Набиева Дилдора Абдумаликовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Подаграда жигар функцияси бузилишининг патогенетик ролини ҳисобга олган ҳолда
ташхиси ва даволашнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib44.
Илмий маслаҳатчи: Ризамухамедова Машхура Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Тib.30.02.
Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиахунова Мавжуда Юсупахуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қаюмов Улуғбек Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия дипломдан кейинги таълим академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: подагра ривожланиши ва авж олишида жигар функцияси, патогенезининг алоҳида бўғинларини аниқлаш, даволаш самарадорлиги назоратининг клиник-функционал хусусиятларини очиб бериш ҳамда подагра, метаболик синдром ва жигар патологиясининг ўзаро боғлиқлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
подаграли беморларда жигар патологияси мавжуд бўлганда гиперурикемия ва шунга мувофиқ касаллик кесиши оғирлиги чуқурлашиши исботланган;
подагрик артрит ва жигар патологияси билан хасталанган беморларда асосан қон плазмасида оралиқ метаболизм токсик бирикмалари тўпланиши билан боғлиқ бўлган эндоген интоксикация синдроми борлиги аниқланган;
жигар патологияси билан биргаликда келган подагранинг клиник хусусиятлари, қон зардоби биомаркер оқсиллари (калгранулин А S100A8 – миелоид-ассоциирланган оқсил-8 (MRP-8) ва калгранулин B S100A9 – миелоид-ассоциирланган оқсил-14 (MRP-14) каби янги лаборатор ташхис мезонлари аниқланган ҳамда юқори технологик усуллар – масс-спектрометрия, юқори самарали суюқлик воситасидаги хроматографияни қўллаш йўли билан умуман подагранинг, шу жумладан тофусли подагранинг ривожланишида жигарнинг роли аниқланган;
подагра патогенези ҳақида иммун тизим ва биокимёвий жараёнларнинг ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда янада аниқроқ тасаввурга эга бўлинган, мазкур касалликни прогнозлаш, мониторинглаш ва даволашнинг янги самарали усуллари ишлаб чиқилган;
подаграли беморларни жигарнинг патогенетик ролини ҳисобга олган ҳолда комплекс даволашда гепатопротекторларни қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Подаграда жигар зарарланиши патогенетик ролини ҳисобга олган ҳолда ташхислаш ва даволашнинг янги технологияларини ишлаб чиқишга бағишланган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Гипоурикемическая терапия при подагре» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 апрелдаги 8н-р/98-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиялар: подагранинг комплекс давосига гипоурикемик ва детоксикацияловчи хусусиятларига эга эфферент даволаш усулларини қўллаш билан бирга гепатопротекторларни қўллаган ҳолда комплекс ва патогенетик даволаш имконини берган;
«Превентивная диагностика и лечение подагры» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 апрелдаги 8н-р/99-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиялар асосида жигар функцияси бузилишининг патогенетик ролини ҳисобга олиб подаграни ташхислаш самарадорлигини оширишга ва касаллик шакли билан боғлиқ ҳолда дифференцирланган давони танлашга хизмат қилган;
касалликнинг диагностикаси ва даволашнинг янги технологиялари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалётига, хусусан, Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникаси, Республика ревматология маркази, 1-шаҳар клиник шифохонаси, Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий марказига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 майдаги 8н-д/84-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий қилиниши касалликни ташхислашни такомиллаштириш, даволашга индивидуал ёндашув, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва нохуш оқибатларининг олдини олишга имкон берган.