Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанова Шоҳидаҳон Алижон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʼи номи): “Инглиз тилида “ТОНГУЕ” концепти вербализаторларининг лингвомаданий ва лингвопрагматик тадқиқи”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʼйхатга олинган рақам: Б2023.1.PhD/Fil3095.    
Илмий раҳбар: Абдувалиев Махаматжон Арабович, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият коʼрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Зияев Авазхон Ихтиёрович, филология фанлари доктори, профессор; Шокиров Шерали Иброхимович, филология фанлари боʼйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилида “тонгуе” концепти лисоний манзарасини ташкилловчи бирликларнинг структурал-семантик, функционал хусусиятларига асосланган тавсиф ва таснифини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилида “tongue” концептининг дифференциал белги-хусусиятлари, унинг майдоний табиати, ядро ва периферия қисмлари аʼзолари аниқланиб, “тонгуе” концептини вербаллаштирувчи лексемаларнинг майдон маркази ва перифериясида семантик, функционал юкламаларига кўра очиб берилган;
инглиз тилидаги бадиий матнлар ҳамда мақол ва маталларда учрайдиган “тонгуе” концептини ифода этувчи лексемаларнинг содда, морфологик ҳамда аналитик усулда ясалган структурал таянч моделлари аниқланган;
инглиз тилида “tongue” концептини обективлаштирувчи лисоний бирликларнинг лингвомаданий ва лингвопрагматик жиҳатлари, бунга сабаб бўлувчи интралингвистик ва маданий-экстралингвистик омиллари мавжудлиги далилланган;
инглиз тилида коммуникатив жиҳатдан релевант ҳисобланган “tongue” семали паремиологик бирликлар ва афоризмларнинг унинг “соматик аʼзо”, “ҳис-туйғунинг ифодаси”, “санʼат ва маданиятнинг белгиси” ёки “куч-қудрат манбаи” каби мазмуний гуруҳлари ва уларнинг қўлланиш статистикаси ва стилистик жиҳатлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилида “тонгуе” концепти вербализаторларининг лингвомаданий ва лингвопрагматик тадқиқи бо'йича олинган илмий натижалар асосида:
инглиз тилида “tongue” концептининг дифференциал белги-хусусиятлари, унинг майдоний табиати, ядро ва периферия қисмлари аʼзолари аниқланиб, “tongue” концептини вербаллаштирувчи лексемаларнинг майдон маркази ва перифериясида семантик, функционал юкламаларига оид назарий қарашлар, амалий тавсиялар ва илмий хулосалардан Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2022-йилларда амалга оширилган “ФЙ 2018 Энглиш Аccесс Миcросcоларшип Програм” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2023-йил 4-майдаги 131-сон маълумотномаси). Натижада чет тил билим кўникмаларини баҳолаш самарадорлигини оширишга эришилган;
инглиз тилидаги бадиий матнлар ҳамда мақол ва маталларда учрайдиган “tongue” концептини ифода этувчи лексемаларнинг содда, морфологик ҳамда аналитик усулда ясалган структурал таянч моделлари хусусидаги хулосалардан “ЭРАСМУС+” ҳамкорликда ЭмпКИДЛ номли амалий лойиҳада чет тили тил билим кўникмаларига эга бўлиш ва баҳолаш бўйича дастурлар тузишда ҳамда қўлланмалар тайёрлашда кенг қўлланилган (Янги Аср университетининг 2023-йилнинг 21-июндаги 02/43-сон ма'лумотномаси). Натижада тил ўрганувчиларнинг тил билиш компитенсиялари ривожланишига, дастурлар сифати такомиллашувига  эришилган;
инглиз тилида “тонгуе” концептини обективлаштирувчи лисоний бирликларнинг лингвомаданий ва лингвопрагматик жиҳатлари, бунга сабаб бўлувчи интралингвистик ва маданий-экстралингвистик омиллари хусусидаги назарий хулосалардан Янги аср университети “Мамлакатшунослик“ номли дарслик тайёрлашда “Инглиз тилида “тонгуе” концепти варбализаторларинг лингвомаданий ва лингвопрагматик тадқиқи” номли диссертациянинг “тонгуе” концептининг парадигматик ва синтагматик ҳусусиятлари, инглиз тилида “тонгуе” концептига оид парамиологик бирликларнинг лингвокултрологик тадқиқига оид назарий қарашлари, амалий тавсиялари ва илмий ҳулосаларидан Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2022-йилларда амалга оширилган “FY 2018 English Access Microscolarship Program” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2023-йил 4-майдаги 131-сон маълумотномаси). Натижада тил ўрганувчиларнинг мавзу юзасидан лингвистик, лингвомаданий ва коммуникатив компотенсиялари ошишига, билимларни бахолаш мезонлари такомиллашувига   эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish