Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаев Абдураҳим Амоновичовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Муҳйиддин Ибн Арабийнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Fal125.
Илмий маслаҳатчи: Саломова Ҳакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08 рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ҳусейнова Абера Амоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Файзиходжаева Дилбар Иргашевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Сиддиқов Илёс Баҳромович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Муҳйиддин Ибн Арабийнинг ижтимоий-фалсафий қарашларининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ибн Арабий илмий меросида марказий ўрин эгаллаган фалсафий, орифий, тасаввуфий муаммолар (борлиқ, билиш, Аллоҳнинг сифатлари, ахлоқ, инсон, табиат, макон ва замон) мутасаввифнинг “аш-Шайхул акбар” (Улуғ шайх) деб улуғланишига асос бўлгани ҳамда бу қарашларнинг Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишда жамиятда илм-маърифатни юксалтириш, ёш авлоднинг маънавий-ирфоний оламни бойитиш орқали мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, баркамол этиб тарбиялашдаги муҳим ўрни асосланган;
Ибн Арабийнинг “Рисолаи вужудия” асаридаги “ваҳдатул вужуд” консепсиясининг борлиқ ва йўқлик, ўзликни англаш, мавжудликка оид моҳияти ҳамда вақт категориясининг миқдор билан боғлиқлиги (вақтнинг мавжудликдаги миқдорда намоён бўлиши), олам ҳаракатига диалектик алоқадорлиги, ҳаракатнинг муттасил янгиланиб туриши, доиравий ва абадий ҳаракат, ўтмиш ва келажак каби фалсафий хусусиятлари инсон призмаси контекстида очиб берилган;
мутасаввиф таълимотида илгари сурилган ирода эркинлигига доир инсон тақдири, Яратувчининг иродасига боғлиқлиги, эътиқодни танлаш, Аллоҳнинг раҳмати устунлиги каби ғояларининг толерантлик муҳитини шакллантиришдаги роли, сўфийлик ахлоқининг “ибодатул маъна” (маънавий ибодат), шариат қонун-қоидалари, шахсий тажриба ва малака, мақом (ҳаракатдан ҳаракатга ўтиш, тарк қилишдан тарк қилишга ўтиш, ҳаракатдан тарк қилишга ўтиш, тарк қилишдан ҳаракатга ўтиш) тамойиллари ҳамда ирфоний билишнинг горизонтал (маънавий қадрият, мафкура оралиғи) ва вертикал (маънавий камолот, бир сифатдан иккинчи сифатга ўтувчи маънавий етуклик) тамойилларининг нафсни тозалаш ва тарбиялашда ҳамда қалбни поклашдаги ўрни далилланган;
Ибн Арабийнинг “ал-Футуҳот ал-Маккийя” рисоласидаги замон категориясининг (вақтнинг миқдор билан боғлиқлиги, мавжудликдаги миқдорда намоён бўлиши, олам ҳаракатига диалектик алоқадорлиги, доиравий ва абадий ҳаракат) хусусиятлари сўфийликда “фақд” (вақтни йўқотмоқ) ва “важд” (вақтни ичида бўлиш, уни эгаллаш) ҳолларининг манбавий асоси эканлиги ҳамда замоннинг нисбийлиги, йўқликдан пайдо бўладиган, ҳаёлан чўзиладиган, шу ондан иборат белгилари ва вақтнинг қиймати очиб берилган;
Муҳйиддин ибн Арабийнинг “комил инсон” (“ақли аввал”, “нафси аввал” “ақли кул”) консепсиясидаги нафснинг “иймонли нафс” (бўйсунувчан, тарбияланган, истаклари жиловланган), “маломат қилувчи нафс” (табиий истаклардан қутилмаган, ўзини-ўзи тергаб турадиган), “ёмонликларга буюрувчи нафс” (жиловланмаган, ёвузликдан қайтмайдиган) кўринишлари ҳамда шаҳвоний нафс, ғазабий нафс ва нотиқа нафс қувватларининг инсон хулқини шакллантиришдаги аҳамияти ҳамда нафс касалликлари “сўз касаллиги” (фитна, ғийбат), “феъл касаллиги” (мақтаниш, манфаатпарастлик) ва “ҳол касаллиги” (маддоҳлик, мансабпарастлик)ни енгиш зарурати асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муҳйиддин ибн Арабий ижтимоий-фалсафий қарашларининг аҳамиятини очиб бериш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ибн Арабий илмий меросида марказий ўрин эгаллаган фалсафий, орифий, тасаввуфий муаммолар (борлиқ, билиш, Аллоҳнинг сифатлари, ахлоқ, инсон, табиат, макон ва замон) мутасаввифнинг “аш-Шайхул акбар” (Улуғ шайх) деб улуғланишига асос бўлгани ҳамда бу қарашларнинг Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишда жамиятда илм-маърифатни юксалтириш, ёш авлоднинг маънавий-ирфоний оламни бойитиш орқали мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, баркамол этиб тарбиялашдаги ўрнига доир илмий хулосалар ва янгиликлардан Ўзбекистон ислом сивиллизасияси марказининг 2021-2022-йиллар мутафаккирлар ҳаётига оид тарғибот материалларини тайёрлашда, жумладан “Жаҳон илм-фани тараққиёти ва сивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ қилиш ҳамда янги юксалиш давридаги ютуқларни тарғиб қилиш бўйича “Йўл харитаси”нинг ИИ. Маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бандида белгиланганвазиалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом сивиллизацияси марказининг 2023 йил 13 февралдаги 08-17/140-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда адолат муаммоларини холисона ёритишда, диний ва дунёвий илмларни уйғунликда ўрганиш, ёшларни юксак маънавиятли комил инсонлар қилиб тарбиялашда илмий манба бўлиб хизмат қилган;
Ибн Арабийнинг “Рисолаи вужудия” асаридаги “ваҳдатул вужуд” консепсиясининг борлиқ ва йўқлик, ўзликни англаш, мавжудликка оид моҳияти ҳамда вақт категориясининг миқдор билан боғлиқлиги (вақтнинг мавжудликдаги миқдорда намоён бўлиши), олам ҳаракатига диалектик алоқадорлиги, ҳаракатнинг муттасил янгиланиб туриши, доиравий ва абадий ҳаракат, ўтмиш ва келажак каби фалсафий хусусиятларига оид янгиликлар ва таклифлар Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан буюртма асосида диний таълим муассасалари учун тайёрланган “Тасаввуф”, “Фалсафа асослари” ўқув қўлланмаларининг мазмунига сингдирилган ҳамда Мир Араб олий мадрасасида диний соҳа ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курслари ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 22 февралдаги 02-03/1074-сон маълумотномаси). Натижада, чоп этилган нашрларнинг мазмунан бойишига ва малака ошириш курси тингловчиларининг дунёқарашини кенгайтиришга, диний таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари учун услубий тавсиялар ишлаб чиқишда методологик асос сифатида хизмат қилган;
мутасаввиф таълимотида илгари сурилган ирода эркинлигига доир инсон тақдири, Яратувчининг иродасига боғлиқлиги, эътиқодни танлаш, Аллоҳнинг раҳмати устунлиги каби ғояларининг толерантлик муҳитини шакллантиришдаги роли, сўфийлик ахлоқининг “ибодатул маъна” (маънавий ибодат), шариат қонун-қоидалари, шахсий тажриба ва малака, мақом (ҳаракатдан ҳаракатга ўтиш, тарк қилишдан тарк қилишга ўтиш, ҳаракатдан тарк қилишга ўтиш, тарк қилишдан ҳаракатга ўтиш) тамойиллари ҳамда ирфоний билишнинг горизонтал (маънавий қадрият, мафкура оралиғи) ва вертикал (маънавий камолот, бир сифатдан иккинчи сифатга ўтувчи маънавий етуклик) тамойилларининг нафсни тозалаш ва тарбиялашда ҳамда қалбни поклашдаги ўрнига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17-18 октябр кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларнинг 152-бандининг ижроси юзасидан “Ҳар бир вилоятга мос тарзда буюк аллома аждодларимиз илмий меросига бағишланган кичик ҳажмдаги, халқчил рисола ва қўлланмалар тайёрлаш” ва 156-157-бандлари “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида “сурхондарё тажрибаси”ни ишлаб чиқиш ижроси юзасидан “Буюк Термизийлар” рукни остида “Сўфи Оллоҳёр”, “Хожа Самандар Термизий”, “Адиб Собир Термизий” рисолалари мазмунига сингдирилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 9 мартдаги 01-07/35-сон маълумотномаси). Натижада, алломалар меросини чуқур тадқиқ этиш, Шарқда яратилган тасаввуфий манбаларни ўрганишда, ёшларни миллий-диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, буюк алломаларнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссасини миллий ва халқаро миқёсда оммалаштиришга хизмат қилган;
Ибн Арабийнинг «ал-Футуҳот ал-Маккийя” рисоласидаги замон категориясининг (вақтнинг миқдор билан боғлиқлиги, мавжудликдаги миқдорда намоён бўлиши, олам ҳаракатига диалектик алоқадорлиги, доиравий ва абадий ҳаракат) хусусиятлари сўфийликда “фақд” (вақтни йўқотмоқ) ва “важд” (вақтни ичида бўлиш, уни эгаллаш) ҳолларининг манбавий асоси эканлиги ҳамда замоннинг нисбийлиги, йўқликдан пайдо бўладиган, хаёлан чўзиладиган, шу ондан иборат белгилари ва вақтнинг қийматига доир илмий хулосалар ва умумлашмалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий-маданий жамоатчиликни кенг хабардор қилиш ҳамда каталоглар, албомлар, илмий-амалий материаллар базасини такомиллаштиришда, жумладан, марказ томонидан ВИИИ-ХВИ асрларда яшаган Шарқ алломаллари ва мутафаккирлари ҳақидаги тарихий маълумотларни ўз ичига олган “Ўрта аср Шарқ алломалари” энциклопедиясини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 26 январдаги 02/39-сон маълумотномаси). Натижада, Ибн Арабийнинг вақт тўгрисида илгари сурган ғоялари энциклопедияни илмий манбалар билан бойитишга хизмат қилган;
Муҳйиддин ибн Арабийнинг “комил инсон” (“ақли аввал”, “нафси аввал” “ақли кул”) консепсиясидаги нафснинг “иймонли нафс” (бўйсунувчан, тарбияланган, истаклари жиловланган), “маломат қилувчи нафс” (табиий истаклардан қутилмаган, ўзини-ўзи тергаб турадиган), “ёмонликларга буюрувчи нафс” (жиловланмаган, ёвузликдан қайтмайдиган) кўринишлари ҳамда шаҳвоний нафс, ғазабий нафс ва нотиқа нафс қувватларининг инсон хулқини шакллантиришдаги аҳамияти ҳамда нафс касалликлари “сўз касаллиги” (фитна, ғийбат), “феъл касаллиги” (мақтаниш, манфаатпарастлик) ва “ҳол касаллиги” (маддоҳлик, мансабпарастлик)ни енгиш заруратифа оид таклиф ва тавсиялардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом Ўзбекистон”, “Тил – миллат кўзгуси” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023 йил 1 февралдаги 01-04-26-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинламинг ушбу масалалар юзасидан керакли маълумотларни олиш имкониятини бериб, кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish