Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанов Отабек Сахобиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Техника фанларини ўқитиш бўйича касбий  тайёргарликни пахта - тўқимачилик  кластерлари асосида инновацион ривожлантириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped2746.
Илмий раҳбар: Ходжиев Мухсин Таджиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.66.01.
Расмий оппонентлар: Қаюмов Абдул-малик Хамидович, техника  фанлари доктори, профессор; Асқарова Ўғилой Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мутахассисларнинг касбий  тайёргарлигини пахта - тўқимачилик  кластерлари асосида инновацион ривожлантириш ҳамда техника фанларини ўқитиш сифатини ошириш имкониятларини аниқлаш ҳамда баҳолаш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта-тўқимачилик кластерларига йўналтирилган таълим соҳасидаги инновацион ривожланиш таълим дастурларини ушбу тармоқ эҳтиёжлари ва имкониятлари билан уйғунлаштириш, маҳаллий иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда билимларни объектив реалликка муносабатини педагогик кибернетикага асосланган назария ва технологияларнинг интеграцион тизимга хос хусусиятларига кўра  аниқлаштирилган;
техника олийгоҳларида бўлажак муҳандисларнинг амалий ко'никмаларни ривожлантириш ва билимларни пахта то'қимачилик саноатида бевосита қо'ллашга қаратилган илмий тажрибалар ўзлаштириш даражаси орқали ифодаланган ўқув натижаларини тўла ташхислаш ва ўқитишда қайта такрорланиш имкониятини яратиш учун белгиланган ўқув мақсадини фаолиятли-мазмунли уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак техника йўналиши мутахассисларининг пахта-тўқимачилик кластерларининг салоҳияти ва эҳтиёжлари, шунингдек, таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш инновацион-информацион, методик-технологик каби компонентлари таълим сифати индикаторларининг мақсадли, тизимли, изчил, амалий ҳаракатларни ташкил этишга қаратилган кўрсаткичли-даражавий жиҳатларига устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
техника олийгоҳларида бўлажак муҳандисларнинг таълим, тўқимачилик, иқтисод ва бошқа тегишли соҳалардаги билимларни бирлаштириш, инновацион таълим дастурлари самарадорлигини баҳолаш усулларини яратиш ўқув жараёни прогностикаси,  эгалланган билимларни экспериментларга таққослаш йўли билан уларни текшириш, тажрибавий  тасдиқлаш, уйғунлаштириш каби интеллектуал коеффициентни интенсив аниқлаштиришга устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Техника олийгоҳларида бўлажак мухандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
пахта-тўқимачилик кластерларига йўналтирилган таълим соҳасидаги инновацион ривожланиш таълим дастурларини ушбу тармоқ эҳтиёжлари ва имкониятлари билан уйғунлаштириш, маҳаллий иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда билимларни объектив реалликка муносабатини педагогик кибернетикага асосланган назария ва технологияларнинг интеграцион тизимга хос хусусиятларига кўра  аниқлаштирилганлиги ҳамда техника олийгоҳларида бўлажак муҳандисларнинг амалий ко'никмаларни ривожлантириш ва билимларни пахта то'қимачилик саноатида бевосита қо'ллашга қаратилган илмий тажрибалар ўзлаштириш даражаси орқали ифодаланган ўқув натижаларини тўла ташхислаш ва ўқитишда қайта такрорланиш имкониятини яратиш учун белгиланган ўқув мақсадини фаолиятли-мазмунли уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид тавсиялар ИА-ОТ-107 рақамли “Истиқболли доривор Лйcиум барбарум (годжи) ўсимлиги интродуксияси ва унинг оналик уруғчилик плантацияларини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Гулистон давлат университетининг 2022 йил 6 майдаги 02/01-01-32-сон маълумотномаси) Натижада технологик операциялар технологик жараённинг таркибий қисмлари сифатида клистер воситасида таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш жараёни илмий-педагогик хамда илмий-методик муаммо эканлигини асослаш имкони яратилган;
бўлажак техника йўналиши мутахассисларининг пахта-тўқимачилик кластерларининг салоҳияти ва эҳтиёжлари, шунингдек, таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш инновацион-информацион, методик-технологик каби компонентлари таълим сифати индикаторларининг мақсадли, тизимли, изчил, амалий ҳаракатларни ташкил этишга қаратилган кўрсаткичли-даражавий жиҳатларига устиворлик бериш асосида такомиллаштирилганлиги ҳамда техника олийгоҳларида бўлажак муҳандисларнинг та'лим, то'қимачилик, иқтисод ва бошқа тегишли соҳалардаги билимларни бирлаштириш, инновацион таълим дастурлари самарадорлигини баҳолаш усулларини яратиш ўқув жараёни прогностикаси,  эгалланган билимларни экспериментларга таққослаш йўли билан уларни текшириш, тажрибавий  тасдиқлаш, уйғунлаштириш каби интеллектуал коеффициентни интенсив аниқлаштиришга устиворлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига оид тавсиялар ИА-ОТ-107 рақамли “Истиқболли доривор Лйcиум барбарум (годжи) ўсимлиги интродуксияси ва унинг оналик уруғчилик плантацияларини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Гулистон давлат университетининг 2022 йил 6 майдаги 02/01-01-32-сон маълумотномаси) Натижада бўлажак техника йўналиши мутахассисларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методлари ва ёндашувларини аниқлашга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish