Sayt test rejimida ishlamoqda

Қувватова Моҳира Ҳикматуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаси талабаларининг креативлигини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4827.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика универстети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жураевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Болтаева Моҳичехра Жамшид қизи, педагогика фанлари бо'йича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаси талабаларининг креативлигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаси талабаларининг креативлигини ривожлантириш имкониятлари индвидуал хусусиятларни эффектив аниқлаш ва педагогик жараён динамиклигини таʼминлашга қаратилган ўз-ўзига мотивация бериш, ГЭСталт психологияси ва инсон, жамият атроф муҳитга боғлиқ ўзгарувчи жараёнга бўлган ақлий қобилиятини нисбий фаолиятга фронтал мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаси талабаларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш самарадорлиги ўз-ўзини ривожлантиришнинг мавжуд имкониятларини рационал фойдаланиш ҳамда ички ва ташқи психологик хусусиятларни ижтимоий муносабат йўналишлари ва фаолият турларининг турғун хусусият сифатларини қиёсий аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаси талабаларининг креатив қобилиятларини ривожлантиришни технологияси иқтидорни эркин намоён қилишга йўналтирилган ўқув жараёнини индивидуаллаштириш, мустақил ижодий изланиш имкониятларини босқичма-босқич кенгайтириш ҳамда касбий-мотивацион фаолиятнинг яратувчанлик, аналитик ва синтетик тафаккур параметрларини изчил аниқлашга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаси талабаларининг креатив қобилиятларини ривожлантиришни технологияси модели креатив қобилиятлар ва инновацион тафаккурнинг интегратив хусусиятларини таʼлим мақсадларига мос яхлитлаш ҳамда интерфаол ўқитиш, репродуктив-таваккалчилик, ижодий-изланишли ва новаторлик фаолиятини векторли ривожлантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаси талабаларининг креативлигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларнинг креативлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари оссосиативлик, ГЭСталт психологияси ҳамда инсон жамият атроф муҳитга боғлиқ ўзгарувчи фаолиятга бўлган ақлий қобилиятни касбий фаолиятга мослаштириш асосида ривожлантиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 5-июндаги 02-07-2123/04-рақамли далолатномаси). Натижада олий таълим муассасаси талабаларининг креативлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини таҳлил этишга шароит яратилган;
олий таълим муассасаси талабаларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш мезонлари ички ва ташқи психологик хусусиятлари ижтимоий муносабатлар ҳамда фаолият турларининг турғун хусусият сифатларини барқарорлигини аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 5-июндаги 02-07-2123/04-рақамли далолатномаси). Натижада креатив қобилиятларини ривожлантириш имкони кенгайтирилган;
талабаларнинг креатив қобилиятларини ривожлантириш модели инновацион йўналганлиги ва мослашувчанлигини кетма-кет таъминлаш, интерфаол ўқитиш ҳамда педагогик ҳодисалар, фактларни ижтимоий сабабларини аниқлаш ва новаторлик ечимларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 5-июндаги 02-07-2123/04-рақамли далолатномаси). Натижада олий таълим муассасаси талабаларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш мезонларини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
талабаларнинг креативлигини ривожлантириш технологиялари янгилик очиш ва прогноз этиш, қарорлар қабул қилиш ҳамда фаолият маҳсулотларини яратиш, воқеликни идрок этиш рекомбинацияси асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 5-июндаги 02-07-2123/04-рақамли далолатномаси). Натижада талабаларнинг креативлигини ривожлантиришнинг моделини такомиллаштириш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish