Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдукаримов Сирожиддин Сайфиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Электрон таълим муҳитида дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4063.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Султанова Ўғилой Набиевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Уразметова Шоира Азатовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон таълим муҳитида дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон таълим муҳитида дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш имкониятлари ўз-ўзини ривожлантириш ва ахборотлар билан ишлаш фаоллигини оширишга қаратилган “Olympics.uz” дастурий таъминотига кўра ўқитиш архитектурасини логистик шакллантириш ҳамда “Спорт дастурлаши” бўйича машқлар бажариш ва топшириқларнинг ечимини рационал аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш жараёни маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш тизимлилигини таъминлаш ва педагогик функсияларни ўз ичига олган интеграциялашган виртуал-фаол таълим муҳитини яратиш ҳамда таълимий мақсадларни дастурлаш синтаксисига адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш модели талабаларнинг индивидуал-шахсий сифатларини ҳисобга олиш, таълим жараёни субектларининг ҳамкорлик фаолиятини барқарор таъминлаш ҳамда дастурий ечим тўғрилигини автоматик тестловчи тизимлар ёрдамида прогностик баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш самарадорлиги ўқув жараёнига мослашган натижаларни коррексиялаш имконини берувчи онлайн ва офлайн электрон тизимга узвий мослаштириш ҳамда индивидуал таълим траекториясини мустақил танлаш ва коррексия қилишга интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон таълим муҳитида дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электрон таълим муҳитида дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш имкониятлари ўз-ўзини ривожлантириш ва ахборотлар билан ишлаш фаоллигини оширишга қаратилган “Olympics.uz” дастурий таъминотига кўра ўқитиш архитектурасини логистик шакллантириш ҳамда “Спорт дастурлаши” бўйича машқлар бажариш ва топшириқларнинг ечимини рационал аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2020042147 рақамли “Олий таълим муассасалари учун математика ва уни ўқитиш методикасидан 3Д тизимли интерактив ахборот таълим ресурсларини яратиш” номли инновацион лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 22 сентябрдаги 02-07-4198/04  рақамли далолатномаси). Натижада электрон таълим муҳитида дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг дидактик имкониятларини ошириш тизими шакллантирилган;
электрон таълим муҳитида дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш жараёни маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш тизимлилигини таъминлаш ва педагогик функсияларни ўз ичига олган интеграциялашган виртуал-фаол таълим муҳитини яратиш ҳамда таълимий мақсадларни дастурлаш синтаксисига адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2020042147 рақамли “Олий таълим муассасалари учун математика ва уни ўқитиш методикасидан 3Д тизимли интерактив ахборот таълим ресурсларини яратиш” номли инновацион лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 22 сентябрдаги 02-07-4198/04  рақамли далолатномаси). Натижада электрон таълим муҳитида дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш шарт-шароитлари аниқланган;
электрон таълим муҳитида дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш модели талабаларнинг индивидуал-шахсий сифатларини ҳисобга олиш, таълим жараёни субектларининг ҳамкорлик фаолиятини барқарор таъминлаш ҳамда дастурий ечим тўғрилигини автоматик тестловчи тизимлар ёрдамида прогностик баҳолаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2020042147 рақамли “Олий таълим муассасалари учун математика ва уни ўқитиш методикасидан 3Д тизимли интерактив ахборот таълим ресурсларини яратиш” номли инновацион лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 22 сентябрдаги 02-07-4198/04  рақамли далолатномаси). Натижада электрон таълим муҳитида дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш моделини жорий қилиш имконияти яратилган;
электрон таълим муҳитида дастурлаш тиллари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш самарадорлиги ўқув жараёнига мослашган натижаларни коррексиялаш имконини берувчи онлайн ва офлайн электрон тизимга узвий мослаштириш ҳамда индивидуал таълим траекториясини мустақил танлаш ва коррексия қилишга интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2020042147 рақамли “Олий таълим муассасалари учун математика ва уни ўқитиш методикасидан 3Д тизимли интерактив ахборот таълим ресурсларини яратиш” номли инновацион лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 22 сентябрдаги 02-07-4198/04  рақамли далолатномаси). Натижада электрон таълим муҳитида дастурлаш тиллари фанини ўқитиш мониторинг мезонларини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish