Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Гулсанамхон Абдурахмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлғуси иқтисодчиларда аналитик тафаккурни ривожлантириш технологияси”. 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped2693.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Турғуной Аҳмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Артиқова Мухайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Асрақулов Абдурахмон Султонович, иқтисодиёт фанлари бойича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодий таълим жараёнида бўлғуси иқтисодчиларда аналитик тафаккурни ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак иқтисодчиларда аналитик тафаккурнинг мотивацион-қадриятга йўналтирилган, рефлексив-баҳоловчи, когнитив компонентларини шакллантириш, герменевтик, муаммоли таълим методларини аналитик тафаккур негизида самарали қўллаш орқали иқтисодий зийраклик ва масъулиятни ровожлантиришнинг назарий асослари такомиллаштирилган;
аналитик-мантиқий, ностандарт фикрлашнинг тасаввур, анология ва интуиция каби шакллари интеграцияси асосида бўлажак иқтисодчиларда аналитик тафаккурни ривожлантиришнинг нейропедагогик тузилмаси билимлар генерациясининг когнитив компетентлик билан гармоник шаклланишини педагогик кетма-кетликнинг иерархик боғланишини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак иқтисодчиларда аналитик тафаккурни ривожланганлик даражасини аниқлашга қаратилган изоҳлаш, тасвирлаш, умумлаштириш каби мантиқий вазифалар, топшириқлар, креатив ёндашувлар асосида касбий лаёқатини тарбиялаш механизмлари идентив модификациялаш асосида далилланган;
бўлажак иқтисодчиларда аналитик тафаккурни ривожланганлик даражасини (тафаккур мустақиллиги, ўзлаштириш мустаҳкамлиги, фикрлашнинг тезлиги, мазмунни идрок этиш, танқидийлик, мантиқий тафаккур) аниқлаш жараёнлари иқтисодий фанларни ўқитишда қўлланилаётган интерфаол методларнинг амалий хусусиятларига (интуитив, мантиқий, гнесеологик) устуворлик бериш асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлғуси иқтисодчиларда аналитик тафаккурни ривожлантириш технологияси бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак иқтисодчиларда аналитик тафаккурнинг мотивацион-қадриятга йўналтирилган, рефлексив-баҳоловчи, когнитив компонентларини шакллантириш, герменевтик, муаммоли таълим методларини аналитик тафаккур негизида самарали қўллаш орқали иқтисодий зийраклик ва масъулиятни ровожлантиришнинг назарий асослари такомиллаштирилганлигига доир тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури В йўналишига оид тарғибот-ташвиқот ва тарбия йўналишидаги ишларни илмий асосда ташкил этиш, соҳа бўйича илмий ва услубий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган доимий мониторинг тизимини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар 25-банди таълим муасасаларида ва маҳаллаларда “Коррупсиясиз маърифатли жамият” мавзусида ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари, учрашувлар ҳамда ижтимоий сўровлар ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 15-июлдаги 198-сон далолатномаси). Натижада иқтисодий ва педагогик таълим жараёнида талабаларнинг касбий лаёқатини аналитик тафаккур воситасида ривожлантириш методларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
аналитик-мантиқий, ностандарт фикрлашнинг тасаввур, анология ва интуиция каби шакллари интеграцияси асосида бўлажак иқтисодчиларда аналитик тафаккурни ривожлантиришнинг нейропедагогик тузилмаси билимлар генерациясининг когнитив компетентлик билан гармоник шаклланишини педагогик кетма-кетликнинг иерархик боғланишини таъминлаш асосида аниқлаштирилганлигига доир тавсиялардан 2018-2020 йилларда бажарилган Оʻзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан олинган ПЗ-2017093020 рақамли “Олий ва ўрта махсус таълим тизимини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва прогнозлаштиришнинг услубий асосларини ишлаб чиқиқш ва комплекс дастурини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида  фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 8-ноябрдаги 02-07-3941/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак иқтисодчиларда аналитик тафаккурни ривожлантириш орқали иқтисодий зийраклик ва масъулиятни ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак иқтисодчиларда аналитик тафаккурни ривожланганлик даражасини аниқлашга қаратилган изоҳлаш, тасвирлаш, умумлаштириш каби мантиқий вазифалар, топшириқлар, креатив ёндашувлар асосида касбий лаёқатини тарбиялаш механизмлари идентив модификациялаш асосида далилланганлигига  доир тавсиялардан 2018-2020-йилларда бажарилган Оʻзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан олинган ПЗ-2017093020 рақамли “Олий ва ўрта махсус таълим тизимини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва прогнозлаштиришнинг услубий асосларини ишлаб чиқиқш ва комплекс дастурини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида  фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 8-ноябрдаги 02-07-3941/04-сон далолатномаси).Натижада,аналитик тафаккур воситасида бўлажак иқтисодчиларнинг иқтисодий ва мафкуравий эрудициясини ривожлантириш омиллари аниқлаштирилган;
бўлажак иқтисодчиларда аналитик тафаккурни ривожланганлик даражасини (тафаккур мустақиллиги, ўзлаштириш мустаҳкамлиги, фикрлашнинг тезлиги, мазмунни идрок этиш, танқидийлик, мантиқий тафаккур) аниқлаш жараёнлари иқтисодий фанларни ўқитишда қўлланилаётган интерфаол методларнинг амалий хусусиятларига (интуитив, мантиқий, гнесеологик) устуворлик бериш асосида очиб берилганлигига доир хулосалардан 2018-2020-йилларда бажарилган Оʻзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан олинган ПЗ-2017093020 рақамли “Олий ва ўрта махсус таълим тизимини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва прогнозлаштиришнинг услубий асосларини ишлаб чиқиқш ва комплекс дастурини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 8-ноябрдаги 02-07-3941/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши иқтисодий ва педагогик таълим жараёнида талабаларнинг касбий лаёқатини аналитик тафаккур воситасида ривожлантириш методларини такомиллаштиришга хизмат қилган.
 
 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish