Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжаев Алижон Атабековичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогик таълимни прогнозлаштиришнинг ташкилий-технологик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.DSc/Ped559.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази, ДСc.03/29.10.2021.Ped.140.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юзликаев Фарит Рафаелович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори, доцент; Мирсолиева Муҳаббат Тўхтасиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогик таълимни прогнозлаштиришнинг ташкилий-технологик асосларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогик таълимни прогнозлаштириш жараёнларининг ретроспектив жиҳати тадқиқот далиллари, тушунча ва атамаларнинг бир хиллиги  ҳамда аниқлиги, яхлитлик ва тизимлилик, узлюксизлик, вариативлилик, экспериментал текширув, амалий йўналганлик каби тамойилларга мувофиқ педагогик футурологиянинг устувор йўналишларини белгилаш орқали аниқлаштирилган;
педагогик таълимни прогнозлаштириш жараёнини моделлаштириш стратегик, тактик, вазиятли прогноз турларига мувофиқ келадиган ўқув ва касбий прогностик функцияларнинг умумий тизимига киритилган 36 кўринишдаги спецификацияларини принципиал жиҳатдан ажратиш имконини берадиган турлича эҳтимолликка эга прогностик вазифаларни бирлаштириш вариантларини лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
педагогик таълимни прогнозлаштиришда рискларни бошқаришнинг вазиятли-босқичли механизми стратегик, валеологик, диспозициявий, инновацион-касбий, иқтисодий хавф билан боғлиқ вазиятларда рискларни четлаб ўтиш, қарор қабул қилишни кейинга қолдириш, муроса қилиш, қатъий қарор қабул қилиш, юзага келиш мумкин бўлган хатарларни таҳлил қилиш босқичларининг идентивлигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда педагогик риск таъсирини баҳолашнинг мониторинг тизими талабаларда амалий вазифаларни муваффақиятли ҳал қилиш учун зарур назарий билимларнинг етарлича шаклланмаганлиги ҳамда касбий муҳитда мослашиш учун шахснинг индивидуал сифатлари ривожланмаганлиги каби хатарларнинг олдини олишда профессор-ўқитувчининг методик ва инновацион компетентлиги  детерминант эканлигини эмпирик нуқтаи-назардан асослаш орқали такомиллаштирилган;
кредит-модул тизими шароитида педагогик таълим жараёнларини лойиҳалаштириш ва бошқариш механизми таълим тизимларининг фаолият кўрсатиш жараёни, меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш стратегияси ва тактикасини қатъий белгилаш, сифат мезони кўрсаткичларининг валидлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик таълимни прогнозлаштиришнинг ташкилий-технологик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
педагогик таълимни прогнозлаштириш жараёнларининг ретроспектив жиҳатини тадқиқот далиллари, тушунча ва атамаларнинг бир хиллиги  ҳамда аниқлиги, яхлитлик ва тизимлилик, узлюксизлик, вариативлилик, экспериментал текширув, амалий йўналганлик тамойилларига устуворлик бериш асосида педагогик футурологиянинг устувор йўналишларини белгилаш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Таълим технологиялари” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 9-февралдаги 133-сонли буйруғи, 133-264-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак тадқиқотчи-педагогларнинг прогностик компетентлигини шакллантиришга хизмат қилган;
педагогик таълимни прогнозлаштириш жараёнини моделлаштиришни стратегик, тактик, вазиятли прогноз турларига мувофиқ келадиган ўқув ва касбий прогностик функцияларнинг умумий тизимига киритилган 36 турдаги спецификацияларини принципиал жиҳатдан ажратиш имконини берадиган турлича эҳтимолликка эга прогностик вазифаларни бирлаштириш вариантларини лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Касбий педагогика” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 27-декабрдаги 1186-сонли буйруғи, 1186-068-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларни шахсга йўналтирилган таълим жараёнларини ташкил этишга доир стратегик ва тактик технологияларни ўзлаштириш самарадорлигини оширишга эришилган;
педагогик таълимни прогнозлаштиришда рискларни бошқаришнинг вазиятли-босқичли механизмини стратегик, валеологик, диспозициявий, инновацион-касбий, иқтисодий хавф билан боғлиқ вазиятларда рискларни четлаб ўтиш, қарор қабул қилишни кейинга қолдириш, муроса қилиш, қатъий қарор қабул қилиш, юзага келиш мумкин бўлган хатарларни таҳлил қилиш босқичларининг идентивлигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогика олий таълим муассасаларидан барча бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун “Таълим технологиялари” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 9-февралдаги 133-сонли буйруғи, 133-264-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг инновацион фаолиятда юзага келадиган рискларни баҳолаш ва бартараф этиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда педагогик риск таъсирини баҳолашнинг мониторинг тизимини талабаларда амалий вазифаларни муваффақиятли ҳал қилиш учун зарур назарий билимларнинг етарлича шаклланмаганлиги ҳамда касбий муҳитда мослашиш учун шахснинг индивидуал сифатлари ривожланмаганлиги каби хатарларнинг олдини олишда қаратилган профессор-ўқитувчининг методик ва инновацион компетентлиги  детерминант эканлигини эмпирик нуқтаи-назардан асослаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан касбий таълим йўналиши талабалари учун “Касбий педагогика” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 27-декабрдаги 1186-сонли буйруғи, 1186-068-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнида рискологик компетентлигини шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
кредит-модул тизими шароитида педагогик таълим жараёнларини лойиҳалаштириш ва бошқариш механизмини таълим тизимларининг фаолият кўрсатиш жараёни, меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш стратегияси ва тактикасини қатъий белгилаш, сифат мезони кўрсаткичларининг валидлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 24-сентябрдаги 606-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш тартиби тўғрисида Низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2023-йил 8-июндаги 02/01-01-02-сон маълумотномаси). Натижада, педагогик таълим жараёнларини прогнозлашнинг ташкилий-жараёнли асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish