Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанов Турсинбойнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Янги Ўзбекистонда иқтидорли ёшлар интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий асослари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (Фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Fal130.
Илмий маслаҳатчи: Саифназаров Исмоил, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мусаев Одил Раҳматович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация ёʻналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтидорли ёшлар интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг компонентлари психологик имконият, шахсий интеллектуал салоҳият, ижтимоий билим, менталитет, касбий талабга боғлиқ ижтимоий-иқтисодий таъсирлари фаолиятни такомиллаштиришга хизмат қилиши сабабли диалектик асосга эга эканлиги интернализм ва экстернализм ёндашувлари асосида очиб берилган;
истеъдод, интеллект, иқтидорни глобаллашув шароитида ривожлантиришнинг эпистемологик, онтологик хусусиятлари ва онтогенез, генетика билан боғлиқ глобал таълим маконига хос замонавий парадигмалари интеграциялашуви, уларнинг жамият тараққиётидаги илмий билиш динамикасига боғлиқ инновацион жиҳатдан инсон психикаси натижаси эканлигига оид консептуал аҳамияти тарихийлик ва мантиқийлик воситасида асосланган;
истеъдодли ёшлар креатив интеллектуал салоҳиятини янада оширишда интегратив коммуникация, дунёқарашни шакллантиришга қаратилган узлюксиз таълим жараёнида дидактик технологиларини қўллашнинг амалиётга боғлиқ праксеологик асослари ҳамда инсон капиталини ривожлантиришнинг коммуникатив ва конструктив фаолиятга асосланган замонавий тенденсиялари фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш,  жамият барқарор ривожланишининг стратегик мақсадларига эришишда рақобатбардош билим ва технологияларни ворисийлик ва новаторлик уйғунлиги асосида ривожлантириш, билим олишдаги эркинлик, ижодкорлик маданиятнинг универсаллиги инновацион фаолиятга йўналтиришдаги таъсири сабабли инновация ва новация билан боғлиқлиги асосланган;
мамлакатимизда иқтидорли ёш мутахассисларни излаб топиш ва танлашга қаратилган «Эл-юрт умиди» жамғармасининг фаолиятининг қамровини жамоат ташкилотлатри, нодавлат нотижорат ташкилотлари орқали такомиллаштириш, когнитив (интеллект, билимлар), конатив (когнитив услуб, шахсий ижодий хусусиятлар, мотивация), руҳий-эмоционал, креатив муҳитни шакллантиришда амалий натижаларга эришишда самарадорликни таъминлашда функсионал ёндашувга устуворлик бериш зарурияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда иқтидорли ёшлар интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий асосларига доир илмий тадқиқотнинг қуйидаги натижалари амалиётга жорий қилинган:
ёшлар интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг компонентлари психологик имконият, шахсий интеллектуал салоҳият, ижтимоий билим, менталитет, касбий талабга боғлиқ ижтимоий-иқтисодий таъсирлари фаолиятни такомиллаштиришга хизмат қилиши сабабли диалектик асосга эга эканлиги интернализм ва экстернализм ёндашувларига оид хулоса ва тавсиялар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2017-2023 йиллардаги илмий фаолиятига татбиқ этилган. Жумладан, 2018 йил 1 январидан 2020 йил 31 декабргача Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида олиб борилган П3-20170929280-сонли давлат гранти «Ўзбекистонни жадал ривожлантириш шароитида ёшларнинг толерантлик дунёқарашини шакллантириш» мавзусидаги грант амалий лойиҳасида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 24 августдаги 4/17-4/24-08-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши мамлакатимизда иқтидорли ёшларнинг илмий салоҳиятини шакллантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларининг натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
истеъдод, интеллект, иқтидорни глобаллашув шароитида ривожлантиришнинг эпистемологик, онтологик хусусиятлари ва онтогенез, генетика билан боғлиқ глобал таълим маконига хос замонавий парадигмалари интеграциялашуви, уларнинг жамият тараққиётидаги илмий билиш динамикасига боғлиқ инновацион жиҳатдан инсон психикаси натижаси эканлигига оид консептуал аҳамияти тарихийлик ва мантиқийликка эришишга доир таклиф ва тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат маркази иш фаолиятида фойдаланилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган «Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи» 13-банди «Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда «Янги Ўзбекистон орзуси» рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш» мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 22 августдаги 02-22/838-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Янги Ўзбекистонда иқтидорли ёшлар интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг ижтимоий, фалсафий асосларини таҳлил этишга хизмат қилган;
истеъдодли ёшлар креатив интеллектуал салоҳиятини янада оширишда интегратив коммуникация, дунёқарашни шакллантиришга қаратилган узлюксиз таълим жараёнида дидактик технологиларини қўллашнинг амалиётга боғлиқ праксеологик асослари ҳамда инсон капиталини ривожлантиришнинг коммуникатив ва конструктив фаолиятга асосланган замонавий тенденсиялари фалсафий жиҳатлари бўйича асосланган хулосалардан «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги қонун (2019 йил 29 октябр), «Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонун (2020 йил 24 июл) лойиҳаларининг Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ташаббуси билан ишлаб чиқилишида ва парламент муҳокамасида фойдаланилган. Шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасида ва ундан кейинги жараёнларда (50, 51, 52, 53-моддаларига) таклиф, фикр-мулоҳазалар муҳокамасида фойдаланилган (Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг 2023 йил 30 августдаги 01-03/252-сон маълумотномаси). Натижа жамиятни модернизация қилишда фан ва таълимдаги инновацияларнинг ҳаётга татбиқ этилишига хизмат қилган;
истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш,  жамият барқарор ривожланишининг стратегик мақсадларига эришишда рақобатбардош билим ва технологияларни ворисийлик ва новаторлик уйғунлиги асосида ривожлантириш, билим олишдаги эркинлик, ижодкорлик маданиятнинг универсаллиги инновацион фаолиятга йўналтиришдаги таъсири сабабли инновация ва новация билан боғлиқлигига оид тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида, жумладан «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6017-сон Фармонида белгиланган тегишли вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йил 28 августдаги 4-13-21-2401-сон маълумотномаси). Натижада бугунги кунда жамият ҳаётида ёшларнинг ўрни ва таъсирини янада оширишга, уларнинг холис ва ҳаққоний фикр эркинлигидаги аҳамиятини оширишда илмий-назарий манба сифатида хизмат қилган;
мамлакатимизда иқтидорли ёш мутахассисларни излаб топиш ва танлашга қаратилган «Эл-юрт умиди» жамғармасининг фаолиятининг қамровини жамоат ташкилотлатри, нодавлат нотижорат ташкилотлари орқали такомиллаштириш, когнитив (интеллект, билимлар), конатив (когнитив услуб, шахсий ижодий хусусиятлар, мотивация), руҳий-эмоционал, креатив муҳитни шакллантиришда амалий натижаларга эришишда самарадорликни таъминлашда функсионал ёндашувга устуворлик бериш заруриятига оид тавсиялардан Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг 2020-2023 йилларда иш фаолиятида татбиқ этилган. («Эл-юрт умиди» жамғармасининг 2023 йил 24 августдаги 04-13/2707-сон маълумотномаси). Натижа ёшларнинг интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш истиқболларини прогнозлашда методологик манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish