Sayt test rejimida ishlamoqda

Зойиров Эркин Халиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёқуб Чархийнинг фалсафий ва ижтимоий-сиёсий қарашлари”, 09.00.03 - Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Fal116.
Илмий маслаҳатчи: Наврўзова Гулчира Негматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08 рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Намозов Бобир Баҳриевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Каримов Сайимназар Каримович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Маҳмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ёқуб Чархий фалсафий ва ижтимоий-сиёсий қарашларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва комил инсонни тарбиялашдаги ролини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ёқуб Чархий илмий меросига оид хорижий ва маҳаллий тадқиқотлар асосида мутасаввифнинг ҳаёт йўлида сўфийлик илмидаги ворисийлик анъаналарига содиқ қолиш, қадрлаш ва кейинги авлодга етказиш масъулияти каби тамойиллар устуворлиги аниқланган ҳамда дунёқарашининг негизида Баҳоуддин Нақшбанднинг тушуниш ва тушунтириш (герменевтик) ва Алоуддин Атторнинг тасаввуфий ахлоқ назарияси методологик аҳамият касб этгани асосланган;
Ёқуб Чархийнинг “Рисолаи қудсия”, “Рисолаи ҳуроийя”, “Шарҳи Асмоул ҳусна” асарларида азалий ва ўткинчи, боқий ва фоний олам, табиат, инсон, маънавий борлиқ муаммолари вужуд олами ва адам олами (борлиқ ва йўқлик диалектикаси) асосида очиб берилгани ҳамда уларнинг Нақшбандия тариқатига хос “вуқуфи қалбий” рашҳаси, зикр одоби, ҳушёрлик, ғафлатдан уйғониш, “хуш дар дам” каби, Ибн Арабийнинг “ваҳдат ул-вужуд” назариясидаги қалб борлиғи, хуфия зикр каби ғоялари билан уйғунлиги далилланган;
мутасаввифнинг “Рисола дар маноқиб ва ақоид” асаридаги хон ва амалдорларнинг давлатни бошқаришда ўзига раво кўрганни бошқаларга раво кўриш, эзгулик ва олижаноблик, сахийлик, хушмуомалалилик, Ҳақ ва халқ ризолиги, одиллик ва саодат, маърифат ва илмпарварлик, раҳм-шафқат, фаросат ва басират каби ўнта шарт ва халқнинг ҳукмдор олдидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид ғояларнинг “инсон – жамият – давлат” принциплари асосида ижтимоий давлат барпо этишнинг халқпарвар давлат барпо этиш, адолат ва қонун устуворлигини, маънавий тараққиётни таъминлашга қаратилган мақсадларини амалга оширишдаги роли очиб берилган;
Ёқуб Чархийнинг “Тафсири Ёқуб Чархий” рисоласидаги инсон ахлоқи, фано, қалб поклигига эришиш воситалари, фаҳш ишлардан халос бўлиш каби ғояларнинг “Дил ба Ёру, даст ба кор” шиорининг инсонни жисман ва маънан камол топишида эзгулик ва меҳнацеварлик руҳида тарбиялашнинг меъёрдаги йўли ҳамда ғийбат, ёлғончилик, бахиллик, кибр, зинокорлик каби иллатларни бартараф этиш ва ҳалоллик, камтарлик, поклик каби фазилатларни шакллантириш, гўзал ахлоқ билан хулқланиш ҳамда камолотга эришишда ғоявий аҳамиятга эгалиги исботланган;
Ёқуб Чархийнинг тасаввуф пирларининг суҳбатлари ва устоз-шогирдлик ҳақидаги “Рисолаи унсия” рисоласида илгари сурилган кибр, манманлик, худбинлик каби шайтоний иллатларга қарши курашиш, нафсни тарбиялаш, илм-маърифатли бўлиш, таҳдид ва хавфлардан огоҳ бўиш, ғафлат уйқусидан бедорлик, ҳушёрлик руҳиятини шакллантириш каби қарашларининг ёш авлодни юксак фазилатли инсонлар қилиб тарбиялашда, “устоз-шогирд” тизимини жорий этишда, илм олишда муносиб, тажрибага эга бўлган устозни танлаш ҳамда Янги Ўзбекистонда таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришда манбавий асос сифатидаги аҳамияти очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёқуб Чархий фалсафий ва ижтимоий-сиёсий қарашларининг фалсафа тарихидаги аҳамиятини очиб бериш ҳамда ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашдаги ўрнини асослаб бериш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ёқуб Чархий илмий меросига оид хорижий ва маҳаллий тадқиқотлар асосида мутасаввифнинг ҳаёт йўлида сўфийлик илмидаги ворисийлик анъаналарига содиқ қолиш, қадрлаш ва кейинги авлодга етказиш масъулияти каби тамойиллар устуворлиги аниқланган ҳамда дунёқарашининг негизида Баҳоуддин Нақшбанднинг тушуниш ва тушунтириш (герменевтик) ва Алоуддин Атторнинг тасаввуфий ахлоқ назарияси методологик аҳамиятга эгалигига доир хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган КА-3-017+КА-5-002-сон “Ўзбекистон фалсафа тарихи (3 томлик ўзбек тилида) асарининг 2-томини нашрга тайёрлаш” (2017-2018 йй) мавзусидаги амалий илмий тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023 йил 20 майдаги 04/11-3239-сон маълумотномаси). Натижада, Ёқуб Чархий фалсафий ва ижтимоий-сиёсий қарашлари фалсафий таҳлилнинг диалектик, герменевтик, толерантлик асослари, объектив ва субъектив омиллари ҳамда уни илмий асосда ўрганишнинг компаративистик мезонларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ёқуб Чархийнинг “Рисолаи қудсия”, “Рисолаи ҳуроийя”, “Шарҳи Асмоул ҳусна” асарларида азалий ва ўткинчи, боқий ва фоний олам, табиат, инсон, маънавий борлиқ муаммолари вужуд олами ва адам олами (борлиқ ва йўқлик диалектикаси) асосида очиб берилгани ҳамда уларнинг Нақшбандия тариқатига хос “вуқуфи қалбий” рашҳаси, зикр одоби, ҳушёрлик, ғафлатдан уйғониш, “хуш дар дам” каби, Ибн Арабийнинг “ваҳдат ул-вужуд” назариясидаги қалб борлиғи, хуфия зикр каби ғоялари билан уйғунлигига доир назарий хулосалар ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан буюртма асосида диний таълим муассасалари учун тайёрланган “Тасаввуф”, “Фалсафа асослари” ўқув қўлланмаларининг мазмунига сингдирилган ҳамда Мир Араб олий мадрасасида диний соҳа ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курслари ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 22 февралдаги 02-03/1073-сон маълумотномаси). Натижада, чоп этилган нашрларнинг мазмунан бойишига ва малака ошириш курси тингловчиларининг дунёқарашини кенгайтиришга, диний таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари учун услубий тавсиялар ишлаб чиқишда методологик асос сифатида хизмат қилган;
мутасаввифнинг “Рисола дар маноқиб ва ақоид” асаридаги хон ва амалдорларнинг давлатни бошқаришда ўзига раво кўрганни бошқаларга раво кўриш, эзгулик ва олижаноблик, сахийлик, хушмуомалалилик, Ҳақ ва халқ ризолиги, одиллик ва саодат, маърифат ва илмпарварлик, раҳм-шафқат, фаросат ва басират каби ўнта шарт ва халқнинг ҳукмдор олдидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид ғояларнинг “инсон – жамият – давлат” принциплари асосида ижтимоий давлат барпо этишнинг халқпарвар давлат барпо этиш, адолат ва қонун устуворлигини, маънавий тараққиётни таъминлашга қаратилган мақсадларини амалга оширишга оид илмий янгилиги, назарий хулосалари, методологик ҳамда амалий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий-маданий жамоатчиликни кенг хабардор қилиш ҳамда каталоглар, албомлар, илмий-амалий материаллар базасини такомиллаштиришда, жумладан, марказ томонидан ВИИИ-ХВИ асрларда яшаган Шарқ алломаллари ва мутафаккирлари ҳақидаги тарихий маълумотларни ўз ичига олган “Ўрта аср Шарқ алломалари” энциклопедиясини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 26 январдаги 02/38-сон маълумотномаси). Натижада, Учинчи Ренессанс пойдеворининг маънавий асосларини мустаҳкамлашда мутасаввифнинг “Тафсири Ёқуб Чархий” рисоласи ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясидаги ижобий таъсирини ривожлантириш нашр этилган энциклопедиянинг мавзуларини илмий манбалар билан бойитишга хизмат қилган;
Ёқуб Чархийнинг “Тафсири Ёқуб Чархий” рисоласидаги инсон ахлоқи, фано, қалб поклигига эришиш воситалари, фаҳш ишлардан халос бўлиш каби ғояларнинг “Дил ба Ёру, даст ба кор” шиорининг инсонни жисман ва маънан камол топишида эзгулик ва меҳнацеварлик руҳида тарбиялашнинг меъёрдаги йўли ҳамда ғийбат, ёлғончилик, бахиллик, кибр, зинокорлик каби иллатларни бартараф этиш ва ҳалоллик, камтарлик, поклик каби фазилатларни шакллантириш, гўзал ахлоқ билан хулқланиш ҳамда камолотга эришишга оид илмий натижалар ҳамда амалий таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Ислом сивилизацияси маркази таркибидаги кутубхона ва архив қўлёзмалар фондларини бойтишда ҳамда Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом Бухоро”, “Нажот билимда” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда ва бевосита суҳбат жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази 2023 йил 14 февралдаги 08-17/141-сон ва Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023 йил 1 февралдаги 01-04-24-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларимизни турли хил таҳдид ва хавфлардан огоҳ этиш, ҳушёрлик руҳиятини шакллантиришда устознинг ўрни муҳим эканлиги, Ёқуб Чархийнинг тинчлик, барқарорлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро меҳр – оқибат, шафқат ва мурувват муҳитини қарор топтиришга қаратилган ушбу эзгу даъватлари телетомошабинларга ушбу масалалар юзасидан керакли маълумотларни олиш имкониятини бериб, кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини таъминлашга хизмат қилган;
Ёқуб Чархийнинг тасаввуф пирларининг суҳбатлари ва устоз-шогирдлик ҳақидаги “Рисолаи унсия” рисоласида илгари сурилган кибр, манманлик, худбинлик каби шайтоний иллатларга қарши курашиш, нафсни тарбиялаш, илм-маърифатли бўлиш, таҳдид ва хавфлардан огоҳ бўиш, ғафлат уйқусидан бедорлик, ҳушёрлик руҳиятини шакллантириш каби қарашларининг ёш авлодни юксак фазилатли инсонлар қилиб тарбиялашда, “устоз-шогирд” тизимини жорий этишда, илм олишда муносиб, тажрибага эга бўлган устозни танлаш ҳамда Янги Ўзбекистонда таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришда манбавий асос сифатидаги аҳамиятига оид илмий хулоса ва натижалардан Имом Термизий халқаро илмий – тадқиқот маркази томонидан буюртма асосида тайёрланган “Буюк Термизийлар” рукни остида “Сўфи Оллоҳёр”, “Хожа Самандар Термизий”, “Адиб Собир Термизий” ва “Мавлоно Ёқуб Чархий” рисолалари мазмунига сингдирилган (Имом Термизий халқаро илмий – тадқиқот марказининг 2023 йил 8 февралдаги 01-07/27-сон маълумотномаси) Натижада, Ёқуб Чархийнинг рисолаларида илгари сурилган инсон руҳий жиҳатдан боқий яшаши учун бу дунё ҳаётдан фойдаланиш услуби, илмий янгилиги, назарий хулосалари, методологик ҳамда амалий таклифларидан Имом Термизий халқаро илмий – тадқиқот марказининг илмий – амалий материаллар базасини такомиллаштиришда кенг хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish