Sayt test rejimida ishlamoqda

Амиров Зафар Актамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри«Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ҳуқуқий тарбияни такомиллаштириш», 12.00.14. – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B202.2.DSc/Yu130.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Турсунов Ахтам Саломович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор; Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович, юридик фанлар доктори, доцент; Ўразалиев Мурод Қораевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ҳуқуқий тарбиянинг институционал тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг натижадорлигини оширишда давлат бошқарув органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг касбий фаолиятига мувофиқ ҳолда ҳуқуқий саводхонлиги даражасини тизимли рапвишда ошириб бориш асосида унинг даражасини баҳолаш зарурати асосланган ва ҳуқуқий мезонлари таклиф қилинган;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси натижадорлигининг муҳим омили сифатида шахсга ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ижтимоий-ҳуқуқий оқибатларини тушунтирган ҳолда жавобгарлик ҳақида огоҳлантириш ҳамда ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими сифатида «Электрон юридик кутубхона» платформасини жорий қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий зарурати асосланган;
«ҳуқуқий онг», «ҳуқуқий маданият», «ҳуқуқий тарбия» тушунчаларини қонун ҳужжатларига киритишнинг зарурати асосланиб,  услубий-ҳуқуқий ёндашувга кўра  «ҳуқуқий онг» ва «ҳуқуқий маданият» тушунчалари унда ақли расо шахснинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти назарда тутилиши, шунингдек ҳуқуқий тарбияда шахсга нафақат қонун ва ҳуқуқ тартиботга ҳурмат билан қараш, балки инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда миллий қадриятларга ҳам ҳурмат билан қараш ва уларга риоя этиш ғоялари билан сингдирилиши ва тарбия жараёни узлюксиз олиб борилишининг муҳимлиги асосида такомиллаштирилган;
услубий-ҳуқуқий ёндашувга кўра «ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикаси» ва «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси» тушунчалари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда жамиятда ўрнатилган тартиб-қоида ва қонунларга ҳурмат ҳамда ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳиссини уйғотишни назарда тутиш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси турларини ушбу таърифдан чиқариш таклифлари асосида  такомиллаштирилган;
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини тизимли равишда юксалтириб бориш, жамиятда экстремизмга нисбатан муросасизлик муноса-батини шакллантириш каби тадбирларни экстремизмга қарши курашишнинг асосий йўналишлардан бири сифатида белгилашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ҳуқуқий тарбияни такомиллаштириш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг натижадорлигини оширишда давлат бошқарув органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг касбий фаолиятига мувофиқ ҳолда ҳуқуқий саводхонлиги даражасини тизимли рапвишда ошириб бориш асосида саводхонлик даражасини баҳолаш бўзйича таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 13-мартдаги 134-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 10-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 25-апрелдаги 12/21-25-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф жорий қилиниши ҳуқуқий саводхонлик даражасининг юксалишига кўра давлат ташкилотлари ходимлари томонидан ноқонуний қарор қабул қилиниши камайишига хизмат қилган;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси натижадорлигининг муҳим омили сифатида шахсга ғайриижтимоий хулқ-атворининг ижтимоий-ҳуқуқий оқибатларини тушунтирган ҳолда жавобгарлигига кўра огоҳлантириш ҳамда ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар тизимини «Электрон юридик кутубхона» платформасини ташкил қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий зарурати бўйича таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 16-майдаги 259-сон қарори 2-банди «г» хатбошисини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни (2019) 22-моддаси биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 20-июлдаги 12-15-44-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институт-лар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2023-йил 22-июндаги 04/10-1037-сон маълумот-номаси). Мазкур таклифларнинг жорий қилиниши, жумладан: а) юридик маълумотга эга бўлмаган шахсларнинг ўз соҳаси бўйича зарур бўлган ҳуқуқий манбаларга кўра ўз касбий фаолиятларига оид ҳуқуқий билимларга эга бўлишига кенг шарт-шароит яратиш; б)  муайян шахсни жамиятда умумқабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишга ишонтириш, ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ижтимоий-ҳуқуқий оқибат-ларини тушунтириш ҳамда қонунда белгиланган жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиришга кўра ҳуқуқбузарликлар профилактикаси натижа-дорлигини оширишга  хизмат қилган;
«ҳуқуқий онг» ва «ҳуқуқий маданият» тушунчаларида ақли расо шахснинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти назарда тутилиши, шунингдек ҳуқуқий тарбияда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда миллий қадриятларга ҳурмат билан қараш ва уларга риоя этиш ғоялари сингдирилиши ҳамда тарбия жараёни узлюксиз олиб борилишининг йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасининг (2023) 3-моддасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 24-октябрдаги 18/1487-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши ҳуқуқий тарбия об'ектларини тўғри танлаш ва ушбу соҳасидаги вазифаларнинг самарали кечишига, шахсда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда миллий қадриятларга ҳурмат билан қараш туйғуларининг шаклланишига, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқбузарлик содир этишдан тийилишига ва ҳуқуқбузарликларнинг камайишига хизмат қилади;
«ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикаси» ва «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси» тушунчалари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда жамиятда ўрнатилган тартиб-қоида ва қонунларга ҳурмат ҳамда ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳиссини уйғотишни назарда тутиш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси турларини ушбу таърифдан чиқариш мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасининг (2023) 3 ва 38-моддаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 24-октябрдаги 18/1487-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жамиятда ижтимоий, ҳуқуқий ва сиёсий фаол ҳамда қонунга итоаткорнинг шахснинг шаклланишига хизмат қилади;
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини тизимли равишда юксалтириб бориш, жамиятда экстремизмга нисбатан муросасизлик муноса-батини ривожлантириш тадбирларини экстремизмга қарши курашнинг асосий йўналишларидан бири сифатида белгилашнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикасининг «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни (2018) 5-моддаси иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2023-йил 23-июндаги 04/5-10-30-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги вазифаларнинг аниқлаштирилишига кўра фаолият самарадорлигини муайян даражада оширишга  хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish