Sayt test rejimida ishlamoqda

Чориева Дилором Абдумуминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда маданият соҳаси бошқарув тизими тарихи (Маданият вазирлиги фаолияти мисолида, 1991–2016-йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tar207.
Илмий маслаҳатчи: Мустафаева Нодира Абдуллаевна тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Исмаилова Жаннат Хамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2016 йилларда Ўзбекистоннинг маданият соҳаси бошқарув тизими тарихини Маданият вазирлиги фаолияти мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда бадиий ижод, театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва бадиий ҳаваскорлик санъатини сақлаб қолиш ва ривожлантириш, маданият соҳасининг мазкур йўналишларида бадиий ва амалий ижодий жамоалар, ҳаваскорлик гуруҳларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши учун қулай шарт-шароит яратишга эътибор қаратилганлиги, бу борада қабул қилинган қарорлар қабул қилиниши натижасида самарадорликка эришилганлиги, белгиланган вазифаларни бажаришда Маданият вазирлигининг мувофиқлаштирувчилик ва етакчилик роли муҳим бўлганлиги очиб берилган;
мустақилликнинг илк йилларида маданият соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар тайёрлашда иқтисодий қийинчиликлар, олий таълим муассасаларига берилган квоталарнинг камлиги туфайли бир қатор муаммолар вужудга келганлиги, уларни бартараф этиш мақсадида Маданият вазирлиги тасарруфидаги мавжуд ўқув юртларининг фаолияти такомиллаштирилганлиги ва янги турдагиларини таъсис этилиши соҳада кадрларга бўлган эҳтиёжни қондиришда муҳим омил бўлганлиги далилланган;
1991-2016 йилларда кутубхоналар фаолиятини ташкил этиш, китоблар фондини шакллантиришда масъулияцизлик ва белгиланган топшириқлар моҳиятини тўлиқ англамаган ҳолда ёндашилганлиги туфайли маълум қимматга эга бўлган асарларнинг йўқ қилинганлиги ва музейлар фаолиятини ташкил қилишда замонавий талаблар эътиборга олинмаганлиги, уларнинг туристик фирмалар билан алоқасига етарли эътибор берилмаганлиги, шунга қарамай, тарихий ва маданий қадриятларни сақлаш ва ўрганишни таъминлайдиган маскан сифатида аҳолига ижтимоий-маданий хизмат кўрсатганлиги, музейларга ташриф буюрувчилар сони йилдан-йилга ортиб борганлиги далилланган;
мамлакатда олиб борилган маданият соҳасидаги давлат сиёсати халқаро маданий алоқаларни ривожланишига, маданиятлар алмашинувига, ўзбек маданиятининг жаҳон маданий жараёнларида жадал интеграциялашувига ва тарғиботига хизмат қилганлиги, бу орқали Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан дипломатик алоқаларнинг мустаҳкамланишида маданий ва халқ дипломатияси ривожига катта ҳисса қўшилганлиги асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлардан:
Ўзбекистонда бадиий ижод, театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва бадиий ҳаваскорлик санъатини сақлаб қолиш ва ривожлантириш, маданият соҳасининг мазкур йўналишларида бадиий ва амалий ижодий жамоалар, ҳаваскорлик гуруҳларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши учун қулай шарт-шароит яратишга эътибор қаратилганлиги, бу борада қабул қилинган қарорлар қабул қилиниши натижасида самарадорликка эришилганлиги, белгиланган вазифаларни бажаришда Маданият вазирлигининг мувофиқлаштирувчилик ва етакчилик роли муҳим бўлганлиги ҳамда мустақилликнинг илк йилларида маданият соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар тайёрлашда иқтисодий қийинчиликлар, олий таълим муассасаларига берилган квоталарнинг камлиги туфайли бир қатор муаммолар вужудга келганлиги, уларни бартараф этиш мақсадида Маданият вазирлиги тасарруфидаги мавжуд ўқув юртларининг фаолияти такомиллаштирилганлиги ва янги турдагиларини таъсис этилиши соҳада кадрларга бўлган эҳтиёжни қондиришда муҳим омил бўлганлиги каби натижалардан Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказнинг 2018–2020-йилларда бажарилган “ПЗ-20170928749 - Ўзбекистоннинг мустақилликка эришишининг тарихий шарт-шароитлари: ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий омиллар” номли лойиҳадаги “Ўзбекистон мустақиллиги арафасида ва мустақилликнинг дастлабки йилларида маданий ҳаёт” бобини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 18-майдаги  3/1255-1068 сонли маълумотномаси). Бу Маданият вазирлигининг 1991–2016-йиллардаги фаолияти унинг тасарруфидаги маданият муассасаларига доир  архив ҳужжатлари асосида ўрганилган таҳлилий маълумотлар мазкур лойиҳа мазмунини бойитишга хизмат қилган;
1991-2016 йилларда кутубхоналар фаолиятини ташкил этиш, китоблар фондини шакллантиришда масъулияцизлик ва белгиланган топшириқлар моҳиятини тўлиқ англамаган ҳолда ёндашилганлиги туфайли маълум қимматга эга бўлган асарларнинг йўқ қилинганлиги ва музейлар фаолиятини ташкил қилишда замонавий талаблар эътиборга олинмаганлиги, уларнинг туристик фирмалар билан алоқасига етарли эътибор берилмаганлиги, шунга қарамай, тарихий ва маданий қадриятларни сақлаш ва ўрганишни таъминлайдиган маскан сифатида аҳолига ижтимоий-маданий хизмат кўрсатганлиги, музейларга ташриф буюрувчилар сони йилдан-йилга ортиб борганлиги ҳамда мамлакатда олиб борилган маданият соҳасидаги давлат сиёсати халқаро маданий алоқаларни ривожланишига, маданиятлар алмашинувига, ўзбек маданиятининг жаҳон маданий жараёнларида жадал интеграциялашувига ва тарғиботига хизмат қилганлиги, бу орқали Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан дипломатик алоқаларнинг мустаҳкамланишида маданий ва халқ дипломатияси ривожига катта ҳисса қўшилганлиги асосланганлиги юзасидан материаллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу” рукни кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 25-майдаги 02-32-23 сон, 2023-йил 25-майдаги 02-32-23-сон маълумотномалари). Маданият вазирлигига тегишли марказлар, боғлар, кутубхона ва бадиий жамоаларнинг ҳолати, улар фаолиятидаги мавжуд муаммолари каби илмий-назарий хулосалар кўрсатувнинг оммабоплигини таъминлашга ҳисса қўшган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish