Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Фахриддин Тошпўлотовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нуротада бадиий ижодкорлик (ХИХ-ХХИ асрлар)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fil802.
Илмий раҳбар: Эркинов Афтондил  Садирхонович,  филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11.
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Исроил Исомиддинович, филология фанлари доктори, доцент; Рамазонов Нодир Нормуродович, филология фанлари бўйича фалсафа  доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Нуротада адабий ижодкорлик билан шуғулланган, адибларнинг  асарларини жамлаш, улар таржимайи ҳолига доир маълумотларни тўплаш ва жанрлар такомилидаги ўзгаришларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Нурота бадиий ижодкорлигининг  ХИХ асрда пайдо бўлганлиги ҳамда  ХХИ асрда тараққий этганлиги, жанр, мавзу ва бадиий образларнинг қоришиқ, мутацион, жанрлар алмашинуви сингари сенкретик хусусиятлари ҳамда анъана ва новаторлик каби оҳангдорлик, ечимни кескинлиги, соддалик каби поетик жиҳатлари очиб берилган;
Нуроталик ижодкорлар таржимайи ҳоли ҳақидаги маълумотлар ҳамда асарларининг нашр ва қўлёзма нусхаларидаги  эзгулик, вафодорлик, ватанпарварлик каби ғоявий-бадиий, лирик турдаги вазн, қофия, бадиий санъатларни қўллашдаги индивидуаллик асосланган;
Нурота туманининг шимолий даҳаси Қизилқум бўйлаб Қизилтепа, Конимех туманларигача бўлган ҳудудларда етишиб чиққан бахшиларни бирлаштирган достончилар гуруҳи Қурбон бахши, Ашур бахши, Исиргап бахши, Бекмурод Жўрабой ўғилларининг “Сормонхон”, “Аҳмадхон”, “Чўпон қиз”, “Мастон кампир” каби достонларида мардлик, дўстлик, жасорат мотивларининг сужетни ҳаракатлантирувчи куч эканлиги ҳамда ижро усулларида шевага хос сўзларнинг маконга қараб ўзгариб бориши исботланган;
Нуроталик шоир ва ёзувчиларнинг макон ва замон нуқтайи назаридан табиат тасвири, образлар ранг-баранглиги, лирик қаҳрамон руҳий ҳолатини динамик ўсиб бориши каби фарқли жиҳатлари ҳамда уларнинг  тарихий ва замонавий мавзудаги асарларида соддалик, ихчамлилик, халқоналик ва тарихий шахслар орқали донолик образини олиб кириши далилланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нуротада бадиий ижодкорлик (ХИХ-ХХИ асрлар) мавзусини тадқиқ этиш бўйича олинган  илмий натижалар асосида:
ўзбек адабиёти тарихини яратиш учун муайян ҳудуддаги ижодкорлик масаласини ўрганиш, тадқиқот иши доирасида, айнан, Нурота ҳудудидаги  шоир-у ёзувчиларни ўрганиш, асарларини кўрсатиш,  матнларини тўплашга доир назарий хулосаларидан ФА-Ф1-ГОО2 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон  бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 17-апрелдаги 17.01/90-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот натижаларини амалий қўллаш  фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографияларнинг ҳамда бадиий матн ва нутқ ҳақидаги олиб борилган тадқиқотлар илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
Нурота ҳудудида адабий ижодкорлик билан шуғулланган барча адиблар асарлари жамланганлиги, улар таржимайи ҳолига доир маълумотлар тўпланганлиги ҳамда қўлёзмалардан фойдаланганлиги, ижодкорлар яратган бадиий асарлар нашрлари, газета ва журналлардаги бадиий ижод намуналари ҳамда қўлёзмалардан фойдаланганлиги, ҳар бир жанрга мос ижод намуналаридан фойдаланганлигига доир назарий хулосалардан ФА-Ф-1-ОО5 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон  бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 17-апрелдаги 17.01/86-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот натижаларини амалий қўллаш фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографиялар поетик матн, наср ва назм йўналишидаги асарлар бадиияти  ҳақидаги олиб борилган тадқиқотлар илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
ҳудудий ижодкорлик масаласи, нуроталик шоир ва ёзувчилар ижоди ва адабий меросини йиғиш ва ўрганиш, ёшлар маънавий камолотини юксалтиришда нуроталик адиблар асарларининг маънавий-маърифий қиммати ва аҳамияти, шунингдек, ўтмиш аждодларимиз ва замондош адибларимизнинг маънавиятига муҳаббат туйғусини оширишга доир назарий фикр-мулоҳазалар ва таҳлиллардан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, янги кун”, “Адабиёт ва ҳаёт”, “Жараён”, “Назм ва наво”, “Ўзбек адабиёти” каби кўрсатув ва радиоешиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 18-майдаги 01-02/80-сон маълумотномаси). Натижада томошабинларнинг Нурота адабий ижодкорлиги ҳамда шоир ва ёзувчилар асарлари  мавзуси ва мазмуни  борасидаги  билимлари такомиллашувига улар  таржимайи ҳолига доир қиммматли маълумот ва манбаларга бой бўлишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish