» модели ментал маданий муҳитда экспрессивлик, оптималлик, аристократик кузатув, рационал, стратегик, легитим, эстетик, инновацион компонентлар дифференциацияси етакчи импулсив индикаторлар эканлиги сабабли, коммуникатив симбиоз, психологик мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбекистонда бошқарув кадрлари захирасини самарали шакллантиришнинг ижтимоий-психологик омилларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
имманент ва дискурсив сабабий перспективлар таъсирида бошқарув кадрларида ростгўйлик, психастеник, паранояллик шахс типларига мансублик, захира кадрларида эса рационал коррексия, мулоҳазакорлик, ишончлилик хусусиятларини устувор эканлиги туфайли ижтимоий статус ҳамда иерархик позиция омили кадрлар захирасини шакллантиришда психологик-дисфунксионал барер эканлиги исботлашга доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-43-сонли буйруғига асосан «Бошқарув ва маркетинг психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 2023-йил 6-июлдаги ПМ-43-а сон маълумотнома). Натижада бошқарув кадрлари захирасини самарали шакллантиришга таъсир этадиган ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш ҳамда ижтимоий-психологик сифатларини илмий жиҳатдан асослаш имконияти яратилган.
профессионал “номенклатура” шаклининг юзага чиқиши натижасида “иқтидорларни саралаш”, “лидерларни аниқлаш” каби тушунчалар остида самарали кадрлар захирасини вужудга келтириш мотиви асослангани ҳолда, “ижтимоий интеграция”, “ҳалоллик индекси”, “шахсий ташаббус”, “профессионал аутоидентификация” каби касбий аттитюдлар захирадаги кадрлар хулқ-атвор компонентларида топшириқни бажариш тезлигига, сифатига, иш самарадорлигини оширувчи таклифларни ишлаб чиқиш кўрсаткичининг юқори бўлишига дихотомик таъсир этувчи “профессионал-психологик предикторлар” эканлиги исботланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-43-сонли буйруғига асосан “Бошқарув ва маркетинг психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 2023-йил 6-июлдаги ПМ-43-а сон маълумотнома). Натижада кадрлар захирасини шакллантириш механизмларини такомиллаштиришга доир қоʻшимча психологик чора-тадбирларни ижтимоий-психологик ракурсдан эмпирик жиҳатдан асосланган.
ижтимоий фасилитация, ингибиция механизмлари дифференциациясига кўра, “шадоwинг”, “ауцорсинг”, “супервизия”, “cоунселлинг”, “буддйинг”, “менторинг”, “коучинг” технологияларини бошқарув кадрлари захираси профориентациясига тадбиқи туфайли семантик майдондаги психологик маданиятда стратегик симбиоз бўлиши далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-43-сонли буйруғига асосан “Бошқарув ва маркетинг психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 2023-йил 6-июлдаги ПМ-43-а сон маълумотнома). Натижада бошқарув ҳамда захира кадрларидаги етакчи шахсий хусусиятлар, шахс ёʻналганлиги, психоемоционал ҳолатларни эмпирик тадқиқ этиш механизмлари осиб берилган.
рефлексивлик, экспрессивлик, рационал ва эмоционал лояллик, рефлексив коррексиясида автономияни мужассамлаштирувчи устувор шахс сифатлари ва гендер атрибутлари бошқарув ҳамда захира кадрлари фаолиятида «сепарацион-прагматик» кўринишда акс этишига асосланиб, кадрлар захирасини самарали шакллантиришда «гендер социализациянинг дифференциал-прогностик» модели такомиллаштирилганлиги ҳақидаги янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-43-сонли буйруғига асосан психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсининг “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-43-а -сон маълумотнома). Натижада бошқарув кадрлари захирасини самарали шакллантиришда гендер хусусиятларини ижтимоий-психологик жиҳатдан оʻрганиш ҳамда дифференциал-гендер социализацияси моделини ишлаб чиқилган.
«кадрлар захираси самарадорлигининг омиллар трансформацияси» модели ментал маданий муҳитда экспрессивлик, оптималлик, аристократик кузатув, рационал, стратегик, легитим, эстетик, инновацион компонентлар дифференциацияси етакчи импулсив индикаторлар эканлиги сабабли, коммуникатив симбиоз, психологик мезонларини критиш асосида такомиллаштирилганлиги тўғрисида янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-43-сонли буйруғига асосан психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсининг “Бошқарув ва маркетинг психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий 2023-йил 5-июлдаги ПМ-43-а -сон маълумотнома). Натижада бошқарув кадрлари захирасини самарали шакллантиришга ёʻналтирувчи етакчи ижтимоий-психологик индекаторларни аниқлаш ҳамда амалиётга жорий этиш боʻйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish