Sayt test rejimida ishlamoqda

Сувонқулов Ҳусан Тоировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тарбия фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг миллий қадриятларга қизиқишларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02-Таʼлим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган:  B2021.4.PhD/Ped2885.
Илмий раҳбар: Тоштемиров Донёр Эшбоевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Ҳамраев Алижон Рузиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маҳмудова Муяссар Маҳмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич синфларида “Тарбия” фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг миллий қадриятларга қизиқишларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Тарбия” фанини ўқитиш жараёнида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида миллий қадриятларга қизиқишлари қадрият тушунчаси, ғоя, назария, қонуниятлардан, муаммоли вазиятларда фойдаланиш, тарбияга доир илмларни “қизиқтирувчи” ва ўйин технологиялари воситасида дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда ўзаро уйғунлаштириш, интеграциялаш методларига устуворлик бериш асосида ривожлантирилган;
“Тарбия” фанини ўқитиш жараёнида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида миллий қадриятларга қизиқишларини ривожлантириш методикаси психологик, маънавий тарбиялаш тизимининг аксиологик, қадриятли, тизимли фаолиятли, ривожлантирувчи каби компонентлари ва таянч компетенциялари мазмуни “Кейс-стади”, “Бумеранг”, “Кроссворд” технологиялари воситасида импровация ва рефлексивлик тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
“Тарбия” фанини ўқитиш жараёнида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида миллий қадриятларга қизиқишларини ривожлантириш мазмуни тарбия жараёнига ҳаётий вазиятларни турли хил соҳалардаги билимлари “Дебат”, “Пиёла”, “Ишбилармонлик ўйини” методларининг натижавийлик, мантиқийлик тамойилларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
“Тарбия” фанини ўқитиш жараёнида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида миллий қадриятларга қизиқишларини ривожлантиришнинг методик таъминоти психологик, педагогик, технологик, интегратив топшириқларни шахсий ижтимоий тажриба, мустақиллик, масъулиятлилик, ташаббускорлик каби компетенциявий ёндашув мезонларига мувофиқ бажариш, интерфаол таълим технологиялари ва дидактик воситаларни қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида миллий қадриятларга қизиқишларини “Тарбия” фанини ўқитиш орқали такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида:
“Тарбия” фанини ўқитиш жараёнида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида миллий қадриятларга қизиқишлари қадрият тушунчаси, ғоя, назария, қонуниятлардан, муаммоли вазиятларда фойдаланиш, тарбияга доир илмларни “қизиқтирувчи” ва ўйин технологиялари воситасида дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда ўзаро уйғунлаштириш, интеграциялаш методларига устуворлик бериш асосида ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар “Умумтаълим мактабларида тарбия фанини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Республика таълим марказининг 2023-йил 11-августдаги 01/11-01/11-698-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида “Тарбия” фанини ўқитиш мазмунини илғор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқишга хизмат қилган;
“Тарбия” фанини ўқитиш жараёнида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида миллий қадриятларга қизиқишларини ривожлантириш методикаси психологик, маънавий тарбиялаш тизимининг аксиологик, қадриятли, тизимли фаолиятли, ривожлантирувчи каби компонентлари ва таянч компетенциялари мазмуни “Кейс-стади”, “Бумеранг”, “Кроссворд” технологиялари воситасида импровация ва рефлексивлик тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Республика таълим маркази фаолиятида фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2023-йил 11-августдаги 01/11-01/11-698-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида “Тарбия” фанини ўқитишда узвийлик ва узлюксизликни таъминлашга эришилган;
“Тарбия” фанини ўқитиш жараёнида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида миллий қадриятларга қизиқишларини ривожлантириш мазмуни тарбия жараёнига ҳаётий вазиятларни турли хил соҳалардаги билимлари “Дебат”, “Пиёла”, “Ишбилармонлик ўйини” методларининг натижавийлик, мантиқийлик тамойилларини қўллаш, ўқувчиларда миллий қадриятларга қизиқишларини ривожлантиришнинг методик таъминоти психологик, педагогик, технологик, интегратив топшириқларни шахсий ижтимоий тажриба, мустақиллик, масъулиятлилик, ташаббускорлик каби компетенциявий ёндашув мезонларига мувофиқ бажариш, интерфаол таълим технологиялари ва дидактик воситаларни қўллаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Тарбия” фани бўйича электрон таълим ресурси (www.tarbiyadarslik.uz)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2023-йил 11-августдаги 01/11-01/11-698-сон маълумотномаси). Натижада, “Тарбия” фанини ўқитиш жараёнида интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish