Sayt test rejimida ishlamoqda

Исламова Нилуфар Бустановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Постменопaузa дaвридaги aёллaрдa сурункaли тaрқaлгaн пaродонтитни тaшхислaш вa дaволaшни тaкомиллaштириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2841.
Илмий раҳбар: Назарова Нодира Шариповна, тиббиёт фанлари доктори. доцент;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Громова Светлана Николаевна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент; Зоиров Тулкин Эльназарович,тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади постменопауза давридаги аёлларда сурункали тарқалган пародонтитни ташҳислаш ва даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
постменопауза давридаги сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган аёлларда пародонт тўқималарининг функционал ҳолатини ҳар томонлама баҳолаш амалга оширилган ҳолда, пародонт тўқималарида яллиғланиш жараёнларининг клиник ва биокимёвий кўринишлари ва суяк минерал зичлиги ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
постменопауза давридаги аёлларда сурункали тарқалган пародонтитнинг оғирлик даражаси ва қон зардобидаги гомоцистеин даражаси, тизимли яллиғланишнинг интенсивлиги ва қон томир эндотелийсининг шикастланиш даражаси ўртасида корреляцион боғлиқлик аниқланган;
олинган янги илмий маълумотлар натижасида қон зардобидаги интерлейкин-6, C-реактив оқсил, эндотелин-1 кўрсаткичларининг камайган қийматлари, шунингдек оғиз бўшлиғи суюқлигидаги умумий кальций, фосфатлар ва ионланган калий миқдори, пародонт тўқималарида механик таъсирловчиларнинг мавжудлиги, метионин алмашинувининг бузилиши, микротомирларнинг шикастланиши аниқланган;
сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган постменопауза давридаги аёлларда даволаш ва профилактика комплекс чораларидан  фойдаланганда, милкларда яллиғланиш жараёнининг тарқалиши ва интенсивлигининг пасайиши, пародонтал чўнтаклар чуқурлигининг пасайиши, тиш милкидан қон кетиш даражаси ва пародонт таркибидаги цитокинлар концентрациясининг пасайиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 06 июндаги 21-сонли хулосасига кўра:
 постменопауза давридаги сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган аёлларда пародонт тўқималарининг функционал ҳолатини ҳар томонлама баҳолаш, пародонт тўқималарида яллиғланиш жараёнларининг клиник ва биокимёвий кўринишлари ва суяк минерал зичлиги ўртасидаги боғлиқлик аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: клиник, биокимёвий, лабаратор тадқиқотлар асосида постменопауза давридаги аёлларда сурункали тарқалган пародонтитнинг комплекс даволаш ва профилактика  усули касалликнинг ремиссия даврини 3 ойдан 6 ойгача узайтириши аниқланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Постменопауза давридаги сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган аёлларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд шахар стоматология поликлиникаси ва Қашқадарё вилояти Китоб шаҳар стоматология поликлиникаси бўлимлари бўйича буйруқ (11.11.2022 й.; №8н-з/601 ) билан  амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: постменопауза давридаги сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган аёлларни парадонт тўқимаси яллиғланиш касалликлари амалиёти вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; диссертацияда кўриб чиқилган муаммолар ечимининг постменопауза давридаги сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган аёлларни парадонт тўқимаси яллиғланиш касаллигини ташхислаш ва даволашнинг замонавий илмий – амалий қарашлари ва ёндашувларига асосланганлиги билан белгиланади; беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди; касаллик натижасида юзага келадиган асоратлар сонини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: клиник ва биокимёвий текширишларини, суяк минерал зичлиги ўртасидаги боғлиқлик аниқлашни жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар бемор учун 520 000 сўм иқтисод қилинди (тажрибага кўра 46,9 фоиз беморларда қайта текшириш (иккинчи маротоба) қайта кўрик амалга оширилади). Қайта кўрик амалиёти даражасини 12,8 фоиздан 5,96 фоизга камайтирган (1 нафар бемордан 520 000 сўм иқтисод қилинса йилига 75 нафар бемордан касаллик қайталаниши 5 бемордан 2 беморгача текшириш камайтирилди, демак бир нафар бемордан 520 000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий курсаткич 1 560 000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил этади. Хулоса: клиник ва биокимёвий текширишларини, суяк минерал зичлиги ўртасидаги боғлиқлик аниқлаш амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 630 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 520 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Постменопaузa дaвридaги aёллaрдa сурункaли тaрқaлгaн пaродонтитни тaшхислaш вa дaволaшни тaкомиллaштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд тиббиёт университетининг 2022 йил 30 сентябрдаги №3247 –сонли хати юборилган.
постменопауза давридаги аёлларда сурункали тарқалган пародонтитнинг оғирлик даражаси ва қон зардобидаги гомоцистеин даражаси, тизимли яллиғланишнинг интенсивлиги ва қон томир эндотелийсининг шикастланиш даражаси ўртасида корреляцион боғлиқлик борлиги лабаратор тадқиқотлар билан тасдиқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: постменопауза давридаги сурункали тарқалган пародонтити бор аёлларнинг қон зардобидаги гомоцистеин даражасини ўз вақтида диагностик қийматини аниқланиши  ушбу беморларда пародонтит касаллигини клиник белгиларининг номоён булмай туриб эртта ташхислаш имконини беради. Шу мақсадда  ишлатилган Ангиовит дори воситасидан комплекс фойдаланиш  хамда маҳаллий-анъанавий даво усулини қўллаш касалликнинг ремиссия даврини узайтирилишини имконини берадиган даво чораси ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Постменопауза давридаги сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган аёлларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд шахар стоматология поликлиникаси ва Қашқадарё вилояти Китоб шаҳар стоматология поликлиникаси бўлимлари бўйича буйруқ (11.11.2022 й.; №8н-з/601 ) билан  амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: постменопауза давридаги сурункали тарқалган пародонтити бор аёлларнинг қон зардобидаги гомоцистеин даражасини ўз вақтида диагностик қийматини аниқланиши  ушбу беморларда пародонтит касаллигини клиник белгиларининг номоён булмай туриб эртта ташхислаш имконини беради; касаллик натижасида юзага келадиган асоратлар сонини камайтиради;  ушбу касаллика чалинган аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 1 нафар бемор учун қон зардобидаги гомоцистеин даражасини ўз вақтида диагностик қийматини аниқланиши ўртача 40,000 сўм сарфланиши, бир даволаниш курсида даволашгача ва даволашдан кейин ўртача 2 маротаба ўтказилишини ҳисобга олганда 40.000 × 2 = 80.000 сўм сарфланишига олиб келади ва бу билан пародонтитни эртта ташхислаш билан унинг асоратини даволашдан кўра тежалишига эришилди, (тажрибага кўра 45,6 фоиз беморларда қайта текшириш (иккинчи маротоба) қайта кўрик амалга оширилади). Қайта кўрик амалиёти даражасини 13,8 фоиздан 6,96 фоизга камайтирган (1 нафар бемордан 80 000 сўм иқтисод қилинса йилига 75 нафар бемордан касаллик қайталаниши 5 бемордан 2 беморгача текшириш камайтирилди, демак бир нафар бемордан 80 000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий курсаткич 240 000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил этади.Хулоса:  қон зардобидаги гомоцистеин даражасини ўз вақтида диагностик қийматини аниқлаш амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 160 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 80 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Постменопaузa дaвридaги aёллaрдa сурункaли тaрқaлгaн пaродонтитни тaшхислaш вa дaволaшни тaкомиллaштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд тиббиёт университетининг 2022 йил 30 сентябрдаги №3247 –сонли хати юборилган.
олинган янги илмий маълумотлар натижасида қон зардобидаги C-реактив оқсил, эндотелин-1 кўрсаткичларининг камайган қийматлари, шунингдек оғиз бўшлиғи суюқлигидаги интерлейкин-6, умумий кальций, фосфатлар ва ионланган калий миқдори, пародонт тўқималарида механик таъсирловчиларнинг мавжудлиги, метионин алмашинувининг бузилиши, микротомирларнинг шикастланиши аниқланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: постменопaузa дaвридaги aёллaрдa сурункaли тaрқaлгaн пaродонтитни ташхислашда қон зардобидаги C-реактив оқсил, эндотелин-1 кўрсаткичларининг камайган қийматлари, шунингдек оғиз бўшлиғи суюқлигидаги интерлейкин-6, умумий кальций, фосфатлар ва ионланган калий миқдорини аниқлаш пародонтит касаллигини клиник белгиларини намоён булмай туриб, эрта ташхислашга кўмаклашади ва касаллик асоратларини олдини олишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Постменопауза давридаги сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган аёлларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд шахар стоматология поликлиникаси ва Қашқадарё вилояти Китоб шаҳар стоматология поликлиникаси бўлимлари бўйича буйруқ (11.11.2022 й.; №8н-з/601 ) билан  амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: постменопауза давридаги сурункали тарқалган пародонтити бор аёлларни ташхислашда қон зардобидаги C-реактив оқсил, эндотелин-1 кўрсаткичларининг камайган қийматлари, шунингдек оғиз бўшлиғи суюқлигидаги интерлейкин-6, умумий кальций, фосфатлар ва ионланган калий миқдорини аниқлаш пародонтит касаллигини клиник белгиларини намоён булмай туриб, эрта ташхислашга кўмаклашади ва касаллик асоратларини олдини олишга имкон яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида бир беморга комплекс даво учун ўртача бемор қон зардобидаги C-реактив оқсил-30,000, эндотелин-1 30.000 сўм сарфланиши, шунингдек оғиз бўшлиғи суюқлигидаги интерлейкин-6 30,000 сўм, умумий кальций, фосфатлар ва ионланган калий миқдорини аниқлаш-20,000 сарфланиши, бир даволаниш курсида даволашгача ва даволашдан кейин ўртача 2 маротаба ўтказилишини ҳисобга олганда 110,000 × 2 = 220.000 сўм сарфланишига олиб келади ва бу билан пародонтитни эртта ташхислаш билан унинг асоратини даволашдан кўра тежалишига эришилди.Хулоса:  постменопауза давридаги сурункали тарқалган пародонтити бор аёлларни ташхислашда қон зардобидаги C-реактив оқсил, эндотелин-1 кўрсаткичларининг камайган қийматлари, шунингдек оғиз бўшлиғи суюқлигидаги интерлейкин-6, умумий кальций, фосфатлар ва ионланган калий миқдорини  ўз вақтида диагностик қийматини аниқлаш амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 360 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 220 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Постменопaузa дaвридaги aёллaрдa сурункaли тaрқaлгaн пaродонтитни тaшхислaш вa дaволaшни тaкомиллaштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд тиббиёт университетининг 2022 йил 30 сентябрдаги №3247 –сонли хати юборилган.
сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган постменопауза давридаги аёлларда даволаш ва профилактика комплекс чораларидан  фойдаланганда, милкларда яллиғланиш жараёнининг тарқалиши ва интенсивлигининг пасайиши, пародонтал чўнтаклар чуқурлигининг пасайиши, тиш милкидан қон кетиш даражаси ва пародонт таркибидаги цитокинлар концентрациясининг пасайиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти пародонт касалликларини даволашни такомиллаштириш, постменопауза давридаги аёлларда реабилитация тактикасини аниқлаш имкониятидан иборат. Бу, ўз навбатида, постменопауза давридаги аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Постменопауза давридаги сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган аёлларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд шахар стоматология поликлиникаси ва Қашқадарё вилояти Китоб шаҳар стоматология поликлиникаси бўлимлари бўйича буйруқ (11.11.2022 й.; №8н-з/601 ) билан  амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: постменопауза давридаги сурункали тарқалган пародонтити бор аёлларнинг комплекс даво чораларини ишлаб чиқиш ва вақтида диагностик қийматини аниқланиши  ушбу беморларда пародонтит касаллигини клиник белгиларининг номоён булмай туриб эртта ташхислаш имконини беради хамда касалликнинг ремиссия даврини узайтиради; касаллик натижасида юзага келадиган асоратлар сонини камайтиради; ушбу касаллика чалинган аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида бир беморга комплекс даво учун ўртача 150.000 сўм сарфланиши, йил давомида ўртача 4 маротаба даволанишини ҳисобга олганда 150.000 × 4 = 600.000 сўм сарфланишига олиб келади ва бу билан пародонтитни эртта ташхислаш билан унинг асоратини даволашдан кўра тежалишига эришилди. Хулоса: Постменопауза даврида сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган беморларда комплекс терапевтик чора-тадбирлари ишлаб чиқилди, сўнг дастлабки кўрсаткичлар билан солиштирганда умумий кальций, фосфатлар ва калий миқдорининг пасайиши аниқланди. Қон зардобида гомоцистеин, интерлейкин-6, C-реактив оқсил ва эндотелин-1 миқдори статистик жиҳатдан сезиларли даражада камайди. Постменопауза даврида сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган беморларда комплекс терапевтик чора-тадбирлари ишлаб чиқилди ва  асоратларнинг олди олиниши  1 нафар бемор ҳисобига  960 000 сўмдан 600 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:“Постменопaузa дaвридaги aёллaрдa сурункaли тaрқaлгaн пaродонтитни тaшхислaш вa дaволaшни тaкомиллaштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд тиббиёт университетининг 2022 йил 30 сентябрдаги №3247 –сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish