Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Рахматулло Умаралиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ирригация эрозиясига қарши курашда эгатларда сув сарфи миқдорини ўлчаш мосламаси самарадорлигини аниқлаш», 06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Qx224.

Илмий раҳбар: Мирзажонов Қирғизбой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Хамидов Мухаммадхон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Норқулов Усмон, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр унверситетининг Андижон филиали.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ирригация эрозиясига учрайдиган тупроқларда, ғўзани суғоришда эгатларда сувни тежаш, эрозияга қарши курашда суғориш мосламаси самарадорлигини аниқлаш, сув сарфи, эрозион жараёнларни камайтириш, тупроқ унумдорлигини сақлаб, мўл ва сифатли пахта ҳосили етиштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ирригация эрозиясига учрайдиган тупроқларда, ғўзани суғоришда ҳар-бир эгатга мақбул сувни ўлчаб берадиган мосламанинг назарий асослари ишлаб чиқилган ва ғўзани суғоришда сув сарфини тежаш, ҳар бир эгатга мақбул сув сарфи миқдорини ўлчайдиган мосламанинг самарадорлиги аниқланган;

ғўзанинг сувга бўлган талабини аниқлашда анъанавий усул билан бирга рефрактометрда ғўза барги ҳужайра шираси концентрациясини аниқлаш усули орқали сувга бўлган физиологик талаби аниқланган;

ирригация эрозиясига учраган тупроқларда, ғўзани суғоришда анъанавий суғориш усулига нисбатан ресурстежамкор суғориш усули, яъни суғориш мосламаси орқали суғорилганда, тупроқнинг унумдор қатламининг сақланиши ҳамда сув сарфининг камайиши аниқланган;

ирригация эрозиясига учраган тупроқларда ғўза суғориш мосламаси орқали суғорилганда атроф-муҳитнинг зарарли агрохимикатлар билан ифлосланишининг камайишига эришилиб, ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши, ҳосилдорлиги ҳамда тола сифатига таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ирригация эрозиясига қарши курашда эгатларда сув сарфи миқдорини ўлчаш мосламаси самарадорлигини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

эгатга бериладган сув сарфини аниқлашда «Эгатларда сув сарфи миқдорини ўлчаш мосламаси» учун Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (№FAP 01176, 28.02.2017). Бунинг натижасида ирригация эрозиясига учраган майдонларда эрозион жараёнларни камайтириш, суғориш сувидан самарали фойдаланиш, ғўзадан юқори ва сифатли пахта ҳосили олишда ишланма сифатида хизмат қилган;

ирригация эрозиясига учрайдиган тупроқларда суғориш сувидан самарали фойдаланишда эгатларда сув сарфи миқдорини ўлчаш мосламаси Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманидаги «Абдували Мухриддин Агро» фермер хўжалигининг 10 гектар пахта майдонида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 21 февралдаги 02/20-556-сон маълумотномаси). Мазкур суғориш мосламаси қўлланилганда анъанавий суғориш усулига нисбатан гектаридан 800 м3 гача сув тежалишига эришилган;

нишаблиги турлича, айниқса рельефи нотекис бўлган ерларда ғўзани эгатлаб суғоришда эгатларда сув сарфи миқдорини ўлчаш мосламаси Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманидаги «Абдували Мухриддин Агро» фермер хўжалигининг 10 гектар пахта майдонида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 21 февралдаги 02/20-556-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида фермер хўжалигида гектаридан қўшимча 4–5 центнер пахта ҳосили олинган ва рентабеллик даражаси 17–20 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish