Sayt test rejimida ishlamoqda

Габриелян Софя Ивановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Европа давлатларининг Эрондаги ташқи-сиёсий рақобати тарихи: геоиқтисодий жиҳатлар (ХИХ аср охири – ХХ аср бошлари)”, 07.00.03 – Жаҳон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2022.4.DSc/Tar161.
Илмий маслаҳатчи: Кобзева Олга Петровна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Тар.26.03.
Расмий оппонентлар: Нуриддинов Эркин Зухриддинович, тарих фанлари доктори, профессор; Рахимов Мирзохид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор; Турсунова Раъно Юсуповна, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Европа давлатларининг Эрондаги ташқи сиёсий рақобатининг геоиқтисодий жиҳатлари тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ асрнинг бошларида Германиянинг Ўрта Шарқда мустамлакаларни қўлга киритишга интилиши “Катта ўйин”нинг асосий сиёсий иштирокчилари Буюк Британия ва Россияни яқинлашишига имкон яратгани, бу эса, ўз навбатида, 1907 йилги конвенсияни имзолаш бўйича музокакараларининг бошланишига олиб келганлиги ҳамда инглиз-рус шартномасини ишлаб чиқишда Туркистон генерал-губернаторлиги маъмурияти конвенсия лойиҳасининг Афғонистонга тегишли қисми бўйича муҳим тавсиялар берганлиги далилланган;
Буюк Британия ва Россиянинг сиёсий доиралари ўз мақсадларига эришиш учун Эрон ҳукуматини сиёсий тузоққа илинтириб, қирол саройини нақд субсидиялар, ссудалар билан таъминлаб, йирик амалдорларга пора бериб, Қожарларга босим ўтказгани, “олтин (моллиявий) игна” сиёсатининг қўлланиши эса Эроннинг жанубий, шимолий ва бетараф зоналарида Россия ва Англия монополиясининг ўрнатилишига олиб келганлиги исботланган;
хорижий банклар Эроннинг молиявий қийинчиликларидан фойдаланиб, Форс кўрфазининг божхона даромадларини юқори фоизли катта кредитлар эвазига ўтказишни талаб қилиши оқибатида Эроннинг иқтисодий асоратга солинишига олиб келган механизмлар очиб берилган;
Европа давлатлари томонидан тақдим қилинган Трансерон ва Бағдод темир йўлларини қуриш лойиҳалари, биринчи навбатда, Эрон ва Усмонийлар империясида ўзининг геосиёсий таъсирини ўрнатиш мақсадини кўзлагани, бу эса Ўрта Шарқда кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб, охир-оқибат Эронда темир йўл қурилиши хорижий давлатларнинг сезиларли аралашуви туфайли узоқ йиллар давомида қонун билан тақиқланганлиги аниқланган;
Буюк Британия, Россиянинг Эрондаги иқтисодий ва сиёсий ҳукмронлиги, имтиёзлар ва монополиялар учун курашда хорижий банклар ва йирик компаниялар ўртасидаги иқтисодий рақобатнинг кескин кучайиши Эроннинг қарам давлатга айлантириб, мамлакатни сиёсий ва геоиқтисодий таъсир зоналарига бўлиш учун дипломатик курашни барҳам топишига олиб келганлиги тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Европа давлатларининг Эрондаги ташқи-сиёсий рақобати тарихи: геоиқтисодий жиҳатлар (ХИХ аср охири – ХХ аср бошлари) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ХХ асрнинг бошларида Германиянинг Ўрта Шарқда мустамлакаларни қўлга киритишга интилиши “Катта ўйин”нинг асосий сиёсий иштирокчилари Буюк Британия ва Россияни яқинлашишига имкон яратгани, бу эса, ўз навбатида, 1907-йилги конвенсияни имзолаш бўйича музокараларнинг бошланишига олиб келганлиги ҳамда инглиз-рус шартномасини ишлаб чиқишда Туркистон генерал-губернаторлиги маъмурияти конвенсия лойиҳасининг Афғонистонга тегишли қисми бўйича маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари музейи экспозицияларини, хусусан, “ХИХ асрда Марказий Осиё, Афғонистон ва Эронда темир йўл қурилиши тарихи”, “Хорижий имтиёзлар ва Шарқдаги монополиялар”, “Туркистон генерал-губернаторлиги маъмуриятининг Эрон, Афғонистон ва Тибетда таъсир доираларини чегаралаш тўғрисидаги 1907-йилдаги конвенсиянинг имзоланиши доирасидаги фаолияти” бойитишга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022-йил 9-ноябрдаги 10/2113-сон маълумотномаси). Натижада музейга ташриф буюрувчиларнинг Европа давлатларининг мустамлакачилик сиёсати ва ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Европа мамлакатлари ўртасидаги Эрондаги рақобатининг асосий геоиқтисодий жиҳатлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш имконини берган;
Буюк Британия ва Россиянинг сиёсий доиралари ўз мақсадларига эришиш учун Эрон ҳукуматини сиёсий тузоққа илинтириб, қирол саройини нақд субсидиялар, ссудалар билан таъминлаб, йирик амалдорларга пора бериб, Қожарларга босим ўтказгани, “олтин (молиявий) игна” сиёсатининг қўлланиши эса Эроннинг жанубий, шимолий ва бетараф зоналарида Россия ва Англия монополиясининг ўрнатилишига олиб келганлигига оид материаллар “Олтин мерос” халқаро хайрия жамоат фондининг қатор дастурларини амалга оширишда фойдаланилган (“Олтин мерос” халқаро хайрия жамоат фондининг 2023-йил 16-январдаги 01-5-16/01-23-сон маълумотномаси). Натижалар Россия ва Англияни мустамлакачилик сиёсати ҳамда ўзаро рақобатини очиб беришга хизмат қилган;
хорижий банклар Эроннинг молиявий қийинчиликларидан фойдаланиб, Форс кўрфазининг божхона даромадларини юқори фоизли катта кредитлар эвазига ўтказишни талаб қилиши оқибатида Эроннинг иқтисодий асоратга солинишига олиб келганлигига оид маълумотлар ва илмий хулосалар Ўзбекистон хотин-қизлар олимлари уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон хотин-қизлар “Олима” уюшмасининг 1-А 158/230.2023.1.04-сон маълумотномаси). Натижада мустамлакачи давлатларнинг сиёсати натижасида бир қатор давлатлар, жумладан Эронга салбий таъсири очиб берилган;
Европа давлатлари томонидан тақдим қилинган Трансерон ва Бағдод темир йўлларини қуриш лойиҳалари, биринчи навбатда, Эрон ва Усмонийлар империясида ўзининг геосиёсий таъсирини ўрнатиш мақсадини кўзлагани, бу эса Ўрта Шарқда кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб, охир-оқибат Эронда темир йўл қурилиши хорижий давлатларнинг сезиларли аралашуви туфайли узоқ йиллар давомида қонун билан тақиқланганлигига ҳамда Буюк Британия, Россиянинг Эрондаги иқтисодий ва сиёсий ҳукмронлиги, имтиёзлар ва монополиялар учун курашда хорижий банклар ва йирик компаниялар ўртасидаги иқтисодий рақобатнинг кескин кучайиши Эроннинг қарам давлатга айлантириб, мамлакатни сиёсий ва геоиқтисодий таъсир зоналарига бўлиш учун дипломатик курашни барҳам топишига олиб келганлиги бўйича илмий натижалар оммавий ахборот воситалари, жумладан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Ҳақиқат чорраҳасида” кўрсатуви учун бир нечта сенарийлар тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси давлат унитар корхонаси, “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 10-феврал 02-30-218-сон маълумотномаси). Натижалар Ўрта Шарқ ва Марказий Осиёдаги Европа қарама-қаршиликлари тарихи ҳақидаги тушунчани кенгайтиришга ва ХИХ-ХХ-асрларнинг охирларида “Катта ўйин”нинг турли геоиқтисодий ва геосиёсий жиҳатларини ёритишда ёшларни ватанпарварлик, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish