Sayt test rejimida ishlamoqda

Олимов Хусниддин Косимовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «4.2 А ГэВ/с импульсли p, d, 4He, 12C(12C)- ва 12С181Ta-тўқнашувларида манфий пионлар ва D0(1232)-резонанслар ҳосил бўлиши», 01.04.08–Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/FM92.

Илмий маслаҳатчи: Лутпуллаев Сагдулла Лутфуллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Физика-техника институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.33.01.

Расмий оппонентлар: Муминов Толиб Мусаевич,физика-математика фанлари  доктори, профессор, академик; Бекмирзаев Рахматулла Нурмуродович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Бозоров Эркин Ҳожиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ядро физикаси институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: 4.2 А ГэВ/с импульсли p12C-, d12C-, 4He12C-, 12C12C-, 12C181Ta-тўқнашувларида манфий пионлар ва D0(1232)-резонансларнинг ҳосил бўлиш қонуниятларини ҳамда юқоридаги тўқнашувларда ва 3.25 А ГэВ/с импульсли 16Op- ҳамда 40 ГэВ/с импульсли π−12С-тўқнашувларида ҳосил бўлган D0(1232)-резонансларнинг манфий пионлар туғилишидаги ўрнини аниқлашдан иборат..

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

4.2 А ГэВ/с импульсли p12C-, d12C-, 4He12C-, 12C181Ta- тўқнашувларида ва 3.25 А ГэВ/с импульсли 16Op- ва 40 ГэВ/с импульсли π−12С-тўқнашувларида ҳосил бўлган D0(1232)-резонансларнинг масса ва масса кенгликлари уларнинг реконструкция қилинган масса тақсимотларини релятивистик Брейт-Вигнер функцияси билан тавсифлаш натижасида аниқланган;

4.2 А ГэВ/с импульсли p12C-, d12C-, 4He12C-, 12C181Ta-тўқнашувларида ва 3.25 А ГэВ/с импульсли 16Op-тўқнашувларида ҳосил бўлган манфий пионларнинг тахминан (40-50) фоизи, 40 ГэВ/с импульсли π−12С- тўқнашувларида эса шуларнинг тахминан 6 фоизи D0(1232)-резонансларни емирилишидан ҳосил бўлгани топилган;

таҳлил қилинган тўқнашувларда D0(1232)-резонанслар массаларининг эркин нуклон тўқнашувларида ҳосил бўлган D0(1232)-резонанслар массасига нисбатан ўртача камайиш миқдори парчаланаётган ядролардаги нуклонларнинг боғланиш энергияларига тахминан тенглиги ва D0(1232)-резонанслари асосан парчаланаётган ядроларнинг боғланган нуклонларида ҳосил бўлиши аниқланган;

манфий пионлар экспериментал жадаллик тақсимотларининг кенгликлари периферик d12C-, 12С12C-, 12C181Ta-тўқнашувларидан марказий тўқнашувларга ўтганда мос равишда (8±2)%, (5±1)%, ва (15±2)% га камайиши ҳамда манфий пионлар экспериментал жадаллик тақсимотларининг марказлари периферик d12C-,12C181Ta-тўқнашувларидан марказий тўқнашувларга ўтганда нишон фрагментацияси томонига мос равишда –0.32±0.04 ва –0.44±0.02 бирликларга силжиши аниқланган;

4.2 А ГэВ/с импульсли 4He12C-, 12С12C-, 12C181Ta-тўқнашувларида ҳосил бўлган манфий пионлар кўндаланг импульс тақсимотлари “юмшоқ” ва “қаттиқ” компонентлари температураларининг тўқнашув марказийлигига ва тўқнашувчи ядролар ўлчамига боғлиқликлари аниқланган ҳамда ўрганилган тўқнашувлардаги пионларни кўндаланг импульс тақсимотларининг компонентларининг температуралари орасидаги фарқ тўқнашув марказийлиги ошиши билан ўсиб бориши кўрсатилган;

12C12C (12C181Ta)-тўқнашувларида манфий пионларнинг “юмшоқ” pt компонента температураси тўқнашув марказийлиги ўсиши билан мос равишда ўсиши (камайиши) ҳамда12C181Ta (4He12C)-тўқнашувларида манфий пионларнинг “қаттиқ” pt компонента температураси тўқнашув марказийлиги ошиши билан мос равишда ўсиши (камайиши) кўрсатилган;

4.2 А ГэВ/с импульсли ярим-марказий ва марказий ядро-ядро тўқнашувларида тўқнашув система ўлчови ошиши билан манфий пионларнинг “юмшоқ” pt компонента температурасини систематик камайиши ҳамда марказий ядро-ядро тўқнашувларида тўқнашув система ўлчови ошиши билан манфий пионларнинг “қаттиқ” pt компонента температурасини систематик ўсиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Таҳлил қилинган тўқнашувларда манфий пионлар ва Δ0(1232)-резонанслар ҳосил бўлишига оид олинган натижалар асосида:

4.2 А ГэВ/с импульсли ядро-ядро тўқнашувларида манфий пионларни кўндаланг импульс ҳамда жадаллик тақсимотларини тўқнашув марказийлиги ва ядролар массаларига боғлиқликларини аниқлангани бўйича натижалар нуфузли халқаро илмий журналларда (Physical Review C, 2015; International Journal of Modern Physics E, 2015; International Journal of Modern Physics E, 2014; Physical Review C, 2013; Physical Review C, 2012; The European Physical Journal A, 2011; Central European Journal of Physics, 2011) чоп этилгани учун 2016 йилда физика-математика соҳасида нуфузли Халқаро Фанлар академияси (TWAS, Италия) томонидан эътироф этилган;

дельта-резонанслар туғилишига ва уларнинг хоссаларига оид олинган янги натижалар халқаро олимлар томонидан халқаро илмий журналларда (Physical Review C, 2009; Physical Review C, 2011; Progress in Particle and Nuclear Physics, 2018; The Euroschool on Exotic Beams, 2018; Indian Journal of Physics, 2017) барион резонансларнинг кенг бирламчи энергия оралиғида элементар ҳамда оғир ионлар тўқнашувларида туғилиш қонуниятларини аниқлаш ва ишлатилаётган янги назарий услубларни текшириш учун периферик CTa-тўқнашувларида Δ0-резонанслар ҳосил бўлишини таҳлил қилиш ҳамда релятивистик ядро-тўқнашувларида протон ва пионларнинг коллектив оқимига оид натижаларни таҳлил қилиш учун фойдаланилган. Илмий тадқиқот натижаларининг ишлатилиши протон ва пионларнинг коллектив оқимига ва дельта-резонанслар параметрларини зич адрон материясида ўзгаришига оид натижаларни талқин қилишга имкон берган;

4.2 А ГэВ/с импульсли p12C- ва d12C-тўқнашувларида ҳосил бўлган Δ0(1232)-резонансларни масса тақсимотларини ва уларни кинематик хоссаларини ҳамда Δ0(1232)-резонансларни манфий пионларни туғилишидаги роли аниқлангани бўйича натижалар нуфузли халқаро илмий журналларда (Physical Review C, 2012; Physics of Atomic Nuclei, 2012; Physical Review C, 2013; International Journal of Modern Physics E, 2013; Physics of Atomic Nuclei, 2013) чоп этилгани учун 2012, 2013 йилларда Жанубни ривожлантириш бўйича Халқаро фан ва технологиялар комиссияси (COMSATS, Покистон) томонидан эътироф этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish