Sayt test rejimida ishlamoqda

Жамолова Дилноза Муйидиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Туркистон ва Шарқ мамлакатлари тараққийпарварларининг ўзаро алоқалари (ХИХ аср охири – ХХ асрнинг биринчи чораги), 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Tar253.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03.
Илмий раҳбар: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Дилором Бобожоновна Бобожонова, тарих фанлари доктори, профессор; Бахтиёр Ваҳапович Ҳасанов, тарих фанлари доктори, профессор; Абдулла Нуритдинович Расулов, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХИХ аср охири – ХХ асрнинг биринчи чорагида Туркистон ва Шарқ мамлакатлари тараққийпарварларининг ўзаро алоқалари тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
Туркистонда Россия империяси мустамлакачилик зулмининг кучайиши, давлат бошқаруви тартибларининг эскирганлиги, маориф соҳасининг ислоҳотга муҳтожлиги минтақада жадидчилик ҳаракатининг вужудга келишига ҳамда уларнинг Шарқ мамлакатлари тараққийпарварлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишига сабаб бўлгани аниқланган;
“Тарбияи атфол”, “Жамияти имдодия” каби хайрия жамиятлари ёрдамида Истанбул, Уфа, Қозонда таҳсил олиб қайтган ёшлар онгига Усмонли турк султонлиги ҳамда Россиянинг мусулмон ўлкаларидаги замонавийлик, ислоҳотчиликнинг Туркистондаги жадидчилик ҳаракатига таъсири ва тараққийпарварларнинг жамиятини қолоқликдан чиқариш йўлидаги ҳаракатлари (янги усул мактаблари очиш, миллий матбуот ва театрга асос солиш) очиб берилган;
Абдурауф Фитрат, Ҳамидхўжа Меҳрий, Усмон Хўжа ва Отаулла Хўжалар бошчилигида Истанбулда ташкил қилинган “Бухоро таъмими маориф жамияти” ҳомийлигида Бухоро ва Туркистондан борган ёшлар учун мактаб ташкил қилингани ва ушбу мактабни тугатган ёшларнинг Истанбул, Бурса, Кастумана шаҳарларида олий таълим олишлари таъминлангани очиб берилган;
Туркистон жадидлари томонидан “Муаллимлар жамияти”, “Турон”, “Иттиҳоди тараққий”, “Тараққийпарвар” каби ижтимоий ва сиёсий жамиятлар фаолияти Эрон, Афғонистон, Миср ҳамда Ҳиндистон тараққийпарварларининг давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, мустамлакачиликка қарши кураш учун жипслашиш, тил ва дин бирлигини сақлаб қолишга оид қарашлари асосида йўлга қўйилганлиги аниқланган;
қрим-татар маърифатпарвари Исмоилбек Ғаспарали ҳамда Туркистон жадидлари етакчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий тавсияномалари асосида Истанбулдаги “Ҳилоли аҳмар” жамияти Туркистон ёшларининг Миср, Ҳижоз ва бошқа давлатларда таълим олишларига кўмак бергани очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркистон ва Шарқ мамлакатлари тараққийпарварларининг ўзаро алоқалари (ХИХ аср охири – ХХ асрнинг биринчи чораги) тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Туркистонда Россия империяси мустамлакачилик зулмининг кучайиши, давлат бошқаруви тартибларининг эскирганлиги, маориф соҳасининг ислоҳотга муҳтожлиги минтақада жадидчилик ҳаракатининг вужудга келишига ҳамда уларнинг Шарқ мамлакатлари тараққийпарварлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишига сабаб бўлгани ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканали кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 3-октябрдаги 06-28-1802-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар кўрсатувлар мазмунини мукаммаллаштиришга, илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилган;
“Тарбияи атфол”, “Жамияти имдодия” каби хайрия жамиятлари ёрдамида Истанбул, Уфа, Қозонда таҳсил олиб қайтган ёшлар онгига Усмонли турк султонлиги ва Россиянинг мусулмон ўлкаларидаги замонавийлик, ислоҳотчиликнинг таъсири ва унинг натижасида Туркистон жамиятини қолоқликдан чиқариш йўлидаги ҳаракатлари (янги усул мактаблари очиш, миллий матбуот ва театрга асос солиш) ҳамда Абдурауф Фитрат, Ҳамидхўжа Меҳрий, Усмон Хўжа ва Отаулла Хўжалар бошчилигида Истанбулда ташкил қилинган “Бухоро таъмими маориф жамияти” ҳомийлигида Бухоро ва Туркистондан борган ёшлар учун мактаб ташкил қилингани ва ушбу мактабни тугатган ёшларнинг Истанбул, Бурса, Кастумана шаҳарларида олий таълим олишлари таъминлангани ҳақидаги маълумотлардан Республика маънавият ва маърифат марказининг тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 6-июлдаги 02-15/649-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғояси асосида маънавий-маърифий тарғибот самарадорлигини ошириш, ёшларни Ватанга муҳаббат, маънавий меросимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларини илмий-методик ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашга хизмат қилган;
Эрон, Афғонистон, Миср ва Ҳиндистон тараққийпарварларининг давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, мустамлакачиликка қарши кураш учун жипслашиш, тил ва дин бирлигини сақлаб қолишга оид қарашлари асосида Туркистон жадидлари томонидан “Муаллимлар жамияти”, “Турон”, “Иттиҳоди тараққий”, “Тараққийпарвар” каби ижтимоий ва сиёсий жамиятлар фаолияти йўлга қўйилганлиги; қрим-татар маърифатпарвари Исмоилбек Ғаспарали ҳамда Туркистон жадидлари етакчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий тавсияномалари асосида Истанбулдаги “Ҳилоли аҳмар” жамияти Туркистон ёшларининг Миср, Ҳижоз ва бошқа давлатларда таълим олишларига кўмак бергани ҳақидаги илмий хулосалардан Тарих институтининг 03-05-сонли “Жадид.уз” электрон платформасини яратиш мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 8-майдаги 3/1255-973-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Туркистон ва Шарқ мамлакатлари тараққийпарварлари ўртасидаги алоқаларни бирламчи манбалар асосида чуқурроқ ёритиб беришга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish