Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукуров Ўткирбек Илхамжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сиёсий дискурс: назарий асослари ва коммуникатив стратегияси”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Fil3985.    
Илмий раҳбар: Шахобитдинова Шохида Хашимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаҳидова Муяссар Иномжоновна, филология фанлари доктори, профессор; Одилова Гулноза Комилжоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек сиёсий дискурс доирасида когнитив-дискурсив ва прагматик-коммуникатив ёндашувлар нуқтайи назаридан очиб бериш, ушбу лингвистик ҳодисаларнинг функсионал қолипларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сиёсий дискурснинг ҳокимият учун кураш стратегияси дискредитация, манипулятив ва ўз-ўзини ҳимоя қилиш стратегияларини, ҳокимиятни сақлаш стратегиялари ахборот ва талқин, реципиентнинг ҳиссий ҳолатини шакллантириш стратегияларини, ишонтириш стратегиялари аргументатив, агитация стратегияларини ўз ичига олиши далилланган;
сиёсий нутқда аниқланган стратегия ва тактикалар солидаризация, аргументация ҳамда манипуляция сабабли сиёсатчилар томонидан жамоатчилик фикрини шакллантириш ва қарор қабул қилиш жараёнларига таъсир эътиш учун хизмат қилиши аниқланган;
савол-жавоб асосида шаклланадиган диалогнинг сиёсий дискурсда ўзаро тушунишни ва консенсусни тарғиб қилиш, фуқаролик иштирокини рағбатлантириш, муаммоларни вербаллаштириш, ишонч ва ижтимоий бирдамликни, демократияни кучайтириши асосланган;
сиёсий нутқда манипулятив хусусиятларнинг лексик белгилари эмоционал сўзлар ва иборалар, умумлаштирувчи атамалардан фойдаланиш, такрорий иборалардан фойдаланиш,    фактларга таянмасдан баёнотлардан фойдаланиш, ўхшатиш-қиёслаш ва метафоралардан фойдаланиш, эвфемизмлардан фойдаланишни  ўз ичига олиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сиёсий дискурс: назарий асослари ва коммуникатив стратегияси тадқиқи жараёнида олинган натижалар асосида:
 мулоқотда манипуляциявий хусусиятлари: мураккаб жумлалардан, параллелизмдан, риторик саволлардан, сиёсий дискурсда шахссиз ва шахси номаълум конструксиялардан фойдаланиш, нутқда семантик манипуляциянинг: ҳиссий-экспрессив сўз ва иборалардан фойдаланиш; сўзларнинг маъносини ўзгартириш, сохта иккиликларни яратиш, умумлашма ва стереотиплардан фойдаланиш, ноаниқликдан фойдаланиш, такрор ва тайёр иборалардан фойдаланиш; мантиқий хатолардан фойдаланиш, статистик маълумотлардан фойдаланиш, тушунчаларни алмаштиришдан фойдаланиш хусусиятларига доир қарашларни шакллантиришда хизмат қилиши хусусидаги хулосалардан Андижон давлат университетида 2018-2020 йилларда бажарилган “ПЗ-20170926286 Ўзбек суд амалий лингвистикаси тадқиқи” мавзусидаги давлат амалий-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университетининг 2023-йил 11-сентябрдаги 39.01/1895-сон маълумотномаси). Натижада тилнинг манипуляциявий актида қўлланилувчи айрим бирликларининг ўзига хосликлари очиб берилган;    
сиёсий нутқда манипулятив хусусиятларнинг лексик белгиларига доир эмоционал сўзлар ва иборалар, умумлаштирувчи атамалардан фойдаланиш, такрорий иборалардан фойдаланиш, фактларга таянмасдан баёнотлардан фойдаланиш, ўхшатиш-қиёслаш ва метафоралардан фойдаланиш, эвфемизмлардан фойдаланиш, сиёсий дискурс луғат таркибини махсус сиёсий луғат ва  умумий сиёсий лексика гуруҳларига ажратишга доир қарашлардан ихтисослашган атамалар тавсифида Андижон давлат университетида 2022-2023-йилларда бажарилган № ИЛ-402104213 “Ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” мавзусидаги давлат инновацион-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган  (Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университетининг 2023-йил 11-сентябрдаги 39.01/1893-сон маълумотномаси). Натижада сиёсий дискурс тавсифида қўлланилувчи айрим бирликларининг ўзига хосликлари очиб берилган;
сиёсий дискурснинг ҳокимият учун кураш стратегияси дискредитация, манипулятив ва ўз-ўзини ҳимоя қилиш стратегияларини, ҳокимиятни сақлаш стратегиялари ахборот ва талқин, реципиентнинг ҳиссий ҳолатини шакллантириш  стратегияларини, ишонтириш стратегиялари аргументатив, агитация стратегияларини ўз ичига олиши, сиёсий нутқда аниқланган стратегия ва тактикалар сиёсатчилар томонидан жамоатчилик фикрини шакллантириш ва қарор қабул қилиш жараёнларига таъсир қилиш учун хизмат қилиши, диалогнинг сиёсий дискурсда ўзаро тушунишни тарғиб қилиш, консенсусни тарғиб қилиш, фуқаролик иштирокини рағбатлантириш, муаммоларни вербаллаштириш, ишонч ва ижтимоий бирдамликни, демократияни кучайтириш вазифалари борасидаги қарашлар шаклланишида Андижон давлат университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-18. “Оммавий лисоний маданиятни шаклантириш методлар ва методологиясини ишлаб чиқиш” номли давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университетининг 2023-йил 11-сентябрдаги 39.01/1894-сон маълумотномаси). Натижада сиёсий дискурсда лисоний маданиятни таъминлашга оид методология нутқ актларига доир янги назарий қарашлар  билан  бойитилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish