Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанова Феруза Аъзамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Исажон Султон ҳикояларида фолклоризм ва мифопоетик талқин», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Fil488.
Илмий раҳбар: Қобилова Зебохон Бакировна филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Фил.05.02.
Расмий оппонентлар: Эшонқулов Жаббор Солиевич, филология фанлари доктори, профессор; Тожибоева Муқаддасхон Абдираҳимовна,  филология фанлари доктори, профессор.
 Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади Исажон Султон ҳикояларидаги фолклоризмларнинг асар бадииятидаги ўрни, поетик вазифалари,  фолклор элементларидан фойдаланишда ёзувчи маҳорати ва мифопоетик талқин имкониятларини  ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Исажон Султон бадиий услубининг ўзига хослиги қаҳрамоннинг хатти -ҳаракатлари замирига сингдирилган ёпиқ  ва персонаж нутқида дуо, олқиш каби очиқ ҳолдаги фолклоризмларни қўллашда, халқ мақол ва маталлари, юмуқ иборалари каби оддий; аналитик, синтезлашган ва стилизация характеридаги мураккаб фолклоризмлардан фойдаланишда кўриниши асосланган;
     Исажон Султон ҳикояларида мифологемалар авлиё, хазинабон, дев, пари, жин каби образлар; қўриқчи, балиқ, оқ илон сингари рамз-тимсоллар; Эрам боғИ, Тилсим тоғи, дарё, чойхона каби макон тасвирида намоён бўлиши ва ёзувчининг улардан қаҳрамон характери, унинг психологик ҳолатларини тасвирлашда, халқнинг миллий руҳини акс эттиришда фойдаланиш маҳорати очиб берилган;
    Исажон Султоннинг “Қўриқчи”, “Манзил”, “Хазинабон”, “Шамолли кеча”, “Авлиё”, “Отамга нимадир бўлди”, “Турмуш”, “Қисмат”  каби ҳикояларида   сафар, синов, хотирлаш, зиёрат,  туш, ўгай она, ўзга олам мотивлари нафақат    сюжет тизими ривожини таъминловчи восита, балки асар ғоясини очилишида хизмат қилувчи  ўзига хос поетик вазифани бажарганлиги далилланган;  
    ёзувчининг ҳикояларида  эртак, ривоят, афсона, достон жанрларига хос мотив ва сюжетлар стилизацияси, полбос, катоблепас сингари мифологик образлар трансформацияси, сунингдек, диний - эътиқодий қарашларга асосланган мифологизмлар яққол намоён бўлганлиги ва улар адиб  дунёқарашини ифодаловчи, эстетик идеалини гавдалантирувчи восита сифатида кўриниши асосланган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
ёзувчи услубининг ўзига хослиги оддий ва мураккаб фолклоризмлардан фойдаланишда, асар сюжетида фолклоризмларнинг очиқ ва ёпиқ ҳолда қўллашда кўриниши ҳақидаги хулосалардан  Ўзбекистон Ёзувчилар  уюшмаси қошидаги наср бўлими йиғинларида  ёш  ижодкорларга   ўтилган  маҳорат  дарсларида,  шунингдек,  ижодий семинарларда ўқилган маърузаларда фойдаланилган.  (Ўзбекистон  Ёзувчилар  уюшмасининг  2023-  йил 25 июлдаги  01-03/888-сон маълумотномаси). Натижада ёш қаламкашларнинг фолклор ва ёзма адабиёт ҳақидаги билимлари кенгайган, Исажон Султон ижодий лобараторияси хусусидаги билимлари ошган, семинарларнинг илмий-оммабоплиги  таъминланган;
адиб ҳикояларида мифологемалар макон тасвирида, рамз-тимсол, образларда намоён бўлиши ва  афсона, ривоят ва мифларнинг асардаги поетик ўрни ҳамда адибнинг фолклоризмлардан фойдаланишдаги ўзига хос услубига доир илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали “Бедорлик”, “Адабий жараён”,  номли эшиттиришлари  (2019-2022  йиллар) ссенарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2023 йил 24 июлдаги 04-36- 1127-сонли маълумотномаси). Натижада, эшиттиришлар илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнинг илмий-маърифий савияси ошган;
фолклор ва мумтоз адабиёт муносабати ҳақидаги кузатишлар, ёзувчи асарларида намоён бўладиган фолклор мотивлари, тимсоллари, сюжетлари ва уларнинг ҳикоя жанри табиатига таъсири юзасидан чиқарилган хулосалардан АЛ-322103020  рақамли “Қўқон адабий муҳити ижодкорлари ҳаёти ва ижоди бўйича веб-сайт ва электрон платформа яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган. (Қўқон ДПИнинг 2023 йил 24 июлдаги №20  сонли маълумотномаси). Натижада, платформа янги ва қизиқарли маълумотлар билан бойитилиб, фойдаланувчиларга қулайлик яратилган;
 ҳикоялардаги мифопоетик талқин орқали маънавий меросимизни тиклаш, сақлаб қолиш ва унинг энг яхши намуналарини келгуси авлодга етказиш асосий ғояга айланганлиги ҳақидаги хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022- 2023- йилларда  ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган.  (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2023 йил 24 июлдаги №309 сонли маълумотномаси). Натижада, тарғибот анжуманларининг илмий-маърифий жиҳатдан ўзига хослиги ортишига, бадиий адабиётнинг тарбия воситаси сифатидаги аҳамиятини очиб беришга эришилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish