Sayt test rejimida ishlamoqda

Тюкмаева Аида Маратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Фалсафий матнларни талқин қилишнинг умумий назарияси сифатидаги герменевтиканинг консептуал-методологик жиҳатлари”, 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fal887.
Илмий раҳбар: Шермуҳамедова Нигинахон Арслоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, ДСc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Билалов Мустафа Исаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Иззетова Эмине Мустафаевна фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Тиббиёт Академияси
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фалсафий матнларни умумий талқин қилиш назарияси сифатида гуманитар фанларнинг консептуал аппаратининг фундаментал детерминантларини герменевтик ва консептуал-методологик жиҳатларини асослашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
герменевтиканинг фалсафий матнларни компаравистик талқин этишнинг механизми сифатидаги методологик аҳамиятини тушуниш сабабли турли фалсафий ғояларни репрезентатсияси ва семантик-семиологик жиҳатларини фалсафий талқин қилиш зарурлиги асосланган;
фалсафий матнларни тушунишнинг методологик инструменти сифатида намоён бўлувчи  ижтимоий гуманитар фанларнинг герменевтик корпусидаги лингвистик бурилиш сабабли фикр маъносини тушунтириш зарурлиги очиб берилган;
герменевтик муолажалар моҳиятида ётувчи белги-символлар тизими маʼнолари талқинининг нафақат мантиқий ратсионал, балки ирратсионал интуитив воситалар билан боғлиқ жараёнлар диалектикасининг гносеологик жиҳатлари очиб берилган;
  тушунишнинг поливариативлиги (кўпмаънолиги) талқин қилишнинг белгили-символик тизимлар интерсубективлиги доирасида намоён бўлувчи герменевтик дискурс майдони сифатида кенгайиши метафизик тафаккур услубининг қарама қаршиси эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фалсафий матнларни шарҳлашнинг умумий назарияси сифатида герменевтиканинг контсептуал ва услубий жиҳатларини ўрганишга оид олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
  герменевтиканинг фалсафий матнларни қиёсий талқин қилиш механизми сифатидаги услубий аҳамияти унинг турли фалсафий матнларни ифодалашда, семантик ва семиотик жиҳатларни таҳлил қилишда намоён бўлишига оид хулосалардан ёшлар билан ишлаш агентлиги фаолиятини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 1-мартдаги 3-18-21-534-сон маълумотномаси). Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг турли тарғибот ишларида, ёшларнинг бадиий-фалсафий, илмий матнларининг маъносини тушуниш, таржима қилинган матнланинг талқинида матн муаллифининг мақсадини интуитив тарзда англаш, диолог жараёнида оғзаки нутқни маъноли ифодалаш маҳоратини ўрганишда фойдаланилган.
ижтимоий гуманитар фанларнинг герменевтик корпусидаги лингвистик бурилишнинг фалсафий матнларни тушунишнинг методологик инструменти сифатида эпистемологик восита эканлигига оид хулосалардан Республика ёшлар жамғармаси ёшлари билан тадбирлар ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Келажак жамғармаси 2023 йил 1 мартдаги 04-13/174-сон маълумотномаси). Натижалар, Ўзбекистон Республикаси Келажак жамғармасининг турли тарғибот ишларида, келажак авлоднинг фалсафий, илмий матнларининг маъносини тушуниш, таржима қилинган матнланинг талқинида матн муаллифининг мақсадини интуитив тарзда англаш, диолог жараёнида оғзаки нутқни маъноли ифодалаш маҳоратини ўрганишда фойдаланилган.
герменевтик муолажалар моҳиятида ётувчи  белги-символлар тизими маʼнолари талқинининг нафақат мантиқий ратсионал, балки ирратсионал интуитив воситалар билан боғлиқ  гносеологик жиҳатлари очиб беришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2023 йил 2-мартдаги 04-13/173-сонли маълумотномаси). Натижалар ёшларнинг фалсафий, илмий матнларининг маъносини тушуниш, таржима қилинган матнланинг талқинида матн муаллифининг мақсадини интуитив тарзда англаш, диолог жараёнида оғзаки нутқни маъноли ифодалаш маҳоратини ўрганишда фойдаланилган;
  тушунишнинг герменевтика тажрибаси поливариативлиги ва талқин қилишнинг белгили-символик тизимлар интерсубективлиги доирасида герменевтик дискурс майдонининг кенгайишининг зарурлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 31 мартдаги 01(индех)/294-сон маълмотномаси). Натижалар, Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий, фалсафий, илмий матнларнинг маъносини тушуниш, таржима қилинган матнларнинг талқинида матн муаллифининг мақсадини интуитив тарзда англаш, диалог жараёнида оғзаки нутқни маъноли ифодалаш маҳоратини ўрганишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish